¤збекистон республикаси


Download 0.85 Mb.
bet57/83
Sana14.12.2022
Hajmi0.85 Mb.
#1005131
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   83
Bog'liq
УМУМИЙ АМАЛИЁТ ШИФОКОРИ УЧУН ПЕДИАТРИЯ

Пилоростеноз
Пилоростеноз – меъда чиқиш қисмининг торайиши.

Асосий ҳолатлар

  • Аксарият ҳолатлар - туғма шаклда бўлади.

Дастлабки симптомлар бола ҳаётининг 2- ва 4 - ҳафтасида, 5% ҳолларда эса туғилгандаёқ пайдо бўлади.
Кузатилиш частотаси – 1000 чақалоқдан 4 тасида, кўпроқ ўғил болаларда (4:1) учрайди.


Диагностикаси

  • Барча беморларда касалликнинг асосий симптоми фонтандек қусиш кузатилади, қўсиқ нордон ҳидли, сафро аралашмаси бўлмайди. Бола озиб кетади, қабзият кузатилади. Қорин эпигастрал соҳаси, айниқса овқатлангандан сўнг дам бўлади.

Дегидратация - тўқималар тургори пасайган, лиқилдоқ ичкарига ботган. Перистальтика кўзга ташланади. Пайпаслаганда ўнг қовурға ости ёки эпигастрал соҳада қаттиқ, ҳаракатчан, оғриқсиз ҳосила борлиги аниқланади.
Ошқозоннинг «қум соати» кўринишдаги кучли перистальтикаси кўзга кўриниши мумкин.
Агар меъданинг пилорик бўлими пальпацияланмаса, УЗИ текшируви, эндоскопия ёки рентгенография (барий билан пассаж) ўтказилади.
Рентгенограмма шарҳланганда, ошқозонда ҳаво топилади, барий билан синама ўтказилганда – секинлашган перистальтика, ипсимон торайиш манзараси ва пилорик каналнинг чўзилиши аниқланади.


УАШ тактикаси

  • Хирург консультациясига йўлланма берилади. Даволаш - жарроҳлик йўли билан. Сув – электролит бузилишларнинг операциядан олдинги коррекциясидан сўнг – меъданинг 12 бармоқ ичакка ўтиш жойи циркуляр мускули (пилоротомия) (миотомия) кесилади.

Қабзият, ич қотиши


Умумий маълумотлар ва статистик кўрсаткичлар

  • Қабзият – ичак фаолиятининг бузилиши бўлиб, индивидуал физиологик меъёрга нисбатан ич келиши интервалларининг ёки ичакнинг систематик бўшалиши интервалларининг катталашувида намоён бўлади. Уч кун мобайнида ич келмаслиги нормал ҳолат ҳисобланмайди. Қабзият кузатилиш частотаси – 1000:100000, болалар орасида 1,5% ни ташкил этади, кўпроқ ўғил болаларда (3:1) кузатилади. Болада катталарга хос бўлган ич келишнинг даврийлиги 4 ёшда шаклланади. Қабзият билан оғриган кўпчилик болаларда аниқ сабаб бўлмайди ва даво симптоматик бўлади.



Этиологияси

  • Қабзият кўпгина касалликларда кузатилади. Энг кўп тарқалган сабаблари: суюқликни етарлича истеъмол қилмаслик, рационда ўсимлик клетчаткаси таркибининг пастлиги, ичакни мунтазам бўшатишга одатланмаганлик, ўйин пайтида ёки орқа чиқариш тешиги ёриқлари оғриганда ич келиши қистовини қайтариш, Гиршпрунг касаллиги, церебрал паралич, гипотиреодизм.




Download 0.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   83




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling