Ўзбeкистон рeспубликаси
Ўзбекистон Республикасида иқтисодий таҳлил қуйидаги йўналишларда ривожланиши лозим деб ҳисоблеймиз
Download 7.02 Mb.
|
16-Iqtisodiy-tahlil-nazariyasi-1 крилча
- Bu sahifa navigatsiya:
- Турли мулкчилик шаклида иқтисодиёт субъектларини тўғри бошқаришда таҳлилнинг роли
Ўзбекистон Республикасида иқтисодий таҳлил қуйидаги йўналишларда ривожланиши лозим деб ҳисоблеймиз:
рақобатдош иқтисодиётни шакллантириш ва уни ривожлан- тиришда хўжа1ик юритувчи субъектларнинг фаолиятини молиявий ва бошқарув жиҳатидан таҳлил этишни такомиллаштириш лозим; ҳозир республикамизда кўп мулкчиликка асосланган бозор тизимидаги корхоналар вужудга келди. Иқтисодий таҳлил ҳам ана шу соҳага мос ривожланиши лозим; Ўзбекистонда барча соҳалар бўйича, айниқса, бухгал- терия ҳисобининг жаҳон андозаларига мос тизими қабул қилинмоқда. Бу эса халқаро андозага мос молиявий ва бошқарув таҳлили тизимини ҳам яратишни тақозо қилади; Бу фаннинг назариясини ўзимизда шаклланаётган бозор иқтисодиётининг хусусиятларини инобатга олган ҳолда яратиш лозим; Ўзбекистонда макроиқтисодий таҳлил амалий жиҳатдан объектив заруриятга айланди. Аммо, унинг назарияси ва методо- логияси яратилган эмас, шу туфайли келажакда макроиқтисодий таҳлилни назарий ва методологик асоси ишлаб чиқилиши лозим; Олимлар саноат, қурилиш, транспорт, хизмат ва бошқа иқтисодиётнинг муҳим соҳалари бўйича дарслик ва ўқув қўланма1арини яратишлари керак; Иқтисодчи мутахассислами тайёрлашда бу фанга тегишли аҳамият бериш ва давлат таъ1им стандартларига ва ўқув режаларига киритиш лозим, деб ҳисоблаЖмиз. Ушбу тадбирларнинг амалга ошиши мустақил давлатимизнинг мустақил фани — иқтисодий таҳлилнинг янада ривожланиши учун асос бўлади. Бу фаннинг келажакда аҳамияти кескин ошади, чунки бозор иқтисодиёти шароити ҳар хил корхоналаминг хўжалик фаолиятини чуқур ўрганишни, таҳлил қилишни тақозо этади. Турли мулкчилик шаклида иқтисодиёт субъектларини тўғри бошқаришда таҳлилнинг роли Фан сифатида иқтисодий таҳлилнинг мазмуни энг авва)о унинг бошқа амалий фанлар тизимида бажарадиган функцияларидан келиб чиқади. Ана шундай функцияларидан бири иқтисодий қонунларни таъсири характерини ўрганиш, аниқ корхона шароитида иқтисодий ҳодиса ва жараёнлар қонуниятлари ва тенденцияларини белгилаш ҳисобланади. Иқтисодий таҳлилнинг яна бир функцияси — бу жорий ва перспектив бизнес режалами илмий жиҳатдан асослашдир. Бошқарув қарорларини ва бимес режалами бажарилиши ҳамда ресурслардан фойдаланиш устидан назорат қилиш ҳам иқтисодий таҳлилнинг муҳим функцияларидан бири ҳисобланади. Иқтисодий таҳлилнинг марказий функцияларидан бири — бу и1ғор тажрибаларни, фан ва амалиёт ютуқларини ўрганиш асосида ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш имкониятлари (резерв1ари)ни қидириб топишдир. Иқтисодий таҳлилнинг навбатдаги ииıнкциялари жумласига бизнес режалами бажариши, иқтисодиётни ривожлантиришидаги эришган даражасини ва мавжуд имкониятлардан фойдаланиши бўйича корхона фаолияти натижаларини баҳолашни киритиш мумкин. Шунингдек, иқтисодий таҳлилнинг энг муҳим функциялари жумласига яна аниқланган резервлардан фойдаланиш бўйича тадбирлар ишлаб чиқишни ҳам киритиш мумкин.Шундай қилиб иқтисодий таҳлилнинг мазмунини, иқтисодий қонунлар таъсири характерини, иқтисодий жараёнлар қонуниятларини ва тенденцияларини ўрганиш, жорий ва перспектив режалами, ҳамда бошқариш карорларини илмий асосланганлигини текшириш ва уларни бажарилишини назорат қилиш, эришилган даражани баҳолаш, фойдаланмаётган имкониятлами қидириб топиш ва улардан фойдаланиш бўйича тадбирлар ишлаб чиқиш ташкил қилади. Турли мулкчиликка асосланган иқтисодиёт бозор муносабат- ларининг муҳим шартларидан бири ҳисобланади. Унинг субъектлари бў1ган корхоналар, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи бошқа шахслар мулкнинг эгаси ва тасамıф этувчиси сифатида маблағ1ардан тўғри фойдаланишдан манфаатдордирлар. Бу эса содир бў1аётган хўжа1ик жараёнлари ва ҳодисаларини даврий кузатишни, фаолият натижавийлигини батафсил ўрганишни ҳамда уларни иқтисодий таҳлил қилишни талаб этади. Шу жиҳатдан корхона фаолиятини бошқаришнинг муҳим воситаси ва қуроли бў1ган иқтисодий таҳлил ўта аҳамиятли ҳисобланади.Корхонада бошқарув тизими ўз объекти ва субъектидан иборат бў1ади. Download 7.02 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling