артериал босим, (мм. сим. уст.)
Гипертензия турлари
|
Систолик
|
Диастолик
|
Норма
|
140
|
90
|
Юмшоқ гипертония
|
140-180
|
90-105
|
Чегара гипертонияси
|
140-160
|
90-95
|
Ўрта ва оғир гипертония
|
> 180
|
> 105
|
Яккаланган систолик гипертония
|
> 140
|
< 90
|
Чегарадаги яккаланган систолик гипертония
|
140-160
|
< 90
|
2-жадвал
Артериал гипертонияни мўлжал аъзолар зарарланиши даражасига кўра таснифи. (ЖССТ 1993 й)
I босқичи
|
Мўлжал- аъзолар зарарланишининг объектив белгилари йўқ.
|
II босқичи
|
Мўлжал- аъзолар зарарланишининг қуйидаги белгиларидан камида биттаси кузатилади:
-чап қоринча гипертрофияси (рентгенография, ЭКГ, ЭхоКГ)
-кўз туби артерияларининг тарқалган ёки чегараланган торайиши:
-протеинурия ва/ёки қонда креатинин миқдорининг бир оз ошиши (1,2-2,0 мг/л)
-атеросклеротик пилакча борлиги тўғрисида ультратовуш ёки радиологик маълумотлар (аорта, уйку, ёнбош ёки сон артериялари)
|
III босқичи
|
Мўлжал-аъзоларнинг зарарланиш белгилари мажмуаси:
Юрак: стенокардия
миокард инфаркти
юрак етишмовчилиги
Бош мия: инсульт
мия қон айланишининг ўтиб кетувчи бузилиши
гипертониядаги энцефалопатия
томир деменциялари
Буйраклар:
плазмада креатин миқдори 2мг/лдан юқори.
буйрак етишмовчилиги
Кўз туби:
геморрагия, кўрув нерви сўрғичи шиши ёки
шишсиз экссудация
Қон томирлар: қаватланувчи аорта аневризмаси
клиник кўринишлар билан кечувчи артерияларнинг окклюзион зарарланиши.
|
3-жадвал
Артериал гипертониянинг этиологик сабаблари бўйича таснифи.
А Эссенциал гипертония (90-95%)
Б.Нейроциркулятор дистония.
В. Иккиламчи гипертония (5-10%)
Сабаблари:
1. Буйрак касалликлари
Буйракнинг паренхиматоз касалликлари
Ўткир гломерулонефритлар
Сурункали гломерулонефритлар
Сурункали пиелонефритлар
Обструктив нефропатиялар
Буйрак поликистози
Буйракнинг бириктирувчи тўқимаси касалликлари
Диабетик нефропатия
Гидронефроз
Буйрак туғма гипоплазияси
Буйрак шикастланишлари
Реноваскуляр гипертония
Ренин ишлаб чиқарувчи ўсмалар
Тузнинг бирламчи тутилиши (Лиддл, Гордон синдромлари)
Келиб чикиши хар хил булган сурункали буйрак етишмовчилиги
2. Эндокрин касалликлар
Акромегалия; Гипотиреоз;
Гиперкальциемия: Гипертиреоз;
Буйрак усти бези касалликлари:
А. Буйрак кобиги зарарланиши
(I) Кушинг синдроми
(II) Бирламчи альдостеронизм
(III) Буйрак усти безларининг тугма гиперплазияси.
|
Респиратор ацидоз
Б. Буйрак мия қавати зарарланишлари
Феохромацитома
Буйрак безларидан ташқарида жойлашган хромоффил ҳужайралар ўсмаси
Ҳафли ўсма
3. Аорта каорктацияси ва аортитлар
4. Хомиладорлик асоратлари
5. Неврологик касалликлар
Бош мия ичи босими ошиши
Бош мия ўсмалари
Энцефалитлар
Уйқу вақтидаги апноэ
Оёқ-қўлларнинг ялпи фалажи
Ўткир порфирия
Қўрғошиндан заҳарланиш
Гейен-Барре синдроми
6. Дорилар ёки экзоген моддалар таъсирида кузатиладиган артериал гипертензиялар:
Контроцептив гормонал воситалар
Кортикостероидлар
Симпатомиметиклар
Кокаин
Тиамин ёки моноаминооксидаза
ингибиторларини сақловчи озиқ-овқат махсулотлари.
Ностероид яллиғланишга қарши дори воситалари.
Циклоспорин; Эритропоэтин
7. Хирургик асоратлар
Операциядан кейинги гипертония
|
Сўнги жадвалда келтирилган таснифга биноан АГ аввало этиологик омилга қараб катта икки гуруҳга ажратилади: бирламчи ёки эссенциал ва иккиламчи, яъни симптоматик гипертониялар.
АГ нинг оғир- енгиллиги, белгилари ва асоратларининг ривожланиш даражасига кўра таснифда қайд этилмаган яхши сифатли (секин- аста ривожланиб борувчи) ва ёмон сифатли шакли ҳам фарқланади. Шунингдек, “бошсиз гипертония” деган тушунча ҳам мавжуд бўлиб, бунда систолик АБ >140, диастолик эса 100 мм. сим. устуни ва ундан юқори бўлади.
Умумий амалиёт врачи беморда АБ нинг ошганлигини ишончли далиллар билан тасдиқлагандан сўнг у қандай тактикага амал қилиши лозим деган савол туғулади. Мантиқ жиҳатдан энг мақули иккиламчи -симптоматик гипертонияни имкон борича тезроқ истисно қилишдир. Бу кўп сонли лаборатор асбобий текширишларни талаб этмайдиган, хос клиник белгиларни аниқлаш мабода, буни иложи бўлмаган тақдирда эса, (кўпинча шундай бўлиб чиқади) уни қиёсий ташхислаш йўли билан амалга ошириш лозим. Демак ”эссенциал артериал гипертензия” ташхиси симптоматик АГ ни истисно қилиш йўли билан тасдиқланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |