Ўзбeкистон рeспубликаси
Download 7.02 Mb.
|
16-Iqtisodiy-tahlil-nazariyasi-1 крилча
- Bu sahifa navigatsiya:
- Иқтисодий таҳлилда фойдаланиладиган ааборот турлари ва
- Ушбу китобда «Маъ1умот» атамасига ҳанн иккита изоҳ берилган: Ўқиш ўрганиш натижасида олинган билим даражаси.
- Иқтисодий таҳлилда қўл1ани1адиган маълумот1ар ва ахборотларни бир-биридан фарқламоқ лозим.
- Ахборотлар қаерда ифодаланишига қараб учга бў1инади
Ижтимоий-иқтисодий таҳлил. Ҳар қандай иқтисодий фаолиятдан кутилаётган асосий натижа у жамиятга (корхона ва унинг ходимлари, корхона фаолияти билан билвосита боғлиқ бў1ган инсонлар ҳаёти ва шу кабилар) қандай ижтимоий шароитлар яратгани ва уларнинг ривожлантириб бораётганлиги билан баҳоланади. Мисол учун, ишлаб чиқаришда ходимлар соғ1игига зарар етказмайдиган шароитларни яратиш, ходимлар соғлигини доимо мустаҳкамловчи омиллами вужудга келтириш, маиший, ўй жой, спорт, маънавий тадбирлар ва шу кабилар. Бу билан меъёрдаги меҳнат шароитлари ташкил этилади. Худди шу жиҳатлар ижтимоий таҳлил воситасида ўргани1ади. Мақсад эса яхши шароит қанчалик иш унумини ошишига таъсир этаётганлигини ва улар ўртасидаги сабаб-оқибатлари билишдир.
Иқтисодий-экологик таҳлил. Корхоналар фаолиятида экология бўйича таҳлилни олиб бориш давримизнинг долзарб вазифасидир. Мазкур таҳлилда жамиятнинг, хусусан корхона фаолиятининг табиат билан муносабати ҳамда унга кўрсатаётган таъсирлари тадқиқ қилинади.Экология таҳлилини олиб бориşҳдан мақсад жамият ва табиат ўртасидаги мувозанатни доимо сақлаш ҳамда уни имкон қадар яхшилашдир. Экологик таҳлилни самарали амалга ошириш жамиятнинг ривожланиш даражасидан келиб чиқади. Иқтисодий таҳлилда фойдаланиладиган ааборот турлари вауларнинг манбалари Ўзбек тилининг изоҳли 1уғатида ахборотга иккита изоҳ берилган: Хабар; хабарлар, маъ1умот, информация.Вақти-вақти билан чиқиб турадиган баъзи тўпламламинг номи. Буламинг ичида иқтисодий таҳлилга мосроқ атама бу маъ1умотдир. Ушбу китобда «Маъ1умот» атамасига ҳанн иккита изоҳ берилган: Ўқиш ўрганиш натижасида олинган билим даражаси.Хабар, ахборот. Далил бўладиган ҳужжат, рақам ва шу каби материаллар. Кўриниб турибдики, бу икки ҳолда ҳам ахборотларнинг мазмуни иқтисодий таҳлил ва бошқарув нуқтаи назаридан етарли даражада очиб берилмаган. Бизнинг фикримизча, ахборотлар табиат, жамият ва инсон тафаккурида содир бў1ган, бў1аётган ва бў1адиган жараёнлар тўғрисида доимий равишда олиниши мумкин бў1ган маъ1умотлар мажмуасидан иборатдир. Лекин иқтисодиётни бошқариш ва таҳлил қилиш учун бизга барча ахборотлар ичидан ижтимоий- иқтисодий жараёнлар ўз ичига олган иқтисодий ахборотлар зарур.Иқтисодий ахборотлар иқтисодиётда содир бў1ган, бў1аётган ва бў1адиган жараёнлар тўғрисидаги маъ1ум бир ҳуқуқий кучга эга бўлган маъ1умот1ар мажмуидан иборатдир. Масалан, ўтган даврда .ишлаб чиқарилган маҳсулот ҳажми тўғрисидаги ахборотни биз ушбу хўжалик юритувчи субъектнинг ўтган даврдаги ҳисоботидан оламиз. Ҳисобот ташкилот раҳбарининг ва бош бухгалтернинг ёки бошқа масъу1 шахсламинг имзоси ва шу имзолами тасдиқловчи юмалоқ муҳри босилган бўлсагина қонуний кучга эга. Ушбу кўрсаткичнинг ҳозирги ҳолати ва келгуси истиқболдаги ҳажми ҳам тегишли тарзда ҳисоб-китоб қилиниб масъу1 шахслар томонидан тасдиқлансагина улардан иқтисодий таҳлилда фойдаланиш мумкин.Аммо шуни таъкид1аш жоизки, ахборотлар зарур миқдорда бў1иши лозим. Унинг кам бўлиши тўлиқ ва тўғри хулоса чиқариш имконини бермайди, кўпи эса улардан тез ва соз фойдаланишда қийинчиликлар туғдириши, ортиқча вақтни олиши мумкин. Ахборотламинг кўпи яхши, лекин улар ортиқча бўлмас1иги лозим. Шу туфайли ҳар бир жараённи таҳлил қилганда, айнан шу жараёнга тегишли ахборотлами олиш тақозо қилинади. Иқтисодий таҳлилда қўл1ани1адиган маълумот1ар ва ахборотларни бир-биридан фарқламоқ лозим.Маъ1умот1ар деганда содир бўлган ҳодиса ва жараёнлами ўзида ифода этган бирламчи ҳужжатлар ва бошқа воситаларда акс этиладиган рақамлар, белгилар, хабарлар тушунилади. Масалан, 15 киши бир ой ишлади деган маъ1умот табелда, 2 киши касаллик варақасида, шунча маҳсулот сотилди деган маъ1умот счет- фактурада, қанча пул ўтказилганлиги тўғрисидаги маълумот тўлов- бюртмасида ифодаланади. Буламинг ҳаммаси у ёки бу ижтимоий- иқтисодий жараёнлар тўғрисида аниқ маъ1умот1ар беради. Ахборотлар деганда, юқорида таъкидланганидек, шу маъ1умот1арни жамлаш, уларни ишлаш орқали маъ1ум тизимга келтириш натижасида ҳосил бўлган, ижтимоий-иқтисодий жараёнлами ифода этадиган маълумот1ар мажмуи тушунилади. Иқтисодий таҳлилда асосан ахборотлардан кенгроқ фойдаланилади.Баъзан таҳлилни чуқурлаштириш, аниқлик киритиш учун бевосита бирламчи маълумот1ардан ҳам фойдаланиш мумкин. Ахборотлар қаерда ифодаланишига қараб учга бў1инади:оғзаки, ҳужжатларда ва компьютерда. Оғзаки ахборотлар кўпинча тезкор ҳисобда қў11ани1ади. У бевосита мулоқот, телефон ва бошқа воситалар орқали берилиши мумкин. Бозор муносабатлари шароитида оғзаки ахборотлар жуда кенг қўл1ани1ади. Бунда ахборот берувчи ва унинг истеъмо1чиси ўртасида юксак ишонч бў1иши лозим. Содир бў1ган иқтисодий жараёнлар ҳужжатларда ифода этилади. Булар энг аввало бухгалтерия ҳисобида ўз ифодасини топади. Ҳар бир жараённи қонунийлиги айнан шу ва шу каби ҳисобларда ўз тасдиғини топади. Шу жиҳатдан жуда кўп ахборотлар иқтисодий таҳлил учун ҳу атлардан олинади. Ҳар бир ҳужжат қонуний кучга эга бў1иши керак. Компьютер дастурлари орқали ифода этилган ахборотлар ҳозирги пайтда жуда кенг қўл1анилмода. Зеро, компьютерлар барча ҳисоб-китоб жараёнига кириб бормоқда. Ҳозирги пайтда компьютерлардан бевосита ахборотлами узатишда ҳам фойдаланилмоқда. Масалан, Ўзбекистон «Интернет»га уланиб бутун дунё ахборот тизимига кирди ва улардан бемалол фойдаланилмоқда. Ёки ҳозир банк тизимлари бўйича ягона компьютер тармоғи ташкил қилинди. Бу ҳам банклар ўртасидаги мулоқотни компьютер орқали амалга ошириш имконини туғдиради. Оғзаки ахборотлар Ҳужжатларда ифодаланадиган ахборотлар Download 7.02 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling