Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Тошкент Тиббиёт Академияси


Хомиладорлик туфайли пайдо бўлган артериал гипертензияни даволашда фойдаланиладиган гипотензив дори воситалар


Download 1.93 Mb.
bet22/23
Sana23.04.2023
Hajmi1.93 Mb.
#1388846
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   23
Bog'liq
1-Arterial hipertenzialarning differensial tashhis

Хомиладорлик туфайли пайдо бўлган артериал гипертензияни даволашда фойдаланиладиган гипотензив дори воситалар
21-жадвал.

Дорилар

Изоҳлар

Марказий
2 –агонистлар

метилдопа ва клонидин хавфсиз саналади.

Метилдопа

Ўртача антигипертензив таъсир кўрсатади; уйқучанлик, депрессия, гепатит, иситма (лихорадка), гемолитик анемия пайдо қилиши мумкин. Хавфсизлиги назорат қилиб туриладиган текширувларда исботланган

Клонидин

Ўртача антигипертензив таъсир кўрсатади.
Уйқучанлик, депрессия, бекор қилиш феномени каби ножуя таъсирлари тез-тез намоён бўлганлиги сабабли деярли фойдаланилмайди.

 -адреноблока-
торлар

- селективлик (атенолол ва метопролол) ёки ички симпатомиметик активликка эга бўлган (окспренолол ва пиндолол) дорилар бирмунча хавфсиз хисобланади.

Атенолол

Юқори антигипертензив самарадорлиги билан фарқ қилади, бироқ онада холсизлик, жисмоний зўриқишга толерантликни пасайтириши ва хомилада брадикардия пайдо қилиши мумкин.

Метопролол

Самарадорлиги хавфсизлиги ва ножўя таъсирлари атенололдаги каби. Атенолол сингари одатда гидралазин ёки прозазин билан комбинацияда ишлатилади.

Пиндолол

Антигипертензив самарадорлиги жихатидан атенолол, метопролол ва окспренололдан устун бўлиб, она ва хомила учун безарардир.

1-адреноблокаторлар

Монотерапия сифатида ўртача антигипертензив таъсир кўрсатади, биринчи дозаси қабул қилингандан кейин ортостатик гипотония пайдо қилади. Айниқса атенолол, окспренолол ёки пиндолол билан комбинацияда қўллаш фойдали.

Прозазин

Фақат празазин хавфсиз саналади.

, -адреноблокаторлар

Лабеталол

Гарчи юқори антигипертензив самарадорлиги барча холларда қайд қилинмаган бўлсада, метопролол каби самарали.

Тўғри таъсир этувчи вазодилататорлар

Улардан фақат гидралазин хавфсиз хисобланади.

Гидралазин

Рефлектор тахикардия ривожлантириши туфайли одатда метилдопа ёки -блокаторлар билан ишлатилади. Онада волчанкасимон синдром ва хомилада тромбоцитопения ривожлантиришм мумкин.

Миноксидил

Хавфсизлиги етарли даражада ўрганилмаганлиги сабабли, қабул килиш тавсия этилмайди.

Диуретиклар - тиазид, тузга таъсир килувчи, калийни сақлаб қолувчи

Қўлланиши асосланмаган. Айрим кузатувларга кўра диуретиклар она организмига, хомила ва янги туғилган чақалоқ ривожланишига ножўя таъсир кўрсатиши мумкин. Улар асосан юрак (ўпкада димланиш ходисалари) ҳамда буйрак етишмовчилиги ривожланганда тавсия этилади.

Кальций антогонистлари

Амлодипин ва верапамилдан бошқа ҳамма кальций антагонистларини ҳеч бўлмаганда хомиладорликнинг биринчи уч ойлигида қўллаш мумкин эмас, чунки улар тератоген хусусиятларга эга.

Амлодипин

Хомиладорликнинг хар қандай даврида қўлланилганда она организмига ва хомила ривожланишига ножўя таьсир қилиши тўғрисида маълумотлар йўқ. Афтидан тератоген таъсирга эга эмас.

Верапамил

Хомиладорликнинг биринчи уч ойлигида эҳтиётлик билан қўллаш зарур; тератоген таъсирга эга эмас.

Дилтиазем

Хомиладорлик давомида қўллаш тавсия этилмайди. Тератоген таъсир кўрсатади.

Нифедипин

Тератоген таъсири туфайли хомиладорликнинг биринчи уч ойлигида ишлатиш мумкин эмас. Айрим кузатишларга кўра хомиладорликнинг кеч даврларида антигипертензив дори сифатида таъсирчан ва хавфсиз.

ААФ ингибиторлари каптоприл, рамиприл, эналаприл,

Ҳамма ААФ ингибиторларини хомиладорликнинг II ва III уч ойликларида қўллаб бўлмайди. Туғиш ёшидаги аёллар юрак қон-томир касалликларини даволашда фойдаланиш мумкин.

Ангиотензин рецепторлар антагонистлари вользартан, лозартан

Бу гуруҳ дори воситаларини хомиладорликнинг II ва III уч ойликларида қўллаш мумкин эмас. Туғиш ёшидаги аёлларда юрак қон-томир касалликларини даволаш учун қўллаш мумкин.

Марказий ва периферик таъсир қиладиган симптоматик препаратлар гуанитидин, резерпин.

Она ва болада тез-тез жиддий ножўя таъсир юзага келтириши сабабли хомиладор аёлларни даволашда фойдаланишга тавсия этилмайди.




Download 1.93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling