¤збекистон республикаси


Даволанишнинг самарадорлик мезонлари


Download 0.85 Mb.
bet56/83
Sana14.12.2022
Hajmi0.85 Mb.
#1005131
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   83
Bog'liq
УМУМИЙ АМАЛИЁТ ШИФОКОРИ УЧУН ПЕДИАТРИЯ

Даволанишнинг самарадорлик мезонлари

  • Касалликнинг барча симптомларининг батамом бартараф этилиши, ЭГДС маълумотлари бўйича ярадан кейинги оқ чандиқнинг пайдо бўлиши, касаллик рецидивларининг бўлмаслиги, жарроҳлик аралашувлари сонининг камайиши, асоратлар ривожланишини олдини олиш ва мижознинг турмуш сифатини ошириш.



Профилактикаси

  • Бирламчи профилактика оила, болалар жамоалари ва одамларнинг тўпланиш жойларида Helicobacter pilory тарқалишига тўсқинлик қилувчи шахсий гигиена қоидаларига амал қилишга, чекишга қарши кураш, меҳнат ва ҳордиқ режимига амал қилиш, мунтазам овқатланиш (суткасига минимум 3-4 марта) режимга риоя этишга қаратилган.

Яра касалликларининг зўрайиши ва унинг асоратларини олдини олиш мақсадида икки хил даво тавсия этилади:

  1. Узоқ муддат (ойлаб ва ҳаттоки йил давомида) тутиб турувчи даво: антисекретор дорилар билан ярим дозада, масалан ранитидин 150 мг етишдан олдин, _____ 20 мг етишдан олдин.

Бундай давони тайинлашга кўрсатма:

    • анамнезда қон кетиш ёки перфорация;

    • ностероид яллиғланишга қарши дориларни қўллашни талаб этувчи касалликлар бирга кечганда;

    • яра касаллиги гастроэзофагеал рефлекс касаллиги, гастродуоденит, жароҳатланган орган деворидаги қўпол чандиқли ўзгаришлар бўлганда берилади.

  1. «Талабга биноан» даво, яъни яра касаллиги зўрайишига хос симптомлар пайдо бўлганда ярага қарши терапияни антисекретор препаратлардан бири билан (ранитидин, фамотидин) 3-5 кун тўлиқ дозада, кейинги 2 ҳафтада ярим дозада қайта ўтказиш лозим.

Бундай даво тайинлашга кўрсатма:

  • яра касаллиги биринчи марта аниқланган бўлса;

  • қисқа анамнез (4 йилдан ортиқ эмас) билан асоратсиз кечиш, дуоденал яралар рецидивлари частотаси йилига 2 мартадан ортиқ бўлмаса;

  • яхши сифатли яра дефекти мавжудлигида;

  • фаол гастродуоденит бўлмаса.

Диспансеризация

    • Яра касаллиги билан оғрийдиган беморларга ҳаётининг охиригача диспансер назорати таъминланиши зарур. Ошқозон яра касаллигида текширув касалликнинг ҳар бир зўрайиши ва йилда 1 марта клиник ремиссия сақланса ҳам режа бўйича, 12 бармоқли ичак яра касаллигида - ҳар бир зўрайиши ва 2 йилда 1 марта режа асосида ўтказилади.


Download 0.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   83




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling