Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Тошкент Тиббиёт Академияси
Дори гуруҳи ва унинг бошланғич дозаси
Download 1.93 Mb.
|
1-Arterial hipertenzialarning differensial tashhis
- Bu sahifa navigatsiya:
- Кўрсатмалар Қарши кўрсатмалар Эҳтиёткорлик
- 16-жадвал Артериал қон босимини тезкорлик билан пасайтирувчи ёрдамчи воситалар
- Дори гуруҳи ва унинг бошланғич дозаси Вазоактив простагландинлар ва простациклин синтези стимуляторлари
16-жадвал Артериал қон босимини тезкорлик билан пасайтирувчи ёрдамчи воситалар
Дорилар билан даволаш қўйидаги холларда қўлланилади: - биринчи марта аниқланган симоб устуни хисобида диастолик АБ > 95 мм. даражасидаги барқарор АГ да; - мулжал-аъзолар шикастланганда; - номедикаментоз даво самара бермаганда Гипотензив дориларни танлашда уларнинг ножўя таъсирларини хисобга олган холда, ҚБ жуда пастга тушириб юбормасликка ва ортостатик гипотензияга йўл қўймасликка харакат қилиш лозим. Шу билан бирга даволаш самарадорлигини камайтирадиган омилларни ҳам бартараф этиш керак. Гипотензив моддаларни қабул қилишнинг замонавий тамоиллари. АБ кўтарилиши билан боғлиқ бўлган касалликлар ривожланишини камайтириш ва беморлар орасида ўлимни олдини олиш (профилактика); АБ ни бемор учун оптимал даражада ушлаб туриш; Бемор турмуш тарзини яхшилаш. Шифохонада даволашга кўрсатма Оғир ва ўрта оғирликда кечувчи гипертоник кризлар; Фаол даволаш замирида тез –тез қайталанувчи гипертоник кризлар сабабини аниқлаш ва мос дори воситаларини танлаш; Амбулатор шароитда олиб борилган комплекс даволаш замирида АБ ни тушмаслиги; Симптоматик АГ ни истисно этиш ва беморнинг иш қобилиятини аниқлаш. Дори воситалари билан даволашга умумий кўрсатмалар: Даволаш монотерапиядан бошланади; Даволашнинг самарадорлиги тўғрисида 4-6 хафтадан кейин хулоса қилинади; Даволаш самарасиз бўлганда дори миқдори максимал даражагача кўтарилади ёки унга бошқа гуруҳдаги гипотензив дори қўшилади, айрим холларда эса у дори бекор қилиниб бошқа гуруҳдаги гипотензив дори воситалари буюрилади; Бир вақтнинг ўзида бир гуруҳдаги иккита дори буюрилмайди; Турли гуруҳ гипотензив дори воситаларини тавсия қилишда уларни қўллашга кўрсатма ва даволаш схемасига асосланади. Даволашнинг бошланишида уни босқичма-босқич қўллаш тамоиилига амал қилинади. Биринчи босқич: тиазид диуретик ёки кардиоселектив - адреноблокатор. Иккинчи босқич: диуретик+-адреноблокатор. Учинчи босқич: диуретик+-адреноблокатор+ангиотензинни айлантирувчи фермент (ААФ) ингибитори. Айрим холларда даволаш бошқа гуруҳлардаги дорилардан ҳам бошланади. Сўнги йилларда кенг қўлланилаётган дори гуруҳлари уларни ишлатишга кўрсатма ва қарши кўрсатмалар 5- жадвалда келтирилган. Download 1.93 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling