Ўзбекистон Республикаси Соѓлиќни саќлаш вазирлиги Тошкент Медицина Академияси


Download 282.5 Kb.
bet9/15
Sana29.04.2023
Hajmi282.5 Kb.
#1400174
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   15
Bog'liq
4-Disfagiea Dispepsiea

Сидеропеник дисфагияПламмер-Винсон синдроми, Россолимо-Бехтерев, Келли-Петерсон синдроми - организмда Fe танкислигида ривожланади, ошкозон ахилисияси ва темир танкислик анемияси билан кушилиб келади. Жуда кам, асосан аёлларда учрайдиган касаллик. Дисфагия вакт утиши билан доимий булиб, кизилунгач йуналиши буйича ёкимсиз сезги билан ифодаланади. Беморни куздан кечирганда тери, соч, тирнокларни трофик узгаришлари топилади. Тери ва шиллик каватлар рангпар, атрофик глоссит, фарингит ва анемиянинг бошка белгилари учрайди. Кизилунгачда бириктирувчи тукимадан пардалар пайдо булиши натижасида дисфагия юзага келади. Бу синдром саратон олди холати хисобланади ва охир окибатда кизилунгач саратонига олиб келади.
Эндоскопияда атрофик эзофагит ва гастрит аникланади. Кизилунгачнинг бошлангич кисмида юпка бириктирувчи тукима мембраналари кузатилади. Рентгенда узгариш йук.
Даволаш: темир моддалари, В гурух витаминлар буюрилади.
Органик дисфагия кизилунгачни ташкаридан сикилиб келишида пайдо булиши мумкин. Масалан, кукрак кафаси аъзолари касалликларида. Калконсимон без гиперплазияси, кукс оралиги аъзолари усма ва абсцесслари, перикардитлар, экссудатив плеврит, аорта аневризмаси каби касалликларида кизилунгач босилиб жойидан силжиши натижасида дисфагия ривожланади.
Дисфагия кизилунгачга хар хил ёт жисмлар (данак, суяк, тугмача) тикилиб колиши сабабли пайдо булиши мумкин.
Дисфагия хавфли симптом хисобланиб, УАШ дан беморларни тулик клиник рентген, эндоскопик, керак булса кизилунгач шиллик каватини гистологик текширишни талаб этади.
Дисфагия сабабини аниклашда УАШ нинг дастлабки кадами касаллик анамнезини тулик егиш ва беморни физикал текширишдан иборатдир. Каттик овкат махсулотларини, кейинчалик суюк овкатларни ютишнинг бузилиши авж олиб борувчи касаллик, айнан кизилунгач усмаси хакида фикр юритишга ундайди. Агар хар доим бир хил улчамдаги овкат махсулотларини ютишда кийинлик тугилса, обструкция, кизилунгач стриктураси тугрисида уйлаш лозим. Бемор овкат тикилиб утиш жойини баъзан кули билан курсатади. Дисфагия суюк хамда куюк махсулотлар ютганда бир хил пайдо булса, кизилунгач мотор фаолиятини бузилишидан далолат беради. Икичок билан бирган кузатиладиган дисфагия кизилунгач дистал кисмини шикастлангалик белгиси хисобланади.
Ютиш жараёнида огрикни пайдо булиши одинофагия термини билан номланади. Одинофагия дисфагиясиз хам кузатилиши мумкин. Одинофагия юкумли касалликлар, огиз бушлиги усма касалликлари натижасида огиз бушлигида огрикли шикастланишлар пайдо булиши окибатида юзага келади. Одинофагияда дисфагия огрик туфайли иккиламчи пайдо булади. Аммо ютиш жараёнида овкат тезда огиз бушлигидан ошкозонга осонликча утади. Одинофагиянинг куп учрайдиган сабаблари одий герпес вируси, Candida вируси чакирган стоматит ёки эзофагит хисобланади. Огиз бушлиги абсцесси ва саратони камдан кам холларда одинофагияга олиб келади.
Кизилунгачни биопсия билан эндоскопик тешируви кизилунгачни анатомик шикастланиши ёки мотор фаолиятини бузилишини бахолайдиган махсус текшириш усулидир. Эндоскопия дисфагияни бахолашда кулланиладиган энг яхши усул булишига карамасдан кизилунгачни барий билан рентген текшруви хонузгача кулланиб келмокда. Лекин каттик махсулотларга пайдо булиб суюликлар кабул килганда безовта килмайдиган дисфагияни суюк барий ёрдамида аниклаб булмайди. Шунинг учун барий текуширувининг мейёрдаги натижалари касалликни инкор этолмайди. Каттик махсулотлар ютганда пайдо буладиган дисфагияни барий капсуласини ёки дорихона алтейини ишлатганда беморда чакириш мумкин.
Кизилунгачни кузгалиш фаолиятини эндоскопик текшириш, рентгенкинематография ёки радиоскопия ёрдамида бахолаш мумкин. Кизилунгач кузгалиш фаолиятини бузилиш сабабларини тугри аниклаш максадида монометрия утказилади. Монометрия утказилганда кизилунгач ичи босими бир неча нуктада босим датчиклари урнатилган узун катетер ёрдамида улчанади. Кизилунгач мотор фаолияти куйидаги курсаткичлар ёрдамида бахоланади: тулкинлар амплитудаси, тезлиги, давомийлиги. Монометрия склеродермия, кизилунгач дтиффуз спазмида кулланилади.
Дисфагиянинг ташхислаш алгоритми куйидагича:



Download 282.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling