Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Тошкент Тиббиёт Академияси
Download 1.93 Mb.
|
1-Arterial hipertenzialarning differensial tashhis
Дориларсиз даволаш.
Агар диастолик АБ 90-100 мм симоб устунини ташкил этиб, мулжал аъзолар шикастланмаган бўлса, номедикаментоз даво олиб борилади. Унинг самарадорлиги хақида 3 ойдан кейин хулоса чиқариш мумкин. Мабодо бемор АБ ни оширадиган дори воситаларини (ностероид яллиғланишга қарши дорилар, кортикостероидлар, комбинацияланган перорал контрацептивлар, эстрогенлар) қабул қилаётган бўлса, даволаш уларни бекор қилишдан бошланади. Номедикаментоз даволашга тана вазнини камайтириш, спорт билан шуғулланиш, чекишни ташлаш, аутотренинг, ош тузи ва алкогол истеъмол қилишни чегаралаш киради (3-расм). Маълумки, семизлик АБ кўтарилишига олиб келувчи асосий сабаблардан биридир. Тана вазнини 1 кг га камайтириш систолик АБ ни симоб устуни хисобида ўртача 2,5 мм. га, диастолик босимни эса 1,5 мм. га пасайтиради. Тана вазни индекси: Н/W2 формула (бу ерда Н-оғирлик (кг), W -бўй (м)) ёрдамида хисобланади ва бу кўрсаткич 20-25 кг/м2 дан юқори бўлса, озиш тавсия этилади. Жисмоний фаоллик. АБ ни пасайтириш учун мунтазам равишда жисмоний машқларни бажариб бориш лозим. Қисқа вақтли изотоник юкламалар, масалан юриш тавсия этилади. Изометрик юкламалар АБ ни ошишига олиб келганлиги сабабли тавсия этилмайди (4-расм). 4-расм Аутотренинг. Ўта толиқиб қолишдан эхтиёт бўлиш зарур. Агар бунинг иложи бўлмаса, аутотренинг тавсия этилади. АГ ни пархез ёрдамида даволашнинг асосий тамойиллари: Тавсия қилинаётган таомларнинг энергетик қиймати организм сарфлаётган энергияга мос келиши лозим. Беморда семизлик мавжуд бўлган тақдирда эса кундалик қабул қилинаётган таомлар каллорияси чегараланади; Пархез овқатлар тромбоцитлар агрегациясини камайтирувчи, антисклеротик хусусиятларга бой махсулотлардан ташкил топган бўлиши керак; Кундалик қабул қилинаетган эркин суюқлик миқдори 1,0-1,5 л. гача камайтирилади; Рациондан марказий нерв ва юрак қон –томир тизимини қўзғатувчи (гўштли, балиқли қуюқ шўрвалар, аччиқ чой, қахва) ва ичакларда газ хосил бўлиш жараёнини кучайтириб, уларни кенгайишига олиб келувчи (нўхат, ловия, газли ичимликлар ва бошқалар) махсулотларни истисно қилиш лозим; Кундалик овқатга липотроп клечаткага бой моддаларни ва денгиз махсулотларини (денгиз балиғи, краб, омарлар, криветкалар, денгиз карами) киритиш мақсадга мувофиқдир; Вақти –вақти билан гипонатрийли пархезни магний тузларига бой таомлар билан алмаштириб туриш керак. Ичкилик ичишни чеклаш лозим. Алькоголь вазопрессор таъсирга эга бўлганлиги сабабли уни кунига тоза спирт хисобида 20 мл миқдордан ортиқ истеъмол қилиш ҚБ ни оширади ва беморни даволашни қийинлаштиради. Алкоголь истеъмол қилишни тоза спирт ҳисобида суткасига 10-20 мл гача чегаралаш ҚБ ни симоб устуни хисобида 5-10 мм га пасайишига олиб келади. Беморларга таркибида ош тузи кам бўлган махсулотларни истеъмол қилиш тавсия этилади. Суткалик рационда ош тузи миқдори 6 г дан ошмаслиги керак. Шу билан бир қаторда гипохлоремия холатига тушмаслик учун кундалик рационда натрий хлорид миқдори 2 гр дан кам бўлмаслиги кераклигини хисобга олиш лозим. Озиқ овқатларга туз ўрнига унинг мазасини берувчи, лекин таркибида натрий хлорид бўлмаган санасолдан кунига 1,5- 3,0 гр гача фойдаланиш мумкин. Магний тузлари билан тўйинтирилган сут, ўсимлик махсулотларидан ташкил топган пархез АБ ни пасайтиради. Беморлар учун кальций миқдори юқори, ёғ ва кофеин миқдори кам махсулотлар фойдалидир. Таркибида кизил мия (солодка) илдизи мавжуд махсулотларни истеъмол қилиш мумкин эмас (5-расм). 5-расм.
Ҳозирги замон тиббиёти таъсир механизми турли-туман бўлган кўп сонли гипотензив препаратларга эга. Улар 5-16 рақамли жадвалларда келтирилган. Бизнинг республикамизда ҳозирги вақатда биринчи тўртта жадвалда келтирилганлари энг кўп қўлланилади.
Download 1.93 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling