Ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тошкент тиббиёт академияси
Download 0.89 Mb.
|
Биоэтика ўқув қўлланма Б М 2 к 3 сем doc
- Bu sahifa navigatsiya:
- Аутотрансплантация
- Аллотрансплантация
- Эксплантация
Трансплантация - аъзо ва тўқималарни кўчириб ўтказиш. Ўтган асрнинг 50 йилларида биринчи марта буйракни кўчириб ўтказиш операцияси клиникада бажарилган ва самарали якунланган, сўнгра 60-йиллардан сўнг жигар, ўпка, ошқозон ости бези ҳамда юрак (К.Бернард, 1967й.) реципиентрларга кучириб ўтказилган ва самарали якунланган. Клиник амалиётда буйраклар, жигар, юрак ошқозон ости бези, ўпкаларни кўчириб ўтказишдан ташкари, талок, ичак сегментлари ва эндокрин безларини хам кўчириб ўтказиш борасида изланишлар йўлга қўйилмокда. Бу каби изланишлар трансплантология ни янада ривожлантиришга олиб келмокда. Трансплантациянинг қуйидаги турлари фарқланади:
Аутотрансплантация - тўқималарни (мушак, тери, тоғай ва бошқ.) бир организм миқёсида кўчириб ўтқазиш. Ушбу муолажага қарши кўрсатма бўлмаган ҳолларда ва ижобий самарада, бахсли муаммолар деярли келиб чиқмайди. Аллотрансплантация - бир организмдан (донор) иккинчи организмга (реципиент) аъзо ва тўқималарни кўчириб ўтказиш. Аллотрансплантацияда кўпгина жиддий ва ечилмаган саволлар мавжуд. Энг аввало ушбу айтиб ўтилган муаммолардан бири бу бевосита айни вақтда жуда хавфли ва хатарли операцияга тайёр турган бемор, яъни реципиент билан боғлиқдпр. Ҳозирги кунда ҳаётий муҳим аъзоларни кўчириб ўтказиш операциясида аллоген буйрак трансплантацияси клиник амалиётда кенг қўлланилмокда. Эксплантация - сунъий материалларни (трансплантантларни) кўчириб ўтказиш. Ҳозирги кунда тиббиётга замонавий техниканинг кириб келиши натижасида амалиётда сунъий трансплантант аъзолар яратиляпти. Бунга мисол қилиб тиббиёт амалиётида кенг қўлланиладиган сунъий буйракнинг (гемодиализ аппарати) яратилишини кўрсатиб ўтиш мумкин. Статистик маълумотларга кура, ҳар йили миллион кишидан 100-160 тасида гемодиализ билан даволаш усули ўтказилаяпти. Ҳозирги кунда кўпгина беморлар ҳаётий муҳим аъзоларни кўчириб ўтказишга мухтож бўляпти. Шуни инобатга олган ҳолда транспланталогия амалиётида сунъий ҳаётий муҳим аъзоларни яратиш йўлга қуйилмоқда. Шу билан биргаликда ҳар хил сунъий имплантант аъзоларни яратиш бўйича янги изланишлар давом этмокда. Лекин шуни эсда тутиш керакки, трансплантологиянинг ривожланишида унинг янгидан-янги деонтологик, тиббий ва ҳуқуқий тамойиллари ва муаммолари пайдо бўлади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2018 йил 11 июнда киритилган «Инсон органлари, тўқималари ва (ёки) ҳужайраларини трансплантация қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги ҚЛ-377-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси қабул қилинган. Ахлоқий муаммолар трансплантологиянинг амалий ривожланишидан келиб чиқади. Аввало, бу донор ва реципиент муаммоси. Бу ерда энг мақбул ва юқори ахлоқий танлов беморнинг қариндошлари томонидан уларнинг аъзоларидан бирини ихтиёрий равишда қурбон қилишдир. Аммо бу имконият ҳар доим ҳам мавжуд эмас. Бунда савол туғилади ташқи донор масаласи, албатта бу ҳолда ташқи кишининг органи ва тўқималарини бошқа одамга трансплантация қилиш учун унинг розилиги ихтиёрий ва онгли бўлиши керак. Аммо, баъзи мамлакатлар (Россия ва Белорусия) қонунларига мувофиқ, бегона одам ўзининг ҳаёти давомида ўз органини бошқасига сотиши ёки тақдим “совға” қилишга ҳақли эмас. Бу бемор учун зарур бўлган органни фақат мурдадан олиш мумкинлигини англатади. Аммо этик қарама-қаршилик юзага келади: реаниматологлар ўлаётган одамнинг (ҳатто умидсиз беморнинг) ҳаётини сўнгги имкониятга қадар сақлаб қолишга ҳаракат қилсалар ва аксинча трансплантологлар бир вақтнинг ўзида унинг ўлимини сабрсизлик билан кутмоқдалар (?!), чунки бу уларга бошқанинг ҳаётини сақлаб қолиш имкониятини беради. Бундан ташқари, одам қанчалик тез ўлса, шунчалик ишончли тарзда, марҳумдан олинган органлар туфайли, бошқаси қутқарилади. Трансплантация жараёнида бошқа жиддий инсон ҳаётининг қадр ва қиймати билан боғлиқ бўлган ахлоқий ва фалсафий муаммолар юзага келади. Oрган ва тўқималарни трансплантация қилиш орқали инсоннинг умрини узайтириш ва унинг яшаш сифатини яхшилаш хайр-эҳсонни тижорат операциясига айлантириш хавфини туғдиради (аъзоларни сотиб олиш ёки сотиш, керакли донор органи учун навбатда турадиган ҳуқуқларга эга бўлиш). Мумкин бўлган ҳуқуқбузарликлар, порахўрлик, коррупция мавжуд. Аммо тақиқлар муаммоларни ҳал қилмайди. Масалан, бундан қўрқиб, бошқа давлатлар билан донор органлар алмашинувини тақиқлаш мумкин эмас: бу нафақат халқаро ҳамкорлик тизимлари орқали маҳкум одамлар учун зарур бўлган органларни топшириш, балки олиш имкониятини ҳам англатади. Ўлган одамларнинг унинг тирик давридаги ёзма розилигисиз мурдадан органларни олишни тақиқлаш тўғрисидаги таклиф ҳам беҳуда эмас: бу бугунги кунда минглаб одамларнинг ҳаёти ва соғлиғини сақлаб қоладиган барча аъзолар ва тўқималарни трансплантация қилиш дастурларига чек қўйишни англатади. Инсоннинг ҳаёт ва ўлимга бўлган муносабати муаммоси бугунги кунда ва замонавий биотехнология ютуқлари билан боғлиқ ҳолда янгиланмоқда. Бир томондан, биология ва тиббиёт соҳасидаги экспериментал тадқиқотларнинг кенгайиши янги имкониятларни пайдо қилди - генетик манипуляция, эмбрион жарроҳлик, бола туғишининг янги технологиялари, органларни трансплантация қилиш, беморни узоқ вақт хушсиз, "вегетатив" ҳолатда сақлаш ва бошқалар. Бошқа томондан, ушбу муваффақиятлар ностандарт вазиятларни юзага келтирди, бу назарий ва амалий муаммоларнинг кўплаб ахлоқий, психологик, ҳуқуқий жиҳатларини жиддий ҳал қилиш зарурлигини кучайтиради. Download 0.89 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling