Ўзбекистон Республикаси умумий ўрта таълим мактаблари ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасалари ўқувчиларининг умумтаълим фанлари бўйича фан олимпиадаларини ўтказиш бўйича тавсия ва баҳолаш мезонлари


Download 327 Kb.
bet11/18
Sana29.09.2023
Hajmi327 Kb.
#1689868
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   18
Bog'liq
OLIMPIADA 1-BOSQICH BAHOLASH MEZONI

Тест топшириқлари:
Ўқувчилари олимпиаданинг биринчи босқичида 25 та (17 та жавоби танланадиган тест ва 8 та жавоби ёзиладиган) тест топшириғини бажарадилар. Тест топшириқлари учун 75 дақиқа вақт ажратилади. Ҳар бир тўғри жавоб учун 2 балл, нотўғри жавоблар 0 балл билан баҳоланиб, жами 50 баллни ташкил этади.


ИНФОРМАТИКА ВА ҲИСОБЛАШ ТЕХНИКАСИ АСОСЛАРИ

Информатика ва ҳисоблаш техника асослари фанидан олимпиаданинг биринчи босқичи мактабнинг 9-11-синфларида 2 турда (амалий, тест синовлари) ўтказилади. ўтказилади.


Амалий иш:
Биринчи тур амалий иш бўлиб, унда 5 та масала тақдим этилади. Амалий тур учун 3,5 соат (210 дақиқа) вақт берилади ва ҳар бир масала 10 балл билан баҳоланади. Тақдим этиладиган масалага дастур тузиш ўқувчи томонидан ихтиёрий дастурлаш тили ёрдамида компютерда амалга оширилади. Масалага тузилган дастур компютерда текширилади ва қуйидаги баҳолаш мезонлари асосида баҳоланади:



Баҳолаш мезонлари

Балл

Топшириқ шартига тўлиқ жавоб берувчи, хатолардан бутунлай ҳоли бўлган, фақат тўғри натижалар чиқарувчи ва интерфейси чиройли ташкил этилган дастурга

10

Топшириқ шартига тўлиқ жавоб берувчи, хатолардан бутунлай ҳоли бўлган, фақат тўғри натижалар чиқарувчи дастурга

9

Масала шартига жавоб берувчи, айрим хатолардан ҳоли бўлмаган, тўғри натижалар чиқарувчи ва интерфейси чиройли ташкил этилган дастурга

8

Масала шартига жавоб берувчи, айрим хатолардан ҳоли бўлмаган, тўғри натижалар чиқарувчи дастурга

7

Масала шартига қисман жавоб берувчи, хатолардан ҳоли бўлмаган, айрим тўғри натижалар чиқарувчи ва интерфейси чиройли ташкил этилган дастурга

6

Масала шартига қисман жавоб берувчи, хатолардан ҳоли бўлмаган, айрим тўғри натижалар чиқарувчи дастурга

5

Масала шартига фақат битта хусусий ҳолдагина жавоб берувчи, хатолардан ҳоли бўлмаган, жуда бўлмаганда битта тўғри натижа берувчи ва интерфейси чиройли ташкил этилган дастурга

4

Масала шартига фақат битта хусусий ҳолдагина жавоб берувчи, хатолардан ҳоли бўлмаган, жуда бўлмаганда битта тўғри натижа берувчи дастурга

3

Масалани ечишга ҳаракат қилинган, лекин битта ҳам тўғри натижа бермаган ва интерфейси чиройли ташкил этилган дастурга

2

Масалани ечишга ҳаракат қилинган, лекин битта ҳам тўғри натижа бермаган тугатилмаган дастурга

1

Масалани бутунлай ечмаган қатнашчи ёки бошқа масаланинг ечимини ифодаловчи дастурга

0

Масала шартларини бажарилишини, яъни масала ечимларини компьютерда тестлар ёрдамида ҳам аниқлаш мумкин. Тестлар масала шартига мос берилиши шарт.


Амалий иш учун максимал 50 балл тўпланади.

Download 327 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling