Ўзбeкистон рeспубликаси


Download 7.02 Mb.
bet98/120
Sana15.11.2023
Hajmi7.02 Mb.
#1774051
1   ...   94   95   96   97   98   99   100   101   ...   120
Bog'liq
16-Iqtisodiy-tahlil-nazariyasi-1 крилча

Тайёр маҳсулот. Корхона ишлаб чиқариш фаолиятида яратилган, белгиланган барча технологик жараёнлардан ўтган, ўматилган расмий талабларга мувофиқ бўлган, ўз истеъмо1 қийматига эга буюıнлар (иш, хизматлар) тайёр маҳсулот деб ҳисобланади. Тайёр маҳсулот товар ҳамда ўз исътемоли учун ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ҳажмидан иборат бўлади. Унинг қиймат ифодаси корхона улгуржи баҳосида, амалдаги бозор ва таққослама баҳоларда ҳисобланиши мумкин. Тайёр маҳсулот кўрсаткичи таҳлилда асосий ва марказий кўрсаткичлардан бири саналади. Унинг асосида таҳлилда турли хил вазифалар ҳал этилади.
Товар маҳсулоти. Корхонада сотиш учун ишлаб чиқарилган маҳсулот (иш,хизмат) ҳажми товар маҳсулотини ташкил қилади. Унинг қиймат ифодаси корхона улгуржи баҳосида, амалдаги бозор ва таққослама баҳоларда ҳисобланиши мумкин. Товар маҳсулоти маҳсулот ишлаб чиқариш учун сарфланган барча харажатлар суммасидан ва ушбу маҳсулот бўйича оладиган фойда суммасидан иборат бўлади.
Сотилган маҳсулот. Корхонада расмий жиҳатдан сотилди деб тан олинган маҳсулот ҳажми сотилган маҳсулотни ифодалайди. Сотилган маҳсулот қиймат ифодасида тайёр ҳамда товар маҳсулоти ҳажмига тенг ёки улардан кам бўлиши мумкин. Қачонки, корхонадаги тайёр ёки товар маҳсулоти тў1иқ сотилса, у лёлда улар тўла равишда сотилган маҳсулотни ташкил этади. Башарти, товар маҳсулотининг бир қисми сотилиб, бошқа қисми сотилмай қолса, у ҳолда товар маҳсулотининг фақат сотилган қисми сотилган маҳсулот деб тан олинади.
Критик ҳажмдаги маҳсулот. Ушбу кўрсаткич бизнес режада белгиланган маҳсулот ҳажми турларидан бири бў1иб, мазкур ҳажмга эришилганда корхона маҳсулот ишлаб чиқариш ҳамда сотишдан фойда олмайди, айни бир пайтда зарар ҳам кўрмайди. Критик ҳажмдаги маҳсулот миқдоридан ортиқча маҳсулот ишлаб чиқариш корхона учун фойда келтиради ёки аксинча. Маҳсулот бозор баҳолари (у1гу;жи) асосида режалаштирилади.
Маҳсулот иш ва хизматлами сотиш корхона улгуıжи баҳоси ёки чакана баҳоларда амалга оширилади. Корхона улгуржи баҳосининг тузилиши қуйидагича бў1ади. Яъни, сотилган маҳсулотламинг ишлаб чиқариш таннархи, сотилган маҳсулотлар бўйича корхона фойдаси, сотилган маҳсулотлар бўйича эгри солиқлар суммаси. Сотил-
ган маҳсулотнинг чакана баҳоси улгуржи баҳодан савдо қўшим- часи ёки чегирмалари суммасига фарқ қилади.




    1. Download 7.02 Mb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   94   95   96   97   98   99   100   101   ...   120




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling