Ўзбeкистон рeспубликаси


Меҳнат ресурслари ва улар самарадорлиги кўрсаткичИарининг таҳлили


Download 7.02 Mb.
bet99/120
Sana15.11.2023
Hajmi7.02 Mb.
#1774051
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   120
Bog'liq
16-Iqtisodiy-tahlil-nazariyasi-1 крилча

Меҳнат ресурслари ва улар самарадорлиги кўрсаткичИарининг таҳлили

Корхонада меҳнат ресурслари хизмат вазифалари ва иш фаолиятининг мазмунига кўра таркибланди. Жумладан, ишлаб чиқаришни тузилиши бўйича — саноат ишлаб чиқариш ходимлари, бошқа тармоқ ходимлари, ноишлаб чиқариш ходимлари; банд бў1ишига қараб - доимий ишчилар, мавсумий ишчилар; химат вазифаси бўйича - ишчилар, хизматчилар; ишлаб чиқаришда ъқатнашувчанлик даражаси бўйича — асосий ва ёрдамчи ишчилар кабиларга ажратилади. Корхонада ходимларнинг ёши, меҳнат стажи, жинси, малакаси ва маъ1умоти бўйича ҳам таркиблаш мумкин.


Иқтисодий таҳлилда ходимлар таркиби, ходимлар билан таъмин1ан- ганлик, ходимлар ҳаракати, динамикаси кабилар бўйича ўрганилади.
Ходимлар таркиби таҳлилида корхона ходимлари саноат ишлаб чиқариши ходимлари, ишчилар, раҳбарлар, хизматчилар, мутахас- сислар, қоровуллар каби гуруҳларга ажратиб ўрганилади. Унда барча ходимлари энг мақбул миқдори ва салмоғи, уламинг ўзгариш1ари таҳлил қилинади.
Ишчи кучи билан таъминланганлик таҳлилида ходимлар сонининг режага ва ўтган йилларга нисбатан ўзгариш1ари, маҳсулот ҳажмининг ошиши юзасидан мутлақ ва нисбий фарқлар, ходимлар айланишини тавсифловчи кўрсаткич1ар ўргани1ади.
Меҳнат ресурслари ҳаракатини тавсифловчи асосий кўрсаткич сифатида ходимлар қўнимсиз1иги кўрсаткичи аниқланади.
Хс
Х
Бунда: Қ - ходимлар қўнимсиз1иги коэффıсенти
Хс - корхона ва умумжамият тавсифида бўлмаган сабаблар таъсирида ишдан бўшаган1ар сони
Х - ходимларнинг рўйҳатдаги ўртача сони.
Ушбу коэффıсентни имкон қадар кам са1моғда бўлиши корхонада ходимлар учун шароитни яхшилигидан далолат беради.
Ходимлар қўнимсизлиги бевосита ходимлами қабул этиш ва бўшатиш бўйича айланмалами ҳисоблаш асосида тўлдирилади.
Ходимлами ишга қабул этиш коэффисиенти ҳисобот даврида ишга қабул қилинган ишчилар сонини мазкур даврдаги жами ишчиламинг рўйхат бўйича ўртача сонига бўлиш асосида аниқланади.
Ходимламинг ишдан бўшатиш коэффисиенти ҳисобот даврида ишдан бўшаган ходимлар сонини уларнинг рўйхатдаги ўртача сонига бў1иш асосида ҳисоб-китоб қилинади.
Корхонада ходимлар меҳнат унумининг ошиши кўп жиҳатдан иш вақтидан қай даражада фойдаланганлик даражаси билан боғ1иқдир. Корхонада иш вақтидан фойдаланишнинг қуйидаги жиҳатларини фарқлаш мумкин:

  • ишчилар иш вақтидан фойдаланиш даражасини ўрганиш;

-ускуналар иш вақтидан фойдаланиш даражасини ўрганиш.
Ишчиламинг иш вақтидан фойдаланганлигини умумлашган кўрсаткичи - жами ишчилар томонидан йил давомида ишланган киши соатлари ҳисобланади.
Таҳлилда, корхонада иш вақтидан фойдаланишнинг қай даражада йўлга қўйи1ган1иги, унинг ўзгаришига таъсир этувчи алоҳида омилламинг таъсир даражасига тавсиф берилади. Ишчилар иш вақтидан фойдаланиш даражасига қуйидаги омиллар таъсир қилади.

  • ишчиламинг рўйхатдаги ўртача сонининг ўзгариши;

  • бир йилда ўртача ишланган иш кунларининг ўзгариши;

  • иш куни давомийлигининг ўзгариши.

Иш вақтидан тўғри фойдаланиш меҳнат унумдорлигини ошишига таъсир қилади.
Меҳнат унумдорлиги ишлаб чиқарилган маҳсулот, иш ва хизматлар ҳажмини меҳнат сарфи бирлигигä бў1иш асосида аниқланади. Меҳнатнинг сарфининг бирлиги сифатида ишланган иш соатлари, кунлари ёки ишчилар сони олинади.
Таҳлилда меҳнат унумдорлиги, унинг ўсиш даражалари ва динамикасига баҳо берилади.
Меҳнат унумдорлигининг ўсиш даражалари ва динамикасига баҳо беришда унинг ўзгаришига таъсир этувчи қуйидаги қаторларга алоҳида аҳамият берилади.

  • интенсив омил;

  • экстенсив омил;

  • ишлаб чиқаришнинг техник-технологик ҳолати;

  • меҳнат унумдорлигининг ошиши;

  • маҳсулот ҳажмининг уни ишлаб чиқариш вақти ва сифатига таъсир этмаган ҳолда оширишга;

  • маҳсулот бирлигига меҳнат сарфининг камайишига;

  • маҳсулот ишлаб чиқариш ва товарлар айланиш вақтини
қисқартиришга;

  • маҳсулот ҳажми ва фойдани ошириш ҳолатига.

Меҳнат унумдорлиги қиймат (пу1 ўлчовида) ва айрим ҳолларда натурал (дона ва шу кабилар) кўрсаткич1арда аниқланади.

7.2-жадвал


Меҳнат унумдорлиги кўрсаткич1ари

НоА

Ҳисоблаш тартиби

Бир ходимга тўғри келадиган маҳсулот ҳажми

Маҳсулот (иш, хизмат) ҳажми

Ходимламинг ўртача сони

Бир ишчига тўғри келадиган
маҳсулот ҳажми

Маҳсулот (иш, хизмат) ҳажми
МУ = ---------------------------------------
И5ҳчи1аминг ўртача сони

Бир кунлик меҳнат унуми



Маҳсулот (иш, хизмат) ҳажми

Жами ишланган иш кунлари

Бир соатлик меҳнат унуми

Маҳсулот (иш, хизмат) ҳажми
МУ=

7.2-жадва1даги ҳисоблаш тартибларини қуйидаги мисол ёрдамида кўриб чиқамиз.
7.3-жадвал Бир ходимга, бир ишчига тўғри келадиган маҳсулот
ҳа}ми ва унинг ўзгаришига таъсир этувчи омиллар таҳлили

Кўрсатклчлар

Ўтган
йил

Ҳисобот
йили

Фарқи
(+;-)

Ўсиш
даражаси

А

1

2

3

4

1. Маҳсулот ҳажми корхона
уигуржи баҳосида, минг сўм

15428000

18650000

3222000

120,9

2. Саноат ишлаб чиқариш ходимлари сони, киши

1914

1760

-154

91,9

а) Шу жуинладан; ишчилар

1560

1450

-110

92,9

3. Жами ишланган иш
кунлари, ининг киши — куни

430.6

366.0

-64,6

85,0

4. Жами ишланган иш
соатлари, минг киши — соат

3014,2

2635,2

-379,0

87,4

5. Бир саноат ишлаб
чиқариш ходимига тўғри келадиган маҳсулот ҳажми, минг сўм (1/2)

8060,6

10596,5

2535,9

31,5

6. Бир ишчига тўғри
келадиган маҳсулот ҳажми,
минг сўм (1/2 а))

9889,7

12862,0

2972,3

30,0

7. Бир соатда ишлаб чиқа-
рилган маҳсулот, сўм (1/4)

5116,4

7077,3

1958,9

38,2

8. Бир киши кунида ишлаб
чиқарилган маҳсулот ҳаж- ми, сўм (1/3)

35,8

50,9

15,1

42,1

7.3-жадвал маъ1умот1аридан шуни хулоса қилиш мумкинки, корхонада ишлаб чиқариш самарадорлигини тавсифловчи кўрсаткич меҳнат унумининг ўзгариши қуйидагича бўлган; бир ходимга тўғри келадиган маҳсулот ҳажми о^тган йилга нисбатан 31,5 фоизга ошган, миқдор жиҳатдан эса 2535,9 минг сўмга кўпайган. Қолган кўрсаткич1ар ҳам ижобий ўзгариш1арга эга бўлган.


Иқтисодий таҳлилда ўзгариш1арга таъсир этган омиллар ҳам алоҳида ўргани1ади.
Меҳнат унумдорлигининг ўзгариш)га таъсир этувчи омилларни қуйидаги учта гуруҳга ажратиш мумкин.

  1. Моддий - техник ва технологик.

  2. Ташкилий — иқтисодий.

  3. Ижтимоий — руҳий.

Моддий-техник ва технологик омиллар ишлаб чиқаришда самарадор техника ва замонавий технологик ускуналардан, шунинг- дек ахборотлар технологиясидан, янги хом-ашё ва материаллардан фойдаланишни тавсифлайди. Улар кўпроқ маҳсулотнинг ҳажмига, сифатига ҳамда меҳнат ва ашёвий сарфларига таъсир этади.

Ташкилий-иқтисодий омилларга бошқарувнинг, меҳнат ва бутун ишлаб чиқаришни ташкил этишнинг самарали ва замонавий тизимини қў11аш усуллари киради.


Ижтимоий-руҳий омилларга — ходимларнинг сифат таснифини тавсиф- ловчи (малакаси, меҳнат фаоллиги, мажбурияти ва хизмат вазифасига маъсу1лиги, соҳибкорлиги) жиҳатларини фаоллаштириш масалалари киради.
Юқорида таркибланган барча омиллар ўзаро боғ1иқ ва алоқадорликдадир. Шу сабабли улар таҳлилда комплекс ҳолда ўргани1ади. Меҳнат унумдорлиги ва унинг ўзгаришига таъсир этувчи омиллами ўрганишда бир ишловчига ва бир ишчига тўғри келадиган унумдорлик кўрсаткич1арига алоҳида аҳамият берилади. Бир ходимга тўғри келадиган меҳнат унумининг ўзгаришига ишчиламинг жами ишловчилар таркибидаги салмоғининг ўзгариши ва бир ишчига тўғри келадиган ўртача йиллик ишлаб чиқарилган маҳсулот ҳажмининг ўзгариши таъсир этади. Бир ишчининг меҳнат унумининг ўзгаришига эса бир ишчи томонидан ўртача йиллик ишланган иш кунларининг ўзгариши, иш куни давомийлигининг ўзгариши ҳамда бир соатлик
меҳнат унумининг ўзгаришини таъсир этади.
Таҳлилда ҳар омилнинг натижавий кўрсаткичга таъсир даражалари ҳисоблаб топилади ва уламинг ўзгариш таъсири баҳоланади.



    1. Асосий воситалар ва улардан самарали фойдаланишнинг таҳлили

Асосий воситалар ишлаб чиқариш фаолиятида узоқ йиллар қатнашадиган, ўз бош1анғич қийматини ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар таркибига ёки молиявий натижалар ҳисобидан қопланади- ган харажат объектларига ўзининг белгиланган хизмат муддати давомида бўлинган тартибда ўтказадиган ҳамда жисмоний шаклини ўзгартирмайдиган меҳнат қуролларидир. Шунингдек, асосий восита- лар корхонага мулкий жиҳатдан тегишли, келгусида иқтисодий наф келтириши кутилаётган ҳамда хизмат муддати узоқ вақтни ташкил этадиган активлар жумласига киради.


Корхонада асосий воситаларни қуйидаги белгилар бўйича таснифлаш мумкин.

  1. Ишлаб чиқариш жараёнида қатнашувига қараб:

  • актив асосий воситалар;

  • пассив асосий воситалар.

  1. Тармоқ бўйсунувига қараб:

  • саноат ишлаб чиқариш асосий воситалари;

  • бошқа тармоқ асосий воситалари;

  • ноишлаб чиқариш асосий воситалари.

  1. Фойдаланишига қараб:

  • фойдаланишдаги асосий воситалар;

  • фойдаланишдан олиб қўйи1ган асосий воситалар

  1. Тури бўйича:

  • бинолар, иншоатлар, узатиш мосламалари, машина ва ускуна- лар, транспорт воситалари, асбоб-ускуналар, хўжалик инвентарлари, ишчи ва маҳсулдор ҳайвонлар, кўп йиллик экинлар на бошқа асосий воситалар.

  1. Мулкий эгалигига қараб:

Таҳлил учун зарур бў1ган маълумот1ар 3 — шакл “Асосий воситалар ҳаракати тўғрисида ҳисобот” шаклидан олинади. Ушбу тасниф таҳлил мақсадлари учун фойдаланилади.
Асосий воситалари ўрганишда уламинг техник ҳолат ва ҳаракат кўрсаткич1арига муҳим аҳамият берилади.
Асосий воситаларнинг ҳолат кўрсаткичларига қуйидагилар киритилади:

  • асосий воситаларнинг яроқлилик даражаси;

  • асосий воситаларнинг эскириш даражаси.

Яроқлилик даражаси асосий воситаларнинг қолдиқ қийматини уламинг бошланғич қийматига бў1иш орқали;
Эскириш даражаси асосий воситаларнинг эскириш қийматини уламинг бошланғич қийматига бўлиш асосида аниқланади.
Яроқлилик ва эскириш коэффıсентлари йиғиндиси коэффисентда 1 га, фоизда 100 тенг бў1ади.
Асосий воситаларнинг ҳолат кўрсаткичларига қараб уламинг техник ҳолатига баҳо берилади ва уларни тартиблаш бўйича бошқа- рув қарорлари қаъбу1 қилинади.
Асосий воситаларнинг ҳолатини ўрганишда корхона амортизат- сия сиёсатига, асосий воситаларнинг маънавий эскирганлик даража-
сига, фойдаланишдан олиб қўйилган асосий воситалар ҳолатига муҳим эътибор қаратилади.
Асосий воситаларнинг ҳолат кўрсаткичларини уламинг ҳар бир тури ва жами бўйича ўргани1ади. Таҳлил учун зарур бў1ган маълумотлар 1-шакл «Бухгалтерия баланси» ва 3 — шакл «Асосий воситаларнинг ҳаракати тўғрисида ҳисобот” шаклларидан олинади.

7.4-жадвал



Download 7.02 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   120




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling