Ўзбекистон Республикаси Соѓлиќни саќлаш вазирлиги Тошкент Медицина Академияси


Ташхислаш. Диспепсияларда киесий ташхислаш куйидаги касалликларида утказилади: Энг асосй сабаблари


Download 282.5 Kb.
bet12/15
Sana29.04.2023
Hajmi282.5 Kb.
#1400174
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15
Bog'liq
4-Disfagiea Dispepsiea

Ташхислаш. Диспепсияларда киесий ташхислаш куйидаги касалликларида утказилади:
Энг асосй сабаблари
Ярасиз диспепсия
Рефлюкс - эзофагит
Кизилунгач моторикасини бузилиши, масалан эзофагоспазм
Энг хавфли сабаблари
Ёмонсифатли усмалар

  • Ошкозон раки (саратони)

  • Ошкозон-ости бези раки

Юрак-кон томирлар касалликлари:

  • ЮИК

  • Юрак етишмовчилиги

Панкреатит
Ошкозон ва 12 бармокли ичак яра касаллиги
Нотугри ташхис сабаблари
ЮИК
Овкатланишдан кейинги аллергия
Хомиладорлик
Ут йуллари дискинезияси
Ут йуллари бошка касалликлари
Ваготомиядан кейинги синдром
Кам учрайдиган сабаблар

  • Гиперпаратиреоз

  • Сурункали мезентериал кон айланишини бузилиши

  • Золлингер-Эллисон синдроми

  • Сурункали буйрак етишмовчилиги

Рухий бузилишлар ва симуляция
Диспепсияни хаяжонланиш ва таъсирланган ичак синдроми чакириши мумкин
Ташхислашда аввало анамнезга ахамият берилади ва шикоятлар чукур урганилади. Пайдо буладиган симптомларни овкат истеъмол килиниши билан богликлигини урганиб чикиш керак. Барча озик овкатлар диспепсияни чакиради ё йукми? ЮИК касалликларини хавфли омилларини аниклаш керак.
Куйидаги асосий саволлар берилиши мумкин:

  • Курсатинг огрик каерда булади ва каерга таркалади?

  • Кураклар орасида, елкада, томокда огриклар йукми?

  • Качон огриклар кучаяди ва камаяди?

  • Овкат истеъмол килиниши, сут,антацидлар, кофе, пиёз, саримсок пиёз кабул килиниши ахволига кандай таъсир курсатади?

  • Куп микдорда овкат, алкоголь истеъмол килиниши, жисмоний зурикишлар ахволига кандай таъсир курсатади?

  • Ковурилган, ёгли, иссик ва аччик овкатлар кабул килгандан кейин ахволи ёмонлашмайдими?

  • Кечаси нохуш хисслар безовта килмайдим? Уйкуга халакит бермайдими?

  • Энгашканингизда ёки ётганингизда ахволингиз ёмонлашмайдими?

  • Нохуш хисслар сизни доимо безовта киладими?

  • Уйда ёки ишхонада нохушликлар булмайдими?

  • Тез овкатланисизми?

  • Овкатни яхши чайнаб ютасизми?

  • Спиртлик ичимликларни истеъмол киласизми? Канча микдорда?

  • Чекасизми?

  • Симптомлар пайдо булишини нима билан боглайсиз?

  • Аксарият холларда сизни кабзият ёки ич кетиш безовта?

  • Коринда дам булмайдими?

  • Охирги вактда озмадингизми?

Огрикларни жойлашиши ва таркалиши
Ташхислаш учун огрикларни жойлишиши ва таркалиши катта ахамиятга эга. Масалан кураклар орасидаги огриклар эзофагоспазмда,, холециститда ва уникки бармокли ичак яра кассалигида кузатилади, туш ортидаги огриклар - ЮИК ва кизилунгач касалликларида, эпигастрал сохада эса огриклар ут йуллари, ошкозон ва уникки бармокли ичак касалликларида кузатилади.
Огрикларни хуссусиятлари
Куп касалликларда огриклар бир-бирига ухшаб кетади, лекин баъзида узига хослигини билиб огриклар сабабини тахмин килишимиз мумкин:

  • Куйдирувчи, ачитувчи огриклар - рефлюксни

  • Сикивчи огриклар - ЮИК ёки эзофагоспазмни

  • Чукур огриклар - ошкозон ва уникки бармокли ичак яра касаллигини

  • Кучли, тумток огриклар -рухий бузилишларини

Огриклар качон кучаяди ва нимадан кейин сусаяди

  • Ошкозон яра касаллигида овкат пайтида огриклар кучаяди, ун икки бармокли ичак ярасида камаяди

  • Ковурилган ва ёглик овкатлар ярасиз диспепсияда, ут йуллари ва кизилунгач касалликларида ахволини ёмонлаштиради

  • Энгашганда огрикларни кучаиши рефлюкс эзофагитга хос

  • Алкогол истеъмол килиниши эзофагитда, гастритда, ошкозон ва ун икки бармокли ичак яра касаллигида ахволини ёмонлаштиради

Диспепсия билан кечадиган куйидаги ёндош симптомлар кузатилиши мумкин:

  • Дисфагия - кизил унгач касалликларида

  • Томокда ед модда хиси (истерик) - рухий бузилишларда

  • Кекириш

  • Ошкозон - кизил унгач рефлюкси, диафрагманинг кизил унгач тешигини чурраси, ошкозон ва 12 бармокли ичак яра касаллиги

  • Анемия белгилари- сурункали эзофагит ёки гастрит, ошкозон ва 12 бармокли ичак яра касаллиги ошкозон ёки йугон ичак раки

  • Метеоризм, ич келишни бузилиши - таъсирланган ичак синдроми

  • 30 дакика овкатдан кейин ич кетиши - сурункали мезентериал кон айланишини

Ташхислаш учун физикал, лаборатор ва асбобий текширишлар утказилади.
Физикал текширувларида беморнинг куриги, пальпация билан утказилади. Анемия ва сариклик белгиларига ахамият берилади. Корин пальпациясида енгил диффуз огриклик ва аортанинг корин кисми пульсацияси функционал ва органик бузилишларида кузатилади. Эпигастрал сохада огриклар асосан ошкозон ва 12 бармокли ичак яра касаллигида, ут пуффаги проекциясида холециститда кузатилади. Эпигастрия сохасида катта хажмли хосила ошкозон ракида аникланади.
Лаборатор ва асбобий текширувлар диспепсияларда кам маълумотли. Шунинг учун 40 ёшгача булган беморларга, диспепсия симптомлари аник ифодаланган булмаса, анамнезга асосланиб унинг сабаларини функционал деб тахмин килиниб беморга кушимча текширувлар утказилмасдан антацидлар, хаёт тарзини овкат кабул килиш тартибини узгартириш тавсия килинади.
Узок муддат давом этган ва огир диспепсияларида лаборатор асбобий текширишларини утказиш ута зарур. Диспепсия сабабларини аниклаш учун куйидаги текшириш услублари утказилади:

  • Умумий кон тахлили (гемоглобин микдори)

  • Конда темир микдори

  • ЭЧТни аниклаш

  • Нажасни яширин конга текшириш

  • Корин бушлиги УТТ

  • Корин бушлиги КТ

  • УТТ нисбатан киритиш учун афзалликлари куп эмас

  • Асосан УТТда узгаришлар аникланса, уларга аниклик

  • Холесцинтиграфия

  • ут йуллари обструкциясини ташхислаш учун ёрдам беради

  • Кизилунгач ва меъда рентгеноконтраст текшируви

  • Моторика бузилишларини диагностикаси учун

  • Эзофагогастродуоденоскопия

  • Эдоскопик ретроград холангиопанкреатография (сарикликда)

  • 85% холларда сариклик сабабларини аниклашда ёрдам беради

  • Кизилунгач манометрияси утказиш

  • Усмалар маркерларини аниклаш

  • йугон ичак раки шубхасида - ракли-хомила антигени аникланади

  • Жигар ракига шубха булганда - ά - фетопротеин теширилади

Ошкозон харакат фаолиятини сусайишидан келиб чиккан холда диспепсияни даволаш максадида прокинетиклар (домперидон ва метоклопрамид) кенг кулланилади. Бу дорилар ошкозон мотор фаолияти, кизилунгач кискариш амплитудаси, унинг пастки сфинктери сохасида босим ошишига таъсир килади. Кизилунгач пастки сохасида кислота клиренсини яхшилайди. Ошкозон кизилунгач рефлюкс хажмини камайтиради, ошкозонни ун икки бармок ичагига бушанишини тезлаштиради, антрал ва дуоденал кискаришларни синхронлаштиради.


Бугунги кунда домперидон (мотилак) энг хавсиз прокинетиклардан бири. Домперидон - самарали селектив дофамин антагонисти булиб, унинг асосий таъсири дофамин рецепторларини блокадаси, кизилунгач перистальтикасини кучайтириши, кизилунгач пастки сфинктери тонусини ошириши, ошкозон мотор фаолиятини яхшилаши, ун икки бармок ичак перистальтикасини кучайтириши, ошкозонни ун икки бармок ичагига бушанишини тезлаштириши, антродуоденал координацияни яхшилаши хисобланади.
Домперидонни метоклопрамиддан ва бошка нейролептиклардан фарки гематоэнцефалик тусикдан утиб периферик таъсир курсатишида.
Сурункали гастрит, панкреатит, ун икки бармок яра касаллиги ремиссия дарларида домперидон 30 мг дозада ичилади. Суюк овкат махсулотларини ошкозондан ун икки бармок ичагига утишини тезлаштиради. Бу дорининг экстрапирамид ножуя таъсирлари йук.

Download 282.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling