Буйрак етишмовчилигида
Буйрак фаолияти бузилишларини чуқурлаштирмаган ҳолда юқори қон босимини секинлик билан пасайтириш.
|
Коринфар (адалат)-табл.
|
Гидралазин (апрессин)-амп.
|
Миноксидил –амп.
|
Лазикс-амп.
|
Актовегин-амп.
|
Ҳомиладорликда
Ҳомиланинг ҳаёт фаолиятига салбий таъсир кўрсатмаган ва унинг гипоксия бўлиш хавфини оширмаган ҳолда юқори қон босимини пасайтириш.
|
Допегит (альдомет)-табл.
|
Магний сульфат-амп.
|
Лазикс-амп.
|
Гидралазин (апрессин) –амп.
|
Инстенон + Актовегин
|
Феохромоцитомада
Артериал қон босимини тезлик билан пасайтириш ва фатал ҳамда фатал бўлмаган асоратларни олдини олиш (биринчи навбатда – миокарднинг «адреналинли» некрозларини).
|
Фентоламин амп.
|
Тропафен-амп.
|
Анаприлин-амп
|
Пирроксан- табл.
|
Дроперидол-амп.
| Қарияларда
Мияда қон оқимини бузмасдан ва мия инсульти хавфини оширмасдан юқори қон босимини пасайтириш.
|
Коренфар-табл.
|
Клофелин-амп.
|
Лазикс-амп.(фурасимид, урегит-табл.)
|
Кавинтон-амп.
|
ААФ ингибиторлари (каптоприл-амп.ва табл, энап, берлиприл-табл.)
|
20-жадвал
Гипертоник криз хуружларини даволашда қўлланиладиган асосий дори воситалари
Дори воситаси
|
Қўллаш усули, дозаси
|
Таъсири
|
Ножўя таъсирлари
|
Қарши кўрсатмалар
|
Бошланиши, мин
|
Максимум, мин
|
Давомийлиги
|
Нитропруссид
|
В/и томчилаб 50-100 мг. 5% - 250-500 мл. глюкоза эритмасида
|
1-2
|
3-5
|
2-5 мин
|
Кўнгил айниши, қулоқларда шанғиллаш, буйрак етишмовчилигида тиоцинатлар йиғилиши сабабли алаҳсираш.
|
Аорта коарктацияси, артериовеноз шунт.
|
Диазоксид
|
В/и тезлик билан 75-300 мг.
|
1-2
|
2-5
|
4-12 соат
|
Тахикардия, кўнгил айниши, тери қизариши, гипергликемия, бачадон тонуси пасайиши.
|
Аортанинг қаватланувчи аневризмаси, юрак етишмовчилиги, азотемия.
|
Фуросемит
|
В/и, м/о-20-40 мг.
|
5
|
30
|
2-3 соат
|
Тез-тез тайинланганда эшитишнинг йўқолиши.
|
Натрий ва калий тузларини яққол йўқотиш, сурункали волчанкали нефрит.
|
Клофелин
|
В/и секинлик билан – 0,1-0,2 мг. (0,01% эритма 1,0-2,0 мл. 10-20 мл. физ. эр-мада); М/о-0,1 (1мл. 0,01% эритма); тил остига-0,015-03 мг.
|
3-6
|
10-20
|
2-8 соат
|
Коллапс, брадикардия, оғиз қуриши, уйқучанлик.
|
Юрак етишмовчилиги, депрессия.
|
Пентамин
|
В/и секинлик билан – 0,2-0,75 мг. 5% глюкоза ёки 20 мл. физ. эритмада; м/о -0,3 мг. 5% эритмага.
|
5-15
|
10-30
|
3-4 соат
|
Ортостатик коллапс, ичак парези, анурия сийдик қопчаси ўткир атонияси, билан бирга.
|
Кекса ёш, қон кетиши, ўткир миокард инфаркти, хирургик аралашув, туғишдан олдинги босқич, буйрак етишмовчилиги.
|
Гидралазин
|
В/и секинлик билан - 50 мг. глюкозанинг 500 мл. 5% эритмасида; минутига 20-30 том.
|
5-10-20
|
20-40
|
3-6 соат
|
Тахикардия, кўнгил айниши,
ҳолсизлик, бош оғриғи
|
Аневризманинг қаватлануви;
Стенокардия, митрал пороклар.
|
Нитроглицерин
(Изокет, перленганит)
|
В/и томчилаб 4 мл. 1% нитроглицерин (изокет ёки перленганитнинг 10 мл.) 400 мл. 5% глюкоза эритмасида.
|
1-3 мин
|
5 мин
|
20-30 мин
|
Бош айланиши, бош оғриғи, кўнгил айниши, қусиш, артериал гипотония.
|
Нитратларга юқори сезувчанлик, шок, коллапс, геморрагик инсульт, глаукома, бош мия ичи босими ошиши.
|
Лабеталол
|
В/и оқим билан 20 мл.
В/и томчилаб физиологик ёки 5% глюкоза эритмасида;
200 мг.дан 6-12 соатдан сўнг ичишга
|
Юбориш усулига қараб
|
Бош айланиши, ортостатик гипотония, бронхоспазм, брадикардия, потенциянинг пасайиши
|
Бронхит, бронхиал астма, брадикардия, ўткир миокард инфаркти, II ва III даражадаги АВ блокадалар.
|
Метилдопа (Допегит)
|
В/и 250-500 мг. ҳар 6 соатда.
|
1-3 соат
|
3 соат
|
6-10 соат
|
Бош оғриқлари, ортостатик гипотония, диспептик кўринишлар, аллергия, депрессия ёки ҳаяжонланиш, лейкопения, потенциянинг пасайиши.
|
Ўткир гепатит, жигар циррози, сурункали буйрак етишмовчилиги, феохромоцитома, ҳомиладорлик, депрессия ҳолати.
|
Каптоприл (Капотен)
|
В/и (тезлик билан) 0,5-1,0 мг/кг.
|
3-5 мин
|
2 соат
|
4 соат
|
Йўтал, бош айланиши, аллергик реакциялар, потенциянинг пасайиши.
|
Оғир даражадаги сурункали буйрак етишмовчилиги, буйрак артериясининг икки томонлама стенози, бронхитларнинг зўрайиши, ҳомиладорлик, аорта равоғи стенози.
|
Эналаприл
|
В/и 0,625-1,25 мг. ҳар 6 соатда.
|
10-15 мин
|
2-3 соат
|
6 соат
|
Йўтал, бош айланиши, аллергик реакциялар, потенциянинг пасайиши.
|
Оғир даражадаги сурункали буйрак етишмовчилиги, буйрак артериясининг иккитомонлама стенози, бронхитларнинг зўрайиши, ҳомиладорлик, аорта равоғи стенози.
|
Дибазол
|
В/и 3-4 мл. 1% эритмаси (0,5%) - 6-8 мл.
|
3-5 мин
|
30 мин
|
2 соат
|
Артериал қон босимининг қисқа муддатли кўтарилиши эҳтимоли бор, кексаларда юрак қон отишининг пасайиши.
|
Оғир юрак етишмовчилиги.
|
Эуфилин
|
В/и секинлик билан 10 мл. 2,4% эр-ма NaCl 10 мл. изотоник эритмасида 5-7 минут давомида.
|
3-5 мин
|
30 мин
|
3-4 соат
|
Кўнгил айниши, тахикардия, бош оғриғи, юрак томонда оғриқ, камдан кам ҳолатларда мушак тортишишлари.
|
Миокард инфаркти, юракнинг электрик ностабиллиги.
|
Магний сульфат
|
В/и секинлик билан 5-7 мин давомида 10 мл. 25% эритмаси 10 мл. изотоник эритмада.
|
5 мин
|
30 мин
|
1 соат
|
Кўнгил айниши, тахикардия, бош оғриғи, гипотония.
|
Дориларга юқори сезувчанлик.
|
Дроперидол
|
В/и секинлик билан 1-2 мл. 0,25% эрмаси NaClнинг 10 мл. изотоник эритмасида.
|
5 мин
|
10 мин
|
1-3 соат
|
Паркинсонизм, ҳаяжонланиш, қўрқув, уйқусизлик, бош оғриқлари, лейкопения, тери реакциялари.
|
Экстрапирамидал бузилишлар, атеросклероз, II ва III даражадаги АВ блокадалари, қон айланишининг II ва III даражадаги бузилиши. I типдаги қандли диабет.
|
Диазепам (седуксен, реланиум)
|
В/и секинлик билан 2.0 мл. 0,5% эритмаси.
|
5-10 мин
|
1 соат
|
6 соат
|
Тез чарчаш, уйқучанлик, аллергик реакция, фикрни жамлаш хусусиятини пасайиши, гипотония, ўрганиб қолиш.
|
Миастениянинг оғир шакллари, глаукома.
|
Хомиладорлик туфайли келиб чиққан артериал гипертонияни даволаш ва профилактика чораларини амалга ошириш.
Хомиладорлик келтириб чиқарган АГ ни даволаш тиббиётдаги мураккаб муаммолардан биридир. Хомиладорликни тўхтатиш - уни радикал даволашнинг бирдан-бир йўли хисобланади. Эклампсия ва оғир преэклампсия HELLP синдроми (hemolsis, elevated liver) деб аталувчи гемолиз, жигар ва қон ивиш тизими фаолиятини бузилиши билан кечса хомиладорликнинг муддатидан қатъий назар уни тўхтатиш тавсия этилади.
Хомиладорлик даврида учрайдиган АГ ни номедикаментоз даволаш ётоқ режимига риоя қилиш ва овқатга кальций тузлари қўшишни ўз ичига олади. Маълумки, ўринда ётиш режимига риоя қиладиган хомиладор аёлларда, айниқса улар чап ёнбошларини босиб ётганида бачадон- хамрох қон оқими бирмунча қўпаяди ва тизимли АБ пасаяди.
Хомиладорлик даврида АГ ни дорилар билан даволаш қуйидаги шартларга жавоб бериши лозим.
1. Антигипертензив дорилар эмбрион ва хомила учун хавфсиз бўлиши, айни вақтда уларнинг тератоген хусусиятга эга эмаслиги эксперементал шароитлардагина аниқланмай, балки кўп йиллик клиник кузатувларда исботланиши керак.
2. Антигипертензив дори танлашда хомиладорлик келтириб чиқарган АГ патогенези хисобга олиниши зарур.
3. Дори воситалари хомиладорлик ва туғруқнинг нормал кечишига жиддий таъсир кўрсатмаслиги мақсадга мувофиқ.
Е.Е. Гогин фикрича метилдопа (кунда 250-1000 мг гача) хомила ривожланиши учун хафсиз дори воситасидир. Хомиладорлик туфайли пайдо бўлган АГ ни даволашда фойдаланилган гипотензив дори воситаларининг самарадорлиги ва уларнинг ножуя таъсири тўғрисидаги маълумотлар 21 –жадвалда келтирилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |