Ўзбeкистон рeспубликаси


Download 7.02 Mb.
bet102/120
Sana15.11.2023
Hajmi7.02 Mb.
#1774051
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   ...   120
Bog'liq
16-Iqtisodiy-tahlil-nazariyasi-1 крилча

Н.•

Кўрсаткичлар

Ўтган

Ҳисобот

Фарқи

1 •

Асосий воситалар ўртача йиллик қий-
мати, минг сўм

162295

1781 ı о

+15а ı 5

2

Ишчилар сони, киши

1560

1450

-110

3

Бир ишчига тўғри келадиган асосий
воситаларнинг ўртача йиллик
қиймати, минг сўм

104

122

+18

Корхонада ишчиларнинг асосий воситалар билан қуролланиш даражаси ўтган йилга нисбатан 18000 сўмга ўсган. Бу ўсиш икки омил ҳисобига: биринчиси — ишчилар сонининг ўзгариши ҳисобига; иккинчиси — асосий воситаларнинг ўртача йиллик қийматининг ўзгариши ҳисобига содир бўлган.


Асосий воситалардан фойдаланишда уларнинг самарадорлигига баҳо бериш иқтисодий таҳлилнинг зарур шартларидан бири ҳисобланади.
Самарадорлик корхона хўжалик фаолиятига баҳо беришнинг муҳим кўрсаткичларидан бири сифатида қаралади. Уларнинг қаторига қуйидагиларни киритиш мумкин.

7.7-жадвал


Асосий воситаларнинг самарадорлик кўрсаткичИари

Кўрсатҳичлар номи

Ҳисобланиш тартиби




Маҳсулот ҳажми

Саноат ишлаб чиқариш

Фк =

фондлари қайтими

Саноат ишлаб чиқариш фондларининг




ўртача йиллик қиймати




Маҳсулот ҳажми

Машина ва ускуналар қайтиеıи

Фк =- -

Саноат ишлаб чиқариш фондлари сиғими



Фс = -----------

Машина ва ускуналар






Машина ва ускуналар ўртача йиллик қиймати


Фс =
Маҳсулот ҳажми



Ушбу қайтимга оид самарадорлик кўрсаткичлари ҳар бир минг ёки бир сўм1ик асосий воситаларга тўғри келадиган маҳсулот ҳажмини ифодалайди . Қайтим кўрсаткичларини тобора ошиб бориши ижобий ўзгариш1ами билдиради.

Сиғимга оид кўрсаткич1ар эса бир бирлик маҳсулот таркибида қанча асосий воситалар қиймати мавжуд эканлигини тавсифлайди. Ушбу кўрсаткич камайиб бориши яхши натижаларни кўрсатади ёки аксинча.
Ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш ва унинг ҳолатига баҳо беришга иқтисодий таҳлилда алоҳида аҳамият берилади. Корхона ишлаб чиқариш қуввати унинг тўла иш билан бандлик ҳолатига айтилади. Бу ҳолат нафақат маҳсулот ишлаб чиқариш даражасига балки унинг харажатлар таркибига, молиявий натижасига ҳам таъсир этувчи бирлик сифатида қаралади. Ишлаб чиқариш қувватлари ва унинг фойдаланиш даражаларига баҳо бериш асосида корхонанинг жорий даврдаги иқтисодий потенциали ҳамда уни мақсадли бошқаруви белгиланади.
Ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланишнинг таҳлилининг

қуйидаги қаторларини тавсифлаш мумкин;
  • корхона ишлаб чиқариш қувватларининг техник-иқтисодий кўрсаткичлари тизими;

  • техник-иқтисодий кўрсаткич1ар ва ишлаб чиқариш қувват- ларидан фойдаланишни қиёсий таҳлили;
  • ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланишнинг корхона

харажатларига таъсирининг таҳлили;


  • ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланишнинг корхона ишлаб чиқариш самарадорлигига ва фаолият натижавийлигига таъсири- нинг таҳлили.

Таҳлилда асосий воситаламинг самарадорлик кўрсаткичлари ва уламинг таъсир этувчи омиллари икки таркиб бўйича ўргани1ади:
  1. Асосий воситаламинг самарадорлиги ва унинг ўзгаришига таъсир этувчи омиллар таҳлили.

  2. Асосий воситалар ва улардан самарали фойдаланиш кўрсат- кичларининг маҳсулот ҳажмининг ўзгаришига таъсирининг таҳлили.
Асосий воситаламинг самарадорлик кўрсаткич1ари ва уларнинг ўзгаришига таъсир этувчи омиллар қаторига қуйидагилар киритилади.

Фонд қайтими (сиғими) ва унинг ўзгаришига таъсир этувчи омиллар:
  • маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми ва унинг ўзгариши;

  • асосий фондлар ўртача йиллик қийматининг ўзгариши.
Маҳсулот ҳажмига таъсир этувчи меҳнат воситалари билан боғ1иқ бў1ган омиллар қаторига қуйидагилар киритилади;

  • асосий фондларнинг ўртача йиллик қийматининг ўзгариши;
  • фонд қайтими (сиғими)нинг ўзгариши.

Асосий воситалар таҳлили натижалари улар бўйича бошқарув қарорларини қабул қилишда муҳим аҳамиятга эга.

    1. Моддий зааиралар ва улардан самарали фойдаланиш кўрсаткичларининг таҳлили
Моддий захиралар ишлаб чиқариш фаолиятининг муайян босқичида фойдаланишда бў1ган, шу жараёнда исътемо1 этилган, ишлаб чиқарилган маҳсулот (иш ва хизмат) таркибий асосини ташкил этадиган ҳамда унинг таннархига ўз қийматини тў1иқ ўтказадиган маблағ1ардан ташкил топади.

Иқтисодий таНилда моддий захиралар ҳолати ва улардан фойдаланиш даражасини ишлаб чиқарилган маҳсулот (иш ва хизмат) таннархига нисбатан ўрганилади. Мазкур маблағ1ардан ноишлаб чиқариш ёки ишлаб чиқаришдан ташқари жамёнларда фойдаланиш эса корхона сарфларининг алоҳида таркиб қатори сифатида қаралади.
Ишлаб чиқариш омиллари таркибига кирувчи меҳнат ашёлари ва уларнинг чекланганлиги, аввало улардан фойдаланишни тўғри ва

мақсадли бошқаришни талаб этади. Ресурслар ёки маб1ағ1ар чекланганлиги бевосита улар захирасининг тугашини ва чегаралан- ганлигини тавсифлайди.
Меҳнат ашёлари таҳлилининг мазмуни бевосита унинг олдига қўйи1ган вазифалардан келиб чиқади. Таҳлилда бевосита ашёвий ресурслар билан корхонаниннг таъмин1анган1ик даражасига, улардан самарали фойдаланишнинг ҳолатига, маҳсулот ҳажмини оширишда ашёлари тўғри бошқаришнинг аҳамиятига, ашёвий ресурсларни иқтисод қилиш юзасидан ички имкониятларни белгилаш ва йў1га қуйишга муҳим аҳамият берилади.

Шу маънода иқтисодий таҳлил олдига ҳам ўта муҳим вазифалар қўйи1ган.
  • моддий ресурслар таъминоти режасининг бажарилишига баҳо бериш;

  • ресурслар ва улар бўйича меъёр1арга қатъий амал этилишини ўрганиш;
  • моддий ресурслар ва улардан самарали фойдаланишнинг даражасига баҳо бериш;

  • моддий айланма маб1ағлар айланишини ўрганиш;
  • муҳим самарадорлик кўрсаткичлари ва уларнинг ўзгари- шини омилли таҳлил этиш;

  • маҳсулот ҳажмини ўзгаришига тасир этувчи меҳнат ашёлари билан боғ1иқ бўлган омилларни ўрганиш;
  • ишлаб чиқарисли харажатлари таркибида меҳнат ашёларининг салмоғ кўрсаткич1арини ўрганиш ва шу кабилар.

Моддий захиралардан самарали фойдаланиш кўрсаткич1арига қуйидагилар киритилади:
  • материал сиғими кўрсаткичи;

  • материал қайтими кўрсаткичи.
Материал сиғими кўрсаткичи ишлаб чиқаришга сарфланган материал харажатлами ёки моддий ресурслар қийматини маҳсулот ҳажмини тавсифловчи кўрсаткич1арга нибати билан аниқланади. Унга тескари бў1ган кўрсаткич материал қайтимини тавсифлайди. Уларни ҳисоб-китоби қуйидагича ифода этилади.

Материал қайтими — Маҳсулот ҳажми / материал харажатлар Материал сиғими = Материал харажатлар / маҳсулот ҳажми
Моддий ресурслар айланишига баҳо бериш ҳам таҳлилда асосий мезон сифатида олинади. Яъни, моддий ишлаб чиқариш ресурслари- нинг пулга айланиш даври ва вақтини ўрганиш асосида корхона айланма активларининг ликвидлилик даражасига баҳо берилади.
Таҳлил этишда моддий ресурслар сиғими ва қайтимининг ўзгаришига шунингдек, уларнинг айланувчанлик даражаларига таъсир этувчи омилларга ва уларнинг маҳсулот ҳажмини тавсифловчи кўрсаткич1арга таъсирига ҳам алоҳида аҳамият қаратилади.
Моддий ресурслар сиғими ва қайтимига таъсир этувчи омил сифатида маҳсулот ҳажмини тавсифловчи кўрсаткичлар қийматининг ўзгарисҳи ва моддий ресурс ва сарфлар қийматининг ўзгаришини киритиш мумкин. Уларнинг таъсир даражалари бевосита таҳлилнинг оддий ва математик формулалари асосида аниқланади.
Моддий ресурслар ва уларнинг самарадорлик кўрсаткичларининг маҳсулот ҳажмининг ўзгаришига таъсирини ҳам бевосита моддий ресурслар ва харажатлар қиймати ҳамда уларнинг самарасидан келиб чиққан ҳолда аниқлаш мумкин.

7.8-жадвал



Download 7.02 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   ...   120




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling