Этиологияси
Хавф омиллари: Сийдикнинг тўхташи (стаз)ни келтириб чиқарувчи сийдик йўли обструкцияси. Қовуқ-сийдик йўли рефлюкси. Сийдик оқиш бузилишлари билан характерланадиган сийдик чиқариш йўллари ривожланиш аномалиялари. Нефролитиаз. Қандли диабет. Иммунтанқислик ҳолати. Аёл жинси.
Диагностикаси
Диагностика анамнез йиғиш ва физикал текширувдан бошланади.
Клиник симптомлари: Иситма, таъсирчанлик ошади, энурез, қиндан ажралмалар келади, қизларда ташқи жинсий аъзолари соҳасида оғриқ ва қичишиш, белда оғриқ, қовурға - умуртқа бурчагида оғриқ, ноадекват тарзда семириб кетиш ёки озиб кетиш, ошқозон – ичак дисфункцияси белгилари, сариқлик, тери қопламлари ранги кулранг.
Физикал текширувлар: АБ, туғма – сийдик йўллари аномалиялари бор-йўқлиги, қорин соҳаси, жинсий аъзолар ва чот оралиғи синчковлик билан текширилади.
Лаборатор ва инструментал текширув: Умумий сийдик таҳлили – лейкоцитурия, микрогематурия. Центрифуга қилинмаган, янги сийдик суртмаси микроскопияси – иммерсион микроскоп кўрув майдонида бир ёки ундан ортиқ бактериянинг топилиши инфекция – белгиси ҳисобланади. Сийдик экилади. Қон экилади. Ўтказилган инфекциядан 3 ҳафта кейин экскретор урография ва буйраклар ультратовуш диагностикаси (УЗД) ўтказилади.
УАШ тактикаси
Антибиотиклар ва инфузион терапияни парентерал юбориш учун беморни касалхонага ётқизиш зарур. Кўпчилик қўзғатувчиларга нисбатан ампициллин самарали ҳисобланади (100-200 мг/кг/суткасига). Резерв воситалар – азтреонам, иккинчи ёки учинчи авлод цефалоспоринлари. Даволаниш давомийлиги 10-14 сутка.
Кейинги кузатувлар: Даволаниш тугагандан 1 ҳафта кейин, сийдик экилади, 3 ой давомида ҳар ойда 1 марта, кейинги ярим йилда - ҳар 3 ойда 1 марта, узоқ муддатдан кейин – йилига 2 марта сийдик экилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |