Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Тошкент Тиббиёт Академияси


Download 1.93 Mb.
bet8/23
Sana23.04.2023
Hajmi1.93 Mb.
#1388846
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   23
Bog'liq
1-Arterial hipertenzialarning differensial tashhis

Артериал гипертензия



Қон ва сийдикнинг умумий анализи, биохимия (комплекс), электролитлар (K, Na), кўз тубини кўриш, ЭКГ, невропатолог маслаҳати (эҳтиёж бўлганда), буйраклар УТТси (томирлар визуализацияси билан), аорта, унинг равоқлари ва магистрал қон тормирларининг рангли допплерографияси, эхокардиография, электроэнцефалография (эҳтиёж бўлганда)





Буйрак касалликларига шубҳа қилинганда
ҚЎШИМЧА РАВИШДА

Қон-томир касалликларига шубҳа қилинганда

қўшимча равишда


Эндокрин касалликларга шубҳа қилинганда

Неврологик касалликларга шубҳа қилинганда
ҚЎШИМЧА РАВИШДА





Ангиография

Бош мия КТ ёки МРТси



Қалқонсимон ва қалқон-симон олди безларини
ҚЎШИМЧА РАВИШДА


Буйрак усти бези


ҚЎШИМЧА РАВИШДА



Нечипоренко бўйича сийдик анализи, Земницкий бўйича проба, қоннинг иммунологик текширувлари, қоннинг креатинини, Реберг пробаси, буйраклар КТси (эҳтиёж бўлганда).





Қалқонсимон ва қалқонсимон олди безларининг УТТси, Т3, Т4 , ТТГ гормонлари (эҳтиёж бўлганда)

Қондаги катехоламинлар, сийдикдаги ванилинминдал кислотанинг, альдестерон, кортизол, АКТГ (эҳтиёж бўлганда), буйраклар, буйрак усти бези ва турк эгари КТси


Даволаш.
Кўп миқдордаги турли хил антигипертензив дори воситаларининг мавжуд бўлишига қарамай, АГ ни рационал фармакотерапияси ҳамон долзарб масала бўлиб қолмоқда. Замонавий даволашдан мақсад маълум бир бемор учун таъсирчан гипотензив дорини танлаш бўлиб қолмай, балки юқори АБ нишон аъзоларни шикастловчи таъсири ва регрессия имкониятларини хисобга олиш ҳамдир. Босимни меъёригача пасайтириш сабабларидан бири унинг асоратларини олдини олиш хисобланади. Бунда АБ ни дастлабки кўрсаткичидан кам деганда 20-25% га тушириш лозим. Систолик АБ 140 мм, диастолик босим 90 мм симоб устунидан паст бўлганда уни оптимал деб ҳисоблаш мумкин. Унинг бу даражаси буйрак ва бошқа ҳаётий муҳим аъзоларда қон айланишини етарли даражада таминлаб, гипертоник энцефалопатия симптомларини, кўз тубидаги оғир ўзгаришларни камайишига ёки батамом йўқолишига имкон яратади.
Даволашнинг умумий тамойиллари.

  • Бемор билан ўзаро самимий алоқа ўрнатиш;

  • Даводан мақсад - бемор умрини узайтириш ва унинг сифатини яхшилаш;

  • Давонинг вазифаси - бемор ёшини хисобга (ёшларда 120-130/80 мм.сим.уст, кексаларда <140/90 80 мм.сим.уст) олган холда АБ ни 140/90 мм.сим.уст ёки ундан пастга тушириш;

  • юрак қон-томири касалликларига олиб келувчи барча омилларни хисобга олиш;

  • Беморга дори воситаларисиз даволаш усуллари ва уларнинг афзаллик томонларини тушунтириш;

  • Мўлжал- аъзолар шикастланиши бўлмаган енгил ва ўртача оғирликдаги артериал гипертонияда даволаш тадбирларини амбулатор шароитида қон босими мониторингидан бошлаш.

Умумий амалиёт врачи АГ аниқланган беморлар билан мулоқотда алоҳида аҳамият касб этадиган деонтологик тамойилларни яхши ўзлаштириб олиши ва кундалик фаолиятида уларга таяниши лозим. Касалликнинг бошланғич босқичларида бу АБ ни меъёрига келтиришга ва узоқ вақт давомида шу холатда сақлашга, бирмунча кеч даврида эса медикаментоз терапия самарадорлигини оширишга имкон беради. Даволаш жараёнининг бу қисми бир неча босқичларни уз ичига олади.
Беморга қуйидагилар ўргатилади.
Бемор билиши лозим бўлган нарсалар аниқ ва тушунарли, тавсиялар эса осон ва бажара олинадиган даражада бўлиши керак. Бунда АГ чалинган беморлар айрим нотўғри фикрларга берилувчанлиги ва бу хол даволашни қийинлаштиришини хисобга олиш зарур. Чунончи, уларнинг фикрича:

  • Эссенциал гипертензияни тўлиқ даволаш мумкин;

  • АБ миёрига келиши билан давони тўхтатиш керак;

  • Агар касалликнинг белгилари бўлмаса, ўзи ҳам бўлмайди;

  • АБ кўрсаткичи кайфиятнинг ҳар қандай ўзгаришига боғлиқ бўлади, шунинг учун бир дона гипотензив таблеткани ортиқча ичиш ёки аксинча, ичмаслик мумкин;

  • Агар пархез қилинса ва спорт билан шуғулланилса, дори ичиш зарур эмас;

  • АБ кўрсаткичини бемор субъектив аҳволига қараб аниқлаш мумкин;



Бемор билан мулоқотда бўлганда қўйидаги тавсияларга риоя қилинг:

  • Бемор сизни у тўғрисида қайғураётганлигингизни кўриши ва ҳис қилиши керак;

  • Беморга касаллик тарихини кўрсатиб уни эътиборини АБ тўғрисидаги маълумотларга қаратинг;

  • Гипотензив дориларни қачон ичиш лозимлиги тўғрисида маслахат беринг;

  • Беморга даволаш вазифаларини тушунтиринг;

  • Даволаш жараёнини қандай кузатишингизни келишиб олинг;

  • Беморни АГ тўғрисидаги оммабоп адабиётлар билан таништиринг.

Кейинги учрашувларда.

  • Беморни қабулхонада кутиб қолишга мажбур қилманг;

  • Юрак томир касалликларига олиб келувчи хавфли омилларни аниқланг;

  • Бемор гипотензив воситаларни ўз вақтида қабул қилишини суриштиринг;

  • Давонинг ножўя таъсирлари йўқлигини текширинг.

Беморларнинг ўз касалликлари ҳақидаги билимларини ва ўтказилаётган давонинг самарадорлигини ошириш мақсадида охирги йилларда «гипертониклар мактаби» муассасаси тобора кенг жорий қилинмоқда. Бунда умумий амалиёт врачлари ёки кардиологлар томонидан олдиндан ишлаб чиқилган дастурларга мувофиқ гипертония касалига чалинган беморлар билан 8-10 та машғулот ўтказилади. Бундай мактаблар кафедрам ходимлари раҳбарлигида бизнинг учинчи ўқув марказимиз ва республикамизнинг қатор қишлоқ врачлик пунктларида ташкил қилинди.



Download 1.93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling