Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Тошкент Тиббиёт Академияси


Download 1.93 Mb.
bet23/23
Sana23.04.2023
Hajmi1.93 Mb.
#1388846
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   23
Bog'liq
1-Arterial hipertenzialarning differensial tashhis

Прогнози.
Беморларнинг ишга лаёқатлилигини аниқлаш ва монанд даволашни танлашда 22 жадвалда келтирилган артериал гипертензияга олиб келувчи хавфли омилларни стратификация қилиш муҳим аҳамиятга эга.

22-жадвал
ПРОГНОЗНИ БАҲОЛАШ МАҚСАДИДА АРТЕРИАЛ ГИПЕРТЕНЗИЯГА ОЛИБ КЕЛУВЧИ ХАВФНИ СТРАТИФИКАЦИЯ ҚИЛИШ

Бошқа хавф омиллари ва анамнез

АГнинг юмшоқ
1 даражаси
140-159/90-99

АГнинг мўтадил
2 даражаси
160-179/100-109

АГнинг оғир
3 даражаси
>=180/110

Бошқа хавф омиллари йўқ

ПАСТ ХАВФ
(15%дан кўп бўлмаган)

ЎРТАЧА ХАВФ
(15-20%)

ЮҚОРИ ХАВФ
(20-30%)

1-2 хавф омили

ЎРТАЧА ХАВФ
(15-20%)

ЎРТАЧА ХАВФ
(15-20%)

ЎТА ЮҚОРИ ХАВФ
(30%дан кўп)

3та хавф омили ва кўп ёки нишон аъзоларнинг зарарланиши ёхуд қандли диабет

ЮҚОРИ ХАВФ
(20-30%)

ЮҚОРИ ХАВФ
(20-30%)

ЎТА ЮҚОРИ ХАВФ
(30%дан кўп)

Ёндош қўшимча касалликлар (юрак қон-томир, буйракнинг зарарланишлари)

ЎТА ЮҚОРИ ХАВФ
(30%дан кўп)

ЎТА ЮҚОРИ ХАВФ
(30%дан кўп)

ЎТА ЮҚОРИ ХАВФ
(30%дан кўп)

Тегишли равишда юқори ва ўта юқори хавф остидаги беморлар умумий амалиёт врачининг диққат эътибори остида бўлишлари ва эҳтиёж туғилганда шифохонада даволанишга ҳамда кардиолог маслаҳатига юборилишлари лозим.


Санатор ва курортларда даволаш
Эссенциал гипертензияга чалинган беморларни санатория ва курортларда даволашга кўрсатма:
Касалликнинг секин ривожланувчи I ва II босқичларида, томир кризлари – бош мия, юрак, буйрак артериялари шикастланиши, юрак ўтказувчанлиги ва ритми бузилиши кузатилмаганда санатория ва курортларда даволаш тавсия этилади. Ушбу гуруҳдаги беморлар климатик, бальниологик курортларда ва жойлардаги кардиологик санаторияларда даволанади.
Эссенциал гипертензияга чалинган беморларни санатория ва курортларда даволашга қарши кўрсатмалар:

  • Касалликнинг III босқичи, ўтказилган миокард инфаркти, инсульт белгилари, нефроангиосклероз, ретинопатия, юрак ритми ва ўтказувчанлиги бузилиши. Қон айланиши етишмовчилигининг II, III босқичи мавжуд бўлганда;

  • Тинч холатда ва зўриқишда тез-тез қайталовчи стенокардия хуружлари ва чап қоринча етишмовчилиги белгилари билан кечувчи юрак ишемик касаллиги бирга келганда;

  • Тромбоэмболик холат.

Артериал гипертензияни самарали даволаш кўрсаткичларига қон босимини пасайишидан ташқари бемор кайфиятини яхшиланиши, шикоятлар бўлмаслиги, жисмоний зўриқишларга толерантликни ва иш қобилиятини ошиши, ЭКГ суткалик мониторингида экстрасистолия сони ва ST -сегменти пасайиш холларини камайиши, узоқ муддатли даволашда эса эхокардиография маълумотлари бўйича миокард оғирлигини миёрига яқинлашиши киради.
Хулоса қилиб айтганда артериал гипертензияни ли беморларни кузатаётган умумий амалиёт шифокори деонтология, психотерапия, клиник фармакология бўйича ҳам қатор амалий кўникмаларни мукаммал эгаллаган бўлиши керак.

АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ



  1. Артериальная гипертензия. Cанкт- Петербург, 1999, Том 5 № 2.

  2. Арабидзе Г.Г., Арабидзе ГР.Г. Гипотензивная терапия. Кардиология, 1997, № 3, С. 88-95.

  3. Белоусов Ю.Б. Поражение органов -мишеней при артериальной гипертонии. Тер. архив, 1997, № 8, С. 73-75.

  4. Гипертонические кризы. /Задионченко В.С., Белякова Т.И., Горбачева Е.В./ Тер. архив, 1998, № 8, С. 72-74.

  5. Дж. Мерта Справочник врача общей практики. Москва, 1998, 1230 с.

  6. Кушаковский М.С. О систолической артериальной гипертензии. Кардиология, 1997, № 7, С.78-81.

  7. Каценоавич Р.А. Артериальная гипертония: критерии диагноза, звенья патогенеза, индивидуализированное лечение. Узбекистон тиббиет журнали. Т. 1998, №4, С. 18-23.

  8. Окроков А.Н. Лечение болезней внутренних органов. М. 1999, Т.3. С. 44-186.

  9. Рахимова М.Э. Распространненость артериальной гипертензии у женщин фертильногшо возраста и коррекция клинико-гемодинамических нарушений коверексом. Автореф канд. дисс -Ташкент, 2000 г. 20 с.

  10. Сидоренко Б.А., Преображенский Д.В. Лечение и профиллактика артериальной гипертензии, вызванной беременностью. Кардиология, 1997, № 6, С. 65-70.

  11. Современные взгляды на гипертоническую болезнь. Тер. архив, 1997, № 8, С. 66-69.

  12. Сидоренко Б.А., Преображенский Д.В. Комбинированная терапия гипертонической болезни. Кардиология, 1997, № 2, С84-89.

  13. Шестой доклад Объединенного национального комитета по предупреждению, распознованию, оценке и лечению высокого артериального давления (США)- JNC -6. Кардиология, 1998, № 3, С 80-84.

Download 1.93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling