¤збекистон республикаси


Download 0.85 Mb.
bet63/83
Sana14.12.2022
Hajmi0.85 Mb.
#1005131
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   83
Bog'liq
УМУМИЙ АМАЛИЁТ ШИФОКОРИ УЧУН ПЕДИАТРИЯ

Хавф омиллари. Қандли диабет, қовуқдаги эндоскопик манипуляциялар, инфравезикал обструкция.


Диагностикаси

  • Анамнез. Инфекцион омиллар ва хавф омилларини аниқлаш.

Текшириш. Боланинг бўйи ва оғирлиги текширилади. Артериал босим. Туғма сийдик йўли аномалиялари бор-йўқлиги, қорин соҳаси, жинсий аъзолар ва чот оралиғи синчковлик билан текширилади.
Симптомлари: қов устида оғриқлар, дизурия, тез-тез сийиш, сийдик тутолмаслик, никтурия, тана ҳароратининг ошиши, камдан-кам ҳолларда интоксикация пайдо бўлади.
Лаборатор ва инструментал текширувлар. Суртма (мазок) ва тўғри йиғилган, центрифугаланмаган Грам усули бўйича буялган янги сийдик микроскопия қилинади.
Умумий қон таҳлили: кам сезиларли лейкоцитоз. Умумий сийдик таҳлили ҳақиқий бактериурия, лейкоцитурия, эҳтимолий эритроцитурия, оқсил пайдо бўлиши ва эпителиал ҳужайралар сони ортиши мумкин. Сийдикни экиш инфекция борлигини тасдиқлайди (бир марта экишда инфекция 80%, қайта экишда 95% ҳолатда аниқланади).
Дифференциал диагностика: пиелонефрит қовуқ дисфункцияси, симптомсиз бактериурия, ЎРВИ билан фарқланади.


УАШ тактикаси

  • Шахсий гигиенага риоя этиш. Кўп миқдорда суюқлик ичиш. Антибактериал терапия: тримоприм, 6 мг/кг суткасига 1 марта ичилади, ёки цефалексин 10 мг/кг суткасига 4 марта ичилади, ёки амоксициллин/клавуланат 10/2,5 мг/кг суткасига кузатиш: 3 хафтадан кейин микроскопия ўтказилади ва сийдик экилади.

Пиелонефрит


Умумий маълумотлар ва статистика кўрсаткичлари

  • Пиелонефрит - бўйракнинг носпецифик инфекцион касаллиги бўлиб, бунда буйрак тўқимаси, жоми ва косачаси яллиғланади. Тана ҳарорати юқори бўлса, интоксикация, белда оғриқ, қовурға-умуртқа бурчагида оғриқ сезилганда пиелонефрит тахмин қилинади. Камдан-кам ҳолларда қовуқ-сийдик канали рефлюкси кузатилади.

Кузатилиш частотаси. Ўткир пиелонефрит билан оғриш йилига 100000 аҳолидан 15,7 ҳолатни ташкил этади. Барча касалхонага ётқизилган беморлар ўртасида тарқалиш – 100000 тадан 73 ҳолатни ташкил этади. Чақалоқлар орасида ўғил болаларда қизларга нисбатан 2 марта кўп, катта ёшда эса қизларда ўғил болаларга нисбатан 10 марта кўп кузатилади.



Download 0.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   83




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling