Ўзбекистон республикаси ташқи иқтисодий фаолият миллий банки


Download 1.09 Mb.
bet21/25
Sana23.04.2023
Hajmi1.09 Mb.
#1385766
TuriДиссертация
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   25
Bog'liq
Дессертация З.Ахмедов ОРИГИНАЛ

III- боб буйича Хулоса.
Хулоса килиб шуни айтиш лозимки, мамлакатамиз банк сохасида олиб борилаётган сиёсати банкларга булган ишончни ошириш, уларнинг молиявий баркарорлигини таъминлаш кабилардан иборат. Бунинг учун эса тижорат банклари молиявий хисоботларига булган талабларнинг кучайтирилиши ва уларга булган сифат характеристикаларининг обьектив акс эттирилишини таъминлаш лозим булади. Умуман олганда МҲХСнинг тижорат банклари фаолиятига тадбик қилиниши банкларнинг ракобат кураши учун замин хозирлайди, хамда хизмат курсатиш савиясини оширишга хизмат қилади, банк мутахассисларининг ўз устида мутассил изланишлар олиб боришга ундайди. Бундан ташкари МҲХС стандартларига ўтиш банклар учун қулай ва чет эллик инвесторларни жалб қилиш йуналишларидан хисобланади. МҲХС стандартларига аудит хисоботлари ва бухгалтерия хисобини юритиш билан шугулланувчи мутахассисларни қайта тайёрлаш билан боғлик бўлган харажатларни ўз ичига олади.
Банк хисоботининг асосий мохияти банк фаолияти тугрисидаги ишончли, тулиқ ва оператив тарзда банк операциялари тўғрисидаги маълумотларни ички ва ташки фойдаланувчиларга етказиб беришдир. Банк хисоботи инвесторлар ва кредиторларга банк фаолияти тўғрисида, яъни банкнинг канча пул маблаглари борлиги, кутилаётган даромадлари хажми, судалар буйича эхтимолий йукотишларга захиралар накдлиги тугрисида аник маълумот бера олиш керак.
Молиявий хисоботларнинг халкаро стандартлари асосида тижорат банкларида молиявий хисоботларни тузиш ва тақдим этиш ҳамда уларда аудит текширувларини ўтказишда қуйидаги асосий муаммолар мавжуд:

  • Нақд пулсиз буйича тузиладиган молиявий хисоботнинг расмий хужжатлари йуклиги, шунингдек, МҲХСдан фойдаланишда керак бўладиган инфратузилманинг йуқлиги;

  • МҲХС купгина категориялари, тамойиллари ва талабларига хужалик субъектларининг расмий муносабати;

  • БХМС асосида тайёрланган молиявий хисоботни трансформадиялаш оркали, МҲХС буйича бирлаштирилган молиявий хисоботни тайёрлаш учун хўжалик субъектларининг юқори харажатлар килишни талаб этилиши;

  • Амалиётчи бухгалтерларнинг аксарияти профессионал тайёргарлик даражасининг пастлиги, шунингдек, МХХС буйича тайёрланаётган ахборотдан фойдаланишда билимининг етарли эмаслиги.

Муаммоларни уал этишга царатилган илмий таклифлар ва амалий тавсиялар:
Биринчидан, тижорат банкларида бухгалтерия (молиявий) Хисобини халкаро стандартлар (МҲХС)га ўтқазиш тартиби таҳлил қилинди ва мухим йуналишлари очиб берилди, жумладан, жахон хамжамиятига интеграциялашуви шароитида Ўзбекистон бухгал­терия ҳисоби тизимини молиявий хисоботларнинг халкаро стандартларининг талабларига мос холда ташкил қилиш, кейинги йилларда долзарб масалалардан бирига айланиб бормокда. Айникса бу жахон молиявий - иктисодий инкирози кечаётган даврда мухим ахамият касб этади. Чунки, молиявий институтлар фаолияти устидан етарли даражада назорат йуқлиги натижасида бухгалтерия хисоби тизимини молиявий хисоботларнинг халкаро стандартлари талаблари даражасида тўлиқ ташкил этилмаганлиги ва молиявий хисоботларнинг ишончлилигини тасдикдовчи аудиторлик хизматлари фаолиятида жиддий камчиликлар борлигидан далолат беради. Бугунги кунда икдисодий инкирознинг таъсирини камайтириш ва унинг окибатларини бартараф этишда тегишли чора-тадбирлар ишлаб чикилмокда. Инкирозга қарши кураш йулида банк ва молия муассасаларнинг фаолиятлари тўғрисидаги ишончли ахборотларни таъминлаш зарурлиги ва ушбу вазифани бажаришда бухгалтерия хисоби мухим рол уинайди. Натижада банкларда бухгалтерия хисобини ташкил этиш ва молиявий хисоботларни тузиш тартибини халкаро стандартларга мувофик олиб бориш заруриятини тақазо этади.
Тадқиқот ишида тижорат банкларида ташки аудит текширукинн амалга ошириш юзасидан куйидаги илмий хулосалар илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чикилди:
Биринчидан, иқтисодий ислохотларни чуқурлаштириш шароитида тижорат банкларида молиявий хисоботнинг халкаро стандартлари асосида ташки аудит текшируви ўтказишнинг ижтимоий- иктисодий ахамияти тадбиқ этилди. Аудитга доир иқтисодий адабиётда ташқи аудитга берилган таърифлар, бизнинг назаримизда, ташки аудит текширувини утказишнинг мазмунини тулик ифода этмайди. Булардан келиб чиқиб, мамлакатимиздаги аудитни ташкил килишнинг узига хос хусусиятларини хисобга олиб, ташқи аудит текшируви ўтказиш тушунчасининг такомиллашган таърифи ишлаб чикиш лозим деб уйлаймиз.
Иккинчидан, Республикамизда аудиторлик фаолиятига оид амалдаги «Аудиторлик фаолияти тугрисида»ги Қонун хамда тижорат банкларнинг ташқи аудитига тегишли меъёрий-хукукий хужжатлари бозор муносабатлари талабларига мос равишда доимий такомиллаштиришга мухтождир. Шу боис, мамлакатимизда аудит тизимининг назарий ва хукукий асослари тадкик килинди хамда уни такомиллапггириш юзасидан илмий асосланган тавсиялар берилди. Жумладан, Узбекистон Респубдикасининг «Аудиторлик фаолияти тугрисида»ги Қонунига, Узбекистон Республикаси Марказий банкининг «Тижорат банкларида ташки аудит угказиш тугрисида»ш Низомига кушимча ва узгартиришлар киритиш тавсия этилади ҳамда аудиторлик фаолиятининг миллий стандартларини такомиллаштиришга оид амалии таклифлар ишлаб чикилса мақсадга мувофиқ бўлар эди.
Учинчидан, ташқи аудит текширувини утқазувчи аудиторлик ташкилотлари билан тижорат банклари ўртасидаги шартномавий муносабатларни ҳуқуқий ахволини мустахкамлаш ва тартибга солиш максадида шартномавий коидаларни такомиллаштириш буйича амалий тавсиялар ишлаб чикиш. Жумладан, аудиторлик ташкилоти ва банкнинг хукуки, мажбурияти ва масъулиятига оид кўрсатмалар, шартномани бажариш босқичлари, хизмат хаҚининг тавсифланган миқдори каби коида ва шартлар қўшимча тарзда киритилиши максадга мувофикдига асосланди.
Тўртинчидан, акциядорлик-тижорат банкларида ташки аудит текширувлари услубиёти ва механизмини такомиллаштириш мақсадида уни ўтказиш боскичлари белгилаб бериш. Акциядорлик-тижорат банкларида уларнинг ихтисослашуви ва ўзига хос хусусиятлари хисобга олинган ҳолда, аудиторлик текширувига оид аудиторлик ишчи мулокатларининг такомил- лашган тизими ишлаб чиқиш ва амалий тавсиялар берилади. Тижорат банкларида ташки аудит текшируви утказишнинг амалдаги режасини такомиллаштириш юзасидан у1шнг таркибига кушимчалар киритиш таклиф килинди ва уни амалиётга жорий килиш учун тавсия этилди. Шунингдек, диссертацияда аудиторлик далилларини тўплашда тестлаш, сканерлаш, тахлилий амаллар самарали усуллар эканлиги асосланди. Тижорат банкларида ташки аудит текширувини ўтказиш жараёнида аудит рискини камайтириш мақсадида статистик ва монетар танлаш усулларидан фойдаланиш максадга мувофиклиги асослаб берилди. Уни молиявий хисобот элементларига татбиқ этиш, халкаро аудиторлар ташкилотлари тажрибасида кенг кулланилаётган нақд пулсиз ҳисоб китоблар тизимини тахлил қилиш буйича илмий таклифлар берилди.
Бешинчидан, тижорат банклари молиявий хисоботини тузиш ва уни ташқи аудит текширувидан ўтказишда молиявий хисоботларнинг халқаро стандартларидан кенг фойдаланиш зарурлиги асосланди.
Республиками тижорат банкларида молиявий хисобот тузиш ва тайёрлашда молиявий хисоботларнинг халқаро стандартларидан фойдаланишни барча тижорат банкларида кўллаш мақсадга мувофиклиги асосланди. Шунингдек, аудитнинг халкаро стандартларидан фойдаланган холда аудиторлик хулосаси ва хисоботи таркибини такомиллаштириш буйича амалий тавсиялар берилди.
Республика банк тизимининг бухгалтерия хисоби ва хисоб сиёсатини шакллантириш, хар кандай фойдаланувчилар учун тушунарли бўлган ва самарали бошқарувни таъминловчи молиявий хисоботларни тузиш услубиятини ишлаб чиқиш зарур бўлмокда.

Фойдаланилган ва ўрганилган адабиётлар руйхати



Download 1.09 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling