Ўзбeкистон рeспубликаси


Download 7.02 Mb.
bet74/120
Sana15.11.2023
Hajmi7.02 Mb.
#1774051
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   120
Bog'liq
16-Iqtisodiy-tahlil-nazariyasi-1 крилча

Функционал қийматли таҳлилнинг асосий мақсади — маҳсулотнинг (иш,хизмат) истеъмо1 қиймати ва қиймати бўйича мақбул алоқадорлилик ҳамда мосликни аниқлашдан иборат.
Функционал қийматли таҳлил қуйидаги мақсадларни амалга оширишда фойдаланилади:

  • корхонанинг фой сини ошириш;
  • маҳсулот таннархини пасайтириш ва фойдаланишдаги харажатлами камайтириш;

  • ишлаб чиқарилган маҳсулотни стандарт талаблари даражасида бў1ишини таъминлаш;
Маҳсулот ишлаб чиқариш таннархини пасайтириш учун эса қуйидаги ишлами тартибга солади:

  1. Маҳсулот ишлаб чиқаришда материал сиғими, меҳнат сиғими, фонд сиғимини камайтириш;
  2. Транспорт ва ундан фойдаланиш харажатларлни камайтттиш;

  3. Қиммат баҳо ва импорт орқали олиб келинадиган хом - ашёларни бошқа ўринбосар маҳаллий материаллар билан алмаштириш;
  4. Сифатли маҳсулот ишлаб чиқариш салмоғини ошириб, сифатсиз маҳсулотлар яратишни камайтириш ёки тўхтатиш;

  5. Меҳнат унумдорлигини ошириш ва ҳоказолар.
Сифат даражасини оширишда эса қуйидаги вазифаларни бажариши лозим:

  1. талаб қилинган сифат кўрсаткичини белгилаб олиш;
  2. талаб қилинган техник кўрсаткичлар билан таъминлаш;

В) талаб қилинган даражада маҳсулот ишлаб чиқариш.
Якуний натижа ишлаб чиқарилган маҳсулотни таннархини мақбул даражада камайтириш бўлиб, у қуйидагича амалга ошади:

  • маҳсулот учун сарфланадиган харажатни мазкур маҳсулотга бў1ган талабни ошириш билан бир вақтда камайтирилишини таъминлаш;
  • харажатлами мақбул даражада сақлаган ҳолда маҳсулотнинг сифат даражасини ошириш;

  • харажатлами камайтирган ҳолда сифат даражасини сақлаб қолиш ва бошқалар.
Таҳлилнинг асосий вазифаларидан яна бири — ишлаб чиқаришни техналогик жараёнида содир бўлаётган барча салбий харажатлар тўғрисида маълумотлами жамлаб, уларни бартараф этиш йўлларини кўрсатишдир.

Функционал қийматли таҳлилнинг натижаларини баҳолашда уч хил ёндашиш бўлади. Бундан биринчиси мııнммофи ёндашиш, бунда миллий иқтисодиёт ёки тармоқ миқёсида айрим муаммоламîнг эчилишини кўри1ади. Мисол учун қуёш энергиясини фойдаланишни йўлга қўйи1иши натижасида бу соҳада мамлакатда қандай муаммолар ҳал қилинади. Бу билан тармоқда, жойларда энергиянинг этишмаслик муаммосини тугатилдими? каби саволларга жавоб топилади. Иккинчи ёндашиш - бу кредитли ёндашишдир. Бу функционал қийматли таҳлил ёрдамида аниқланган объектнинг амалдаги фаолияти мақсад даражасидами, иқтисодиётдаги ортиқча харажатлами
камайтирдими? каби саволлами кўриб чиқади.

Учинчи ёндашиш — бу изланувчанликдир. Бу ёндашувда функционал қийматли таҳлилнинг объектида илгари кўри1маган камчиликлами қайта ўрганиб амалиётга қўл1айди ёки қўшим- ча фикрлар берилади.
Функционал қийматли таҳлил асосий критерийларга эга бў1иб, улар қуйидагилардан иборатдир:

  • иқтисодий кўрсаткич1ар, яъни ишлаб чиқариш ҳажмини ифодаловчи кўрсаткичлар, таннарх, рентабеллик ва бошқалар.

  • техник - констиукторлик кўрсаткич1ар, яъни яратилган объектнинг тузилиши ва унинг иқтисодиётда кераклиги, ишлаб чиқариш технологияси ёки фойдаланиш кўрсатма1ари, асосий сарфланувчи материаллар ва материал сиғими, деталламинг сотиб олиш ҳажми ва ҳоказо.

  • ишлаб чиқариш жараёнидаги кераксиз техналогик кўрсат- кичлар — ишлаб чиқариш ёки техникани ишга солиш жараёнида атроф-муҳитни ифлосланиши, қийин ишга туширилиши ёки катта ҳажмдаги меҳнатни талаб қилиши, катта кў1амни эгаллаши ва бошқалар.

  • ишлаб чиқариш объектида ресурслар сарфи чегарасини белгиловчи кўрсаткичлар. Бунда физик-техник ресурслар захираси, фойдаланишдаги ресурслар захиралари, техналогияни қўллаб-қувватлаш ва объектни лойиҳалашдаги, объект ҳужжатида талаб қилган меъёрдаги ресурслар сарфини кафолатлаш каби маъ1уинот1ар ўрганилади.

Ишлаб чиқариш жараёнлари тўғрисида маъ1умот барча бошқарув органларига унинг ижобий ва салбий томонлари кўрсатил- ган ҳолда тақдим этилиши лозим.
Функционал қийматли таҳлил ёрдамида кўрсати1ган режа ижобий деб топилса уни амалда кўрсатиб, ташвиқот ишларини олиб борадилар.
Функционал қийматли таҳли9 инженерлик, иқтисодий, ҳуқуқий, технологик масалалами барчасини мужасамлаштирган ҳолда жараёнлами ва ҳодисаларни охирги натижасидан аввалроқ билиб, ўрганиб турадиган таҳлил туридир. Бу таҳлил тури энг ривожланган мамлакатламинг ишлаб чиқаришида амалда кўллани1иб катта ижобий тарафлами эгаллашга мушарраф бў1ган.
Функционал қийматли таҳлилнинг шу билан бир қаторда салбий тарафлари ҳам мавжуд бўлиб, унда барча бажариладиган .ишлар энг оптимал вариант деб қаралади ва унинг янги технологияламинг кириб келишини секинлаштиради. Чунки бу ишлар олдиндан кўри1ган оптимал вариант ва узоқ даврга мўлжа11анган деб қåралади. Бу салбий тарафлами олдини олиш учун фаолият кўрсатаётган меҳнат кучлари қатламини маънавий тарафдан бойлигини ошириб бориш лозим.
Функционал қийматли таҳлилда иқтисодчилар билан бир қаторда инженер, технолог, оддий ишчилами маҳсулот ишлаб чиқариш
жараёнида қатнашув даражасини такомиллаштириш ишлари ҳам кўриб чиқилади. Умуман бу таҳлил ҳар бир фаолиятни аниқ ў1чанган ва натижалаштирган ҳолда кўради.




    1. Download 7.02 Mb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   120




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling