Баланит (баланопостит)
Умумий маълумотлар ва статистик кўрсаткичлар
Баланит – жинсий олат бош қисми терисининг яллиғланиши. Одатда баланит олат чекка кертмаги ички қаватининг яллиғланиши (баланопостит) билан бирга кечади. Эмизикли болаларда баланопостит тагликларни ўз вақтида алмаштирмаслик туфайли келиб чиқади.
Этиологияси
Қўзғатувчиси – Candida albicans.
Диагностикаси
Симптомлари. Дастлабки кўриниш – олат бош қисми ва чекка кертмаги соҳасида қизариш ва ачишиш, кейинчалик бактериал инфекция қўшилади.
Лаборатор текширув. Олат бош қисми ва чекка кертмаги ички қаватидан олинган ажралмани экиш.
УАШ тактикаси
Ота-оналарга маслаҳатлар. 5 ёшгача олат чека кертмаги ювилмайди. 6-7 ёшдан бошлаб, ҳафтасига 1 марта олат бош қисми эҳтиётлик билан яланғочланиб, илиқ сувда ювилади.
Медикаментоз даволаш. Антимикроб терапия: замбуруғли инфекцияда - маҳаллий тарзда нистатин, миконазол ёки клотримазол суртма дорилари тайинланади;
Бактериал инфекцияда – хлорамфеникол ёки хлортетрациклин;
Трихомонозда – метронидазол ёки тинидазол ичилади.
Рецидивланувчи баланопоститда – мутахассис - хирургга йўлланма берилади (циркумцизия).
Цистит
Умумий маълумотлар ва статистика кўрсатгичлари.
Цистит - қовуқнинг яллиғланиши. Кузатилиш частотаси - аҳолининг 33% ўз ҳаёти давомида цистит билан оғриб ўтган. Беморнинг аксарияти – аёллар, чунки аёллар сийдик чиқариш канали эркакларникига нисбатан қисқа ва кенг, ҳамда орқа чиқарув тешигига яқин жойлашган.
Этиологияси
Инфекция: 90% ҳолларда – E.Coli, шунингдек Candida albicans, Irichomonas Vaginalis, Proteus spp., Streptococcus faecalis ва бошқалар.
Do'stlaringiz bilan baham: |