Ўзбeкистон рeспубликаси


Download 7.02 Mb.
bet70/120
Sana15.11.2023
Hajmi7.02 Mb.
#1774051
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   120
Bog'liq
16-Iqtisodiy-tahlil-nazariyasi-1 крилча

Комплекс таҳлил



Корхона фаолиятидаги йўналишларга кўра бугунги кунда операцион таҳлил, инвестиция таҳлили, инновация таҳлили, молиявий таҳлил каби таҳлил турлари юзага чиқиб, табора ривожланиб бормоқда. Бу эса, ҳар бир алоҳида кўрсатиб ўти1ган йўна1ишлар бўйича таҳлилни батафсил ўтказишни талаб қилади. Шу билан биргаликда корхона фаолиятининг барча йўналиш1ари, объектлари ва маблағ айланиш босқичларни бир-бирлари билан узвий боғликда ўрганиш бошқарув эҳтиёжлари учун зарур. Корхона фаолиятини батафсил ва ҳар томонлама ўрганиш билан тактика ва стратегияни олиб боришда энг муҳим ҳамда асосий бў1ган кўрсаткич1ар (омиллар) тизими ишлаб чиқилади.

Бошқарув мақсадидаги хўжа1ик фаолиятини комплек иқтисодий таҳлил этишнинг методик жиҳатдан ташкилий босқичлари қуйидаги- лардан иборат;
    • комплекс иқтисодий таҳлилнинг мақсад ва вазифаларини аниқлаш;

    • қўйи1ган мақсадларга эришиш учун кўрсаткичлар йиғиндисини асослилигини ҳар томонлама таҳлил этиш;
    • комплекс иқтисодий таҳлил ўтказиш босқичларини белгилаш;

    • комплекс иқтисодий таҳлил ўтказиш муддатларини белгилаш;
    • таҳлилни ташкил этиш босқичларини ишлаб чиқиш ва хизмат бў1им1ари бўйича вазифалами тақсимланиши;

    • таҳлил натижаларини расмийлаштириш ва уларни баҳолаш;
    • аналитик ишнинг меҳнат сиғимини баҳолаш, таҳлил натижаси- нинг самарасини жамлаш.

Корхона иқтисодий ҳолатини комплекс таҳлил қилишнинг мақсад ва вазифаси аввало корхонани ички хўжалик муаммоларини ечишга яъни фаолият натижавийлиги, ҳамда унинг иқтисодий
потенциалини ташкил этувчи ресурслар, капиталдан фойдаланишга даромад, фойда компания қийматини, акционерларнинг акциядан оладиган даромадларини оширишга қаратилган.
Корхона иқтисодий ҳолатини комплекс таҳлил қилишнинг айрим ўзига хос хусусиятлари:

  • таҳлил натижалари корхонаниг ўз мақсадлари ва манфаатларига хизмат қилади;

  • таҳлил ўтказишда барча турдаги манбалардан, шу жумлад ишлаб чиқариш ҳисоби маълумотларидан ҳам кенг фойдаланилади;

  • таҳлил ўтказишни давлат бошқарув органлари томонидан чекланмаганлиги;

  • таҳлил комплекс тарзда корхона фаолиятининг барча томонлари бир-бири билан узвий боғ1анган ҳолда амалга оширилади;

таҳлил натижалари сир сақланади.
Корхона фаолиятини комплекс иқтисодий таҳлилининг асосий вазифалари.

  1. кўрсаткичларни базис давридан фарқланишига ижобий ва салбий таъсир этувчи омилларни ўрганиш;

  2. хўжа1ик фаолияти самарадорлигини объектив равишда баҳолаш;

  3. бизнес-режани илмий жиҳатдан асосланганлиги, унинг бажари- лишини назорат қилиш;

  4. маҳсулот ҳажмини ошириш, унинг таннархîни пасайтириш бўйи- ча фрıйдаланилмаган ички хўжалик резервларини аниқлаш, ўтказилган синов натижаларини атрофлича ўрганиш ва уларни умумлаштириш.

Чуқур ва аниқ, объектив таҳлилий хулосаларга бир қанча турдаги ахборот манбаларига ишлов бериш орқали эришилади. Иқтисодий таҳлил учун ички ахборот манбалари муҳим аҳамиятга эга. Улар таркибига қуйидагилар киради:

  • таъсис ҳу атлари;

  • асосий воситалар ва айланма маб1ағлар таркиби, улар қиймати, хўжалик операциялари ҳамда корхонанинг даромад ва харажатларини ўзидâ ифода этувчи дастлабки ҳужжатлар;

  • техник —ълойиҳаларга оид ҳужжаллар

  • инвесторлар, мол этказиб берувчилар, ҳаридорлар, қарздорлар, эмитентлар ўртасида бў1адиган муносабатлами ифодаловчи йуридик хужжатлар;

  • бухгалтерия ҳисобининг аналитик маъ1умотлари;
  • тезкор ва статистик ҳисоб маъ1умот1ари;

  • бухгалтерия ҳисоботи;

  • назорат органларининг далолатномалари, аудитор ва солиқ инспекциялари томонидан ўткази1ган текширув хулосалари, тижорат банкларининг далолатномаси;
  • меъёрий ҳужжатлар;

  • бизнес-режа ва ҳ.к.
Бошқарув қарорларини ишлаб чиқиш учун қуйидаги ташқи манбалардан ҳам фойдаланилади:

  • давлатнинг иқтисодий соҳадаги сиёсатини ифодаловчи сиёсий характердаги манбалар, масалан, тижорат фаолияти билан шуғу11анувчилами солиқ юкини пасайтириш орқали рағбатлантириш ёки айрим турдаги фаолиятлами чеклашларни келтириш мумкин;

  • айрим турдаги товарлар, хизматларга бўлган талаб ва эҳтиёжлар, кредит ставкалари фоизи, чет эл валюта курсини ўзгариши, айрим компания ва тижорат банклари рейтинги тўғрисидаги маълумот1ар;

  • мо1 этказиб берувчилар, харидорлар, инвесторлар, кредиторлар-
нинг молиявий аҳволи тўғрисидаги маълумот1ар;

  • раҳбар ловозимдаги юридик шахсламинг ишбилармонлик ва

шахсий сифат кўрсаткич1арини ифодаловчи маъ1умот1ар;

  • газета, жумал, бир)а бюллетенлари, телевидение ва радио,

интернет маъ1умот1ари ва ҳ.к.
Таҳлил манбалари гуруҳларга ажратилади, ҳисоботларда акс этган маълумотлар ҳар томонлама чуқур текширувдан ўтказилиб, сўнг маъ1умот1арга аналитик ишловлар берилади.




    1. Функционал қиймат таҳлили



Бозор иқтисодиёти шароитида хўжа1ик субъектлари кўзда тутилмаган ҳодиса ва жараёнларга кўп1аб дуч келиши муқаррар. Бу шароитда ҳар бир корхона, фирма ўз фаолиятини чуқур таҳлил қилиб ноанъанавий қарорлар қабул қилишни, кўзда тутилмаган чора- тадбирлами қў11ашни талаб қилади. Бунга фақат функционал-қиймат таҳлилини (ФҚТ) қў11аш йў1и билан эришиш мумкин.

ФҚТ жаҳон амалиётида, айниқса тараққий этган мамлакатларда кенг қў11анилиб келинмоқда. Унинг самарадорлиги беқиёс
эканлигини жаҳон амалиёти такрор ва такрор исботлаб келмоқда, чунки маҳсулотнинг (иш, хизматнинг) сифатини унга сарф қилина- диган харажатлами камайтириш эвазига эришиб келинмоқда. Бу эса ўз навбатида корхонанинг ички ва ташқи бозордаги рақобатда ютиб чиқишини, унинг молиявий барқарорлиги мустаҳкамлилигини таъмин1амоқда.

ФҚТ иқтисодиётнинг барча соҳаларида (саноат, қишлоқ хўжалиги, қурилиш, транспорт, хизмат, савдо кабилар) қў11ани1иши мумкин. Унинг аҳамияти беқиёсдир, чунки жамиятда манфаатлар муштараклигини таъмин1айди. У энг аввало меҳнаткаш манфаатига мос, уларни ортиқча самарасиз ишлашдан, нокерак фüнкцияларни амалга оширишдан холи қилади ва шу йў1 билан барча қилинадиган меҳнатнинг фойдалилигини таъмин1айди. Шу орқали улар бир хил меҳнатга бир вақт бирлигида кўп меҳнат ҳақи олишга эришади.
ФҚТ мулк эгаси — инвесторлар манфаати учун ҳам хизмат қилади. У энг аввало, маҳсулот сифатини яхшилаш эвазига мулк эгасининг истеъмо1 бозоридаги нуфузини оширади. Иккинчидан, корхонада ортиқча сарф-харажатларни камайтириш эвазига унинг иқтисодий самарадорлиги ошишига, фойданинг кўпайишига замин яратади. Корхона фаолиятида молиявий барқарорлик таъмин1аниб, унинг рақобатга бардошлилиги ошади.


Download 7.02 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   120




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling