Ўзбeкистон рeспубликаси


Моддий ресурслар самарадорлиги таҳлили


Download 7.02 Mb.
bet103/120
Sana15.11.2023
Hajmi7.02 Mb.
#1774051
1   ...   99   100   101   102   103   104   105   106   ...   120
Bog'liq
16-Iqtisodiy-tahlil-nazariyasi-1 крилча

Моддий ресурслар самарадорлиги таҳлили



Кўрсаткичлар

Ўтган
вäи

Ҳисобот
и и

Фарқи
(+;-)

Ўсиш
даражаси

Маҳсулот ҳажми корхона г=ʼ ʼ
баҳосида, минг сўм

25463

215364

89901

6

Моддий захира сарфлари, минг сўм

79520

л54о°62

+75342

194,7

Моддий сарфлар қайтими (1/2)

1,577

1,390

-0,187

88,1

Моддий сарфлар сиғими (2/1)

0,634

0,719

+0,085

113,4

7.8-жадвал маъ1умот1аридан маълум бў1моқдаки, корхонада моддий сарфларнинг самарадорлик даражаси ўтган йилга нисбатан бир қадар ёмонлашган. Моддий захира сарфлари қайтими ўтган йилга нисбатан 0,187 сўмга камайган. Сиғим кўрсаткичи эса 0,085 сўмга ошган. Демак, корхона мутахассислари бу борадаги ҳолатни яхшилашга жиддий эътибор қаратишлари зарур.
Моддий ресурслар таҳлилида уларнинг айланувчанлик даражасига корхона молиявий ҳолатига баҳо беришнинг муҳим кўрсаткичи
сифатида қаралади. Моддий сарфларнинг айланувчанлик даражаси коэффıсентларда ва кунларда аниқланади.

Сотилган маҳсулот ҳажмини (ёки Сотилган маҳсулотнинг ишлаб чиқариш таннархини) товар-моддий захираларнинг ўртача қо1диғига бў1иш билан айланувчанлик коэффисенти ҳисобланади. Коэффисент миқдорини ошиб бориши ижобий ҳолат саналади. Чунки у айланишлар миқдорини кўрсатиб беради.
Товар-моддий захираламинг ўртача қо1диғини ҳисобот даври кунлари сонига кўпайтириб, натижани сотилган маҳсулот ҳажмига (ёки Сотилган маҳсулотнинг ишлаб чиқариш таннархига) бўлиш билан моддий захиралари айланиш бунлари топилади. Кунлар соннини камайиши ижобий ҳолат деб қаралади. Чунки, айланишнинг тезла- ниши кунлар сонини қисқартиради. Демак, маблағ тез бўшайди.

Моддий захиралар таҳлили натижалари улардан самарли фойдланиш йў11арни топишда муҳим аҳамиятга эга.



    1. Харажатлар ва маҳсулот ишлаб чиқариш
таннархининг таҳлили

Замонавий иқтисодий назарияда харажатлар тушунчаси корхона фаолиятининг бухгалтерия ҳисоб-китобларида акс этадиган харажатлар тушунчасидан фарқ қилувчи баъзи бир жиҳатларга эга. Чунки бухгалтерия ҳисоб-китобларида харажатлар мазкур фаннинг усуллари, тамойиллари ва расмий белгиланган талаблари асосида шакллантирилади.


Бухгалтерия ҳисобининг халқаро ва миллий стандартларида хўжа1ик юритувчи субъектлар харажатлари тушунчаси — активлардан фойдаланиш ёки уларнинг чиқиб кетиши, фойдани камайтирувчи зарарлар ёки мажбуриятларни қамраб олади деб ифодаланади Бундан маъ1ум бўлмоқдаки, хўжа1ик субъектларининг харажатлари ўз мазмуни, юзага чиқиш шакли ва бошқа белгилари бöъйича бир неча турдан иборат бў1ади. Уларни алоҳида ўрганиш хўжа1ик фаолияти молиявий натижаларини тўғри аниқлаш, маб1ағ1аррÎл мақсадга мувофиқ сарфлаш, уларни бошқариш, назорат қилиш, таҳлил этиш, бу борадаги ҳисоб ишларини илмий ташкил этиш ҳамда соддалаштириш учун зарур.

Хўжа1ик субъектлари фаолиятидаги харажатлар тўғрисида иқтисодий маълумот1арни объектив шакллантириш масаласи — бухгал- терия ҳисоби ва унинг усуллари орқали амалга оширилади.
Иқтисодий таҳлилда ишлаб чиқариш харажатларини таҳлил қилишнинг турли усуллари мавжуд. Харажатлами зарарсизлик нуқтаси ёки зарарсизликни таъминловчи маҳсулот ҳажми бўйича таҳлил қилиш ҳам кенг тарқалган ёндашувлардан биридир.

Ушбу тартибда харажатлами ўзгармас, ўзгарувчан ҳамда дискерт тартибдаги турлари бўйича ўрганиш мумкин. Ёки, энг мақбул фойда ҳажмини таъмин1айдиган харажат миқдорини белгилаш кабилар таҳлил ишларида самарали қў11ани1ади.
Молиявий натижаларни шакллантирувчи харажатлар таркибини Таҳлили ҳам ўзига хос аҳамиятга эга. Унда сотилган маҳсулотнинг ишлаб чиқариш таннархи, давр харажатлари, бошқа операцион харажатлар кабилар ҳам бу борадаги ўрганиладиган масалалардир.

Ишлаб чиқариш тартибидаги сарфлами ўзида умумлаштириб акс эттирган маҳсулот таннархи ҳам харажатлар таҳлилида марказий жиҳат эгаллайди. Амалдаги тартибга муфофıқ миллий ҳисоб тизимимизда харажатлар қуйидаги элементалардан ташкил топади:
  • бевосита ва билвосита тавсифдаги моддий харажатлар;

  • бевосита ва билвосита тавсифдаги иш ҳақи харажатлари ҳамда унга боғлиқ ижтимоий ажратмалар;
  • бевосита ва билвосита тавсифдаги асосий воситалар ҳамда номоддий активлар амортизацияси;

  • бевосита ва билвосита тавсифдаги бошқа харажатлар.
Маҳсулот таннархини таҳлил этишдан асосий мақсад уни пасайтириш юзасидан корхонада мавжуд бўлган ички имкониятларни аниқлаш ва фойдани ошириш масаласида харажатлами тўғри ва ўрин1и бошқаришнинг шартларини белгилашдан иборат.

Бунда бевосита ишлаб чиқариш харажатлари ва уларнинг ўзгариш сабабларига аҳамият берилади.
Маҳсулотнинг ишлаб чиқариш таннархига киритилган барча харажатларнинг ўзгариш сабаларини меъёрлар ва баҳолар таъсири асосида тадқиқ этиш мумкин.

Маҳсулот таннархини таҳлил этишда муҳим иқтисодий самарадорлик кўрсаткичларига баҳо берилади. Бў1арга қуйидаги-
ларни киритиш мумкин. Яъни, а) бир сўм1ик маҳсулотга тўғри
келадиган -
материал харажатлар;
иш ҳақи ва ижтимоий ажратмалар;
асосий воситалар ва номоддий активлар амортизацияси;
бошқа харажатлар;
б) маҳсулотнинг жами харажат сиғими;
ўзгарувчан харажатлар;
ўзгармас;
дискерт харажатлар.
Бир сўмлик маҳсулотга тўғри келадиган харажат кўрсат- кичлари қуйидаги боғ1аниш1ар бўйича аниқланади.
7.9-жадвал Ишлаб чиқарилган маҳсулот харажат сиғими кўрсаткичлари



Бир сўмлик маҳсулотга тўғри
келувчи -

Аниқланиши

Материал харажатлар



Материал харажатлар
---------------------------------------
Маҳсулот ҳажми

Иш ҳақи ва ижтимоий ажратмалар



Иш ҳақи ва ажратмалар
c---------------------------------------
Маҳсулот ҳажми

Амортизация



Амортизация
---------

Бошқа харажатлар

- Бошқа харажатлар
---------------------------------------
Маҳсулот ҳажми



Таҳлил этишда уларнинг режага ва ўтган йилларага нисбатан, шунингдек бошқа рақобатчи корхоналарга нисбатан ўзгаришлари ўргани1ади.
    1. Молиявий натижалар ҳамда рентабеМик кўрсаткичлари таҳлили



Фойда (даромад) иқтисодий ҳаракатнинг зарурий шарти мақсади сифатида қаралади. Жаҳон амалиётида фойда тушунчаси кўпинча бизнес самарадорлигининг натижаси сифатида қаралади. Фойда бу даромадлар ва харажатлар фарқланишидаги юқори ўзгарувчан1икдир. Улар орасидаги қуйи ўзгарувчанлик эса зарами ифодалайди.

Даромадлар ва харажатлар молиявий натижларни тавсифловчи фойдани ў1чашга дахлдор бўлган элементлар ҳисобланади. Даро- мадлар ва харажатлами, яъни фойдани аниқлаш ва ў1чаш — кор- хона ўз молиявий ҳисоботини тайёрлашда фойдаланиладиган капи- та1 концепцияси ҳамда капиталнинг сақланишига боғ1иқ бў1ади.
Даромадлар ва харажаталар элементлари қуйидагича аниқланади. Даромадлар — бу ҳисобот даврида иқтисодий фойданинг активламинг оқими ёки кўпайиши шаклида ошиши ёки пассивлар- нинг қатнашчиларнинг капиталдаги омонатларидан фарқ этувчи

ошишига олиб келувчи камайишидир.
Харажатлар — ҳисобот даврида иқтисодий фойданинг активламинг чиқиб кетиши ёки улардан фойдаланиш шаклида камайиши, шунингдек қатнашчилар ўртасида капиталнинг камайишига олиб келувчи мажбуриятларнинг юзага келишидир.

Даромад ва харажатлами аниқлаш уларнинг асосий хусусият- ларини белгилайди, аммо уларни молиявий натижалар ҳисоботида акс эттиришда талаб қилинадиган мезонлами аниқлашни мақсад қилиб қўймайди.
Молиявий натижалар таҳлилида даромад ва харажатларнинг ўзаро фарқланишидаги ҳолатга баҳо берилади. Молиявий натижалар фойда ва зарарламинг шаклланиш қаторлари бўйича ўзгаришлари ўргани- лади. Фойда ва зарарламинг омилли таҳлили олиб борилади. Корхонада молиявий натижавийликни яхшилаш юзасидан ички имконият- ламинг мавжудлиги ва уларни йў1га қўйишнинг чора ва тадбирлами белгиланади. Корхонанинг фойдалилик даражасини тавсифловчи рентабеллик кўрсаткичи ва унинг омилли таҳлили ўткази1ади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 15-февра1даги 54-сон қарори билан тасдиқланган «Маҳсулот (иш,
хизмат1ар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларининг таркиби ҳамда молиявий натижалами шакллантириш таркиби тўғрисидаги Низом»га мувофиқ хўжалик юритувчи субъект фаолиятининг молиявий натижаларî фойданинг қуйидаги кўрсаткич1ари билан таснифланади.

  • маҳсулотни сотишдан олинган ялпи фойда, бу сотишдан олинган соф тушум билан сотилган маҳсулотнинг ишлаб чиқариш таннархи ўртасидаги тавофут сифатида аниқланади:

ЯФ= ССТ-ИТ
бунда,
ЯФ — ялпи фойда;
ССТ — сотишдан олинган соф тушум;
ИТ — сотилган маҳсулотнинг ишлаб чиқариш таннархи;

  • асосий фаолиятдан кўри1ган фойда, бу маҳсулотни сотишдан олинган ялпи фойда билан давр харажатлари ўртасидаги тавофут ва плюс асосий фаолиятдан кўри1ган бошқа даромадлар ёки бошқа зарарлар сифатида аниқланади:

АФФ — ЯФ-ДХ+БД-БЗ,
бунда,
АФФ — асосий фаолиятдан олинган фойда; ДХ — давр харажатлари;
БД — асосий фаолиятдан олинган бошқа даромадлар; БЗ — асосий фаолиятдан кўрилган бошқа зарарлар;
- умумхўжалик фаолиятидан олинган фойда (ёки зарарлар), бу асосий фаолиятдан олинган фойда суммаси плюс молиявий фаолиятдан кўри1ган даромадлар ва минус зарарлар сифатида ҳисоблаб чиқилади:
УФ = АФФ+МД-МХ,
бунда,
УФ — умумхўжа1ик фаолиятидан олинган фойда; МД — молиявий фаолиятдан олинган даромадлар; МХ — молиявий фаолият харажатлари;

  • солиқ тў1агунгача олинган фойда, у умумхўжа1ик фаолия- тидан олинган фойда плюс фавқулодда (кўзда тутилмаган) вазият- ларда кўри1ган фойда ва минус зарар сифатида аниқланади:

СТФ = УФ+ФП-ФЗ,
бунда,
СТФ — солиқ тў1агунгача олинган фойда;
ФП — фавқулодда вазиятлардан олинган фойда; ФЗ — фавқулодда вазиятлардан кўри1ган зарар;

  • йилнинг соф фойдаси, у солиқ тў1ангандан кейин хўжа1ик юритувчи субъект ихтиёрида қолади, ўзида даромад (фойда)дан, тў1анадиган солиқни ва минус қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа солиқлар ва тў1ов1ами чиқариб ташлаган ҳолда солиқлар тў1ангунга қадар олинган фойдани ифодалайди:

СФ = СТФ-ДС-БС,
бунда,
СФ — соф фойда;
ДС — даромад (фойда)дан тўланадиган солиқ; БС — бошқа солиқлар ва тў1ов1ар.
Бозор иқтисодиёти шароитида фойдани шакллантириш ва тақсимлашни ҳисобга олиш корхона фаолиятида марказий ўринни эгаллайди.
Турли мулк шаклидаги корхоналарнинг фаолиятлари асосий ва айланма маб1ағ1арга бевосита боғликдир. Ушбу маб1ағ1ар хўжа1ик юрîтувчи субъектлар ташкил қилингандан эътиборан фойдаланилади ва кўпайтириб борилади. Хўжа1ик маб1ағларини кўпайтиришнинг муҳим манбаси хусусий капитал ҳисобланади. Капитал ўз навбатида устав капитали, қўши1ган капитал ва захира капиталдан ташкил топади. Ушбу манбалар, асосан, корхона фаоли- ятидан олинган сўнгги молиявий натижа, яъни тақсимланмаган фойда ҳисобидан кўпайтири1иб борилади. Шунинг учун ҳам корхона фойдаси таҳлилнинг муҳим объекти ҳисобланади.
Молиявий натижалар таҳлилида даромад ва харажатламинг ўзаро фарқланишидаги ҳолатга баҳо берилади. Молиявий натижалар фойда ва зарарламинг шаклланиш қаторлари бўйича ўзгариш1ари ўргани- лади. Фойда ва зарарларнинг омилли таҳлили олиб борилади. Корхонада молиявий натижавийликни яхшилаш юзасидан ички имконият- ларнинг майжудлиги ва уларни йўлга қўйишнинг чора ва тадбирлари белгиланади. Корхонанинг фойдалилик даражаасини тавсифловчи рентабеллик кўрсаткичи ва унинг омилли таҳлили ўтказилади.
Таҳлил молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботни ўқиш, вертикал таҳлил, горизонталь таҳлил, трендли таҳлил ва кўрсаткичлами
аниқлаш усулларида олиб борилади. Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботни ўқишда унинг сатрлар бўйича кўрсаткич1ар тартибла- нишига, молиявий натижавийликни тавсифловчи умумий қаторларнинг қиймат ифодаси, ҳисобот даври ва ўтган йилнинг шу даври бўйича маъ1умот1арга умумий изоҳ берилади.

Вертикал таҳлилда молиявий натижаламинг шаклланишини бир қаторли ва кўп қаторли усулларида ўзаро фарқланишларга ва нисбий ўзгаришлар баҳо берилади.
Горизонталь таҳлилида эса молиявий натижаламинг бўйламасига таркибланиши ва уламинг ўзгариш1ари ўргани1ади.

Асосли ёки тренд таҳлилида молиявий натижалар ва уларнинг йиллар бўйича ўзгариши, динамикаси ёки асос йилига нисбатан ўзгаришларига баҳо берилади.
Бугунги бозор муносабатлари шароитида корхоналарнинг молиявий натижаларини таҳлил этишда молиявий таҳлилнинг энг асосий вазифалари бў1иб қуйидагилар ҳисобланади:

  1. Корхонанинг фойдалилик даражасига баҳо бериш.
  2. Корхонанинг молиявий натижаларини таркиби, тузилиши ва динамик ўзгаришларига баҳо бериш.

  3. Бимес режада белгиланган фойдалилик даражасига эришилган- лиги ва унга таъсир этган омиллами ўрганиш ҳамда баҳо бериш.
  4. Фойданинг шаклланиши ва ишлатилишининг асосланганлигини текшириш.

  5. Фойданинг кўпайган ёки камайганлигига маҳсулот (иш, хизмат)1ар сотишдан ва бошқа фаолиятлардан эришилган натижанинг таъсир этишини аниқлаш.
  6. Корхонанинг ялпи фойдаси ва унга таъсир этувчи омилларга баҳо бериш.

  7. Солиққа тортилгунга қадар бў1ган фойданинг шаклланишига ва унга таъсир этувчи омилларга баҳо бериш.
  8. Корхонанинг соф фойдаси ва унга таъсир этувчи омилларни ўрганиш ҳамда баҳо бериш.

  9. Соф фойдани кўпайтириш йўна1иш1арини белгилаб бериш.
  10. Корхонанинг рентабеллик кўрсаткич1арини ўрганиш ва уларга таъсир этувчи омилларга баҳо бериш.

  11. Корхонанинг умумий рентабеллик даражасини ошириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва ҳоказолар.
Корхона фаолият натижавийлиги баҳо беришнинг асосий кўрсаткич1аридан бири рентабеллик кўрсаткичи ҳисобланади.

Рентабеллик корхона фойдалилик даражасини тавсифлайди. Одатда унинг бир неча турлари ҳисоб-китоб қилинади. Бу бевосита мулкнинг шакли бўйича даромадларнинг юзага чиқиш ўрни ёки базаси бўйича, фойданинг ўзгаришига таъсир этувчи бирликлар бўйича ёки мустақил бирликлар бўйича аниқланиши мумкин.
Рентабелликнинг иқтисодиётда қуйидаги турлари аниқланади.
1. Ишлаб чиқариш харажталарига нисбатан рентабеллик


Download 7.02 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   99   100   101   102   103   104   105   106   ...   120




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling