Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Тошкент Тиббиёт Академияси


Download 1.93 Mb.
bet1/23
Sana23.04.2023
Hajmi1.93 Mb.
#1388846
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   23
Bog'liq
1-Arterial hipertenzialarning differensial tashhis




Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Тошкент Тиббиёт Академияси
Тиббий-педагогика факультетининг умумий амалиёт шифокори тайёрлаш, эндокринология ва аллергология кафедраси


Артериал гипертензияларнинг дифференциал диагностикаси, даволаш ва олдини олиш.


М аъруза матни


Тошкент 2006-2007 й.

Артериал гипертензия (АГ) барча ихтисосликдаги врачлар ўз амалий фаолиятида дуч келадиган касалликлар қаторига киради. Айниқса бу умумий амалиёт врачи учун долзарб муаммо бўлиб, бемор поликлиникага мурожаат қилганда ёки аҳоли диспансеризациядан ўтказилаётганда, санатория- курорт карталарини тўлдирилаётганда ва бошқа қатор ҳолларда биринчи марта беморнинг қон босими (ҚБ) ошганлиги аниқланиши мумкин.


АГ саноати ривожланган мамлакатларда кенг тарқалган бўлиб, хусусан, АШҚ да ўтказилган кузатувларга кўра 18 ёшдан ошган аҳолининг 19% ида меъёридан юқори қон босими мавжудлиги исботланган.
Ўзбекистонда АБ ошиши аҳолининг 13-15%, 40-59 ёш оралиғидагиларда эса 26,6% ҳолларда қайд этилган. 20-60 ёшдаги шаҳар аҳолисининг 11,3% эркакларида ва 16,6% аёлларида қон босими кўтарилиши аниқланган. Қишлоқ жойларда бу кўрсаткичлар тегишлича 12,6% ва 14,7% ни ташкил этади. Кафедрамиз ходимлари томонидан Тошкент шаҳрида туғиш ёшдаги аёлларда ўтказилган мақсадли текширув уларнинг 6,4% ида юмшоқ ва ўртача, 4,8% ида эса чегарадаги АГ борлигини кўрсатди. Улардан фақат 54% ўзида ҚБ ошиб туришини билганлар. Шуниси ташвишлики ушбу беморлардан фақт 11,56% мунтазам, 38,74% баъзида гипотензив муолижалар қабул қилган, 49,8% эса умуман даволанмаган. Бошқа муаллифларнинг маълумотлари бу кўрсаткичларни янада юқори эканлигини кўрсатади.
Сўнгги йилларда АГ эпидемиологиясидан, янги, ва кенг таъсир доирасига эга бўлган дори воситаларини ишлаб чиқишга қадар бўлган - муаммолар чуқур ўрганилмоқда. Гипертензион синдромнинг патогенези, таснифи, унинг турли вариантларини даволаш чоралари тўғрисидаги эски тушунчалар тафтиш қилиниб, бунинг натижасида у ёки бу долзарб муаммолар тўғрисидаги янги фикрлар пайдо бўлмоқда. Бу умумий амалиёт врачи кенг тарқалган патологиянинг турли жихатлари тўғрисида чуқур, замонавий билимларни эгаллаган бўлиши кераклигини тақозе этади. Чунки беморларни даволаш самарадорлиги ва ҳаёт тарзи бевосита юқоридагиларга боғлиқдир.
Ҳозирги вақтда “артериал гипертензия” деганда ҚБ нинг барқарор ошиши билан кечадиган барча патологик ҳолатларни бирлаштириш қабул қилинган. Иккиламчи АГ да ҚБ кўтарилиши кўпгина касалликларнинг асосий белгиларидан бири бўлса, эссенциал гипертензияда (ЭГ) эса аксарият ҳолларда касалликнинг бирдан -бир клиник белгиси сифатида, намоён бўлади.
АГ мавжудлигини тасдиқловчи асосий мезон ҚБ ни тегишли ёшга нисбатан кўтарилиши хисобланиб унинг 18 ёшдан катта бўлган беморлар учун кўрсаткичлари қуйидагича:
- систолик АД >140 мм симоб устуни
- диастолик > 90 мм симоб устуни
Лекин қон босимини ўзгариб турувчанлигини ҳисобга олиб АГ синдроми аниқланганда босимни хафта давомида бир неча марта, юмшоқ ва чегара босимида эса 3-6 ой давомида кузатиш лозимлигини унутмаслик керак.
Ўтказилган эпидемиологик тадқиқотлар АГ шакилланишида бир қатор омилларнинг аҳамиятга эга эканлигини кўрсатди. Шу муносабат билан умумий амалиёт врачи беморларнинг ҳаёт ва касаллик тарихини ўрганганда жаҳон соғликни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) тавсияларига (1992) амал қилиши ва ЭГ ривожланишида мухим аҳамиятга эга бўлган қуйидаги омилларга алоҳида эътибор қаратиши лозим:
- артериал гипертензия ва бошқа юрак-қон томир касалликларига ирсий мойиллик;
- беморда ва унинг ота-онасида липид алмашинувини бузилиши;
- беморда ва унинг ота-онасида қандли диабет касаллигининг мавжудлиги;
- чекиш;
- овқатланиш хусусиятлари;
- семизлик;
- жисмоний фаоллик даражаси;
- шахсий хусусиятлари;
- касби;
- ижтимоий аҳволи.
Юқорида кўрсатилган хавф омиллари иккита асосий гуруҳ – бошқарилмайдиган ва бошқариладиганларга бўлинади (1-расм).
Юқоридагилар орасида мухим аҳамиятга эга бўлганлардан бири ирсий мойилликдир. Чунончи, ота-оналаридан бирида АГ мавжуд бўлса, ушбу хасталикнинг болада пайдо бўлиш эҳтимоли 25%, иккаласи ҳам касал бўлган холда эса, бу кўрсатгич 50% гача етади.




Download 1.93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling