¤збекистон республикаси


Download 0.85 Mb.
bet59/83
Sana14.12.2022
Hajmi0.85 Mb.
#1005131
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   83
Bog'liq
УМУМИЙ АМАЛИЁТ ШИФОКОРИ УЧУН ПЕДИАТРИЯ

1 ёшдан ошган болаларга глицерин ёки бисакодил билан бир марта шам қўйиш, 15 мл ўсимлик ёғи ичириш тавсия этилади. Магний сульфати ёки натрий сульфати, шунингдек натрий фосфати билан ҳўқна қилиш қаттиқ ахлатнинг ўтишини енгиллаштиради. Суюқ сурги дорилардан, сена таркибли сурги дорилардан фойдаланиш мумкин. Оғир қабзиятларда: тозалаш ҳўқналари қилинади (қисқа курсларда).
Ахлатни юмшатувчи дори воситалари: сурги дорилар – натрий докузати, қуюқ қизилмия экстракти, (сена) экстракти. Дозалар: 1-12 ойлик болаларга – суткасига 2 марта ½ чой қошиғида; 1-5 ёш – 1 чой қошиғида суткасига 2 марта; 5-15 ёш 2 чой қошиғида суткасига 2 марта. Самара бергандан сўнг доза камайтирилади. Дори препаратлари 2-3 ой давомида қўлланилади. Ичак фаолияти нормаллашганидан кейин дориларни қабул қилиш аста-секин тўхтатилади.


Орқа чиқарув тешиги ёриғлари



    • Орқа чиқарув тешиги ёриғи қабзият, дефекация пайтидаги оғриқлар ва ахлатда қон ажралиши билан биргаликда кечади. Орқа чиқарув тешиги ёриғида бир марта глицеринли ёки бисакодилли шам қўйилади; ахлатни юмшатувчи воситалар (юқорида қаранг) тайинланади. Кичик ёшдаги болаларга суткасига 3 марта ўтирган ҳолда ванна қабул қилиш тайинланади.



Гиршспрунг касаллиги


Умумий маълумотлар ва статистик кўрсаткичлар
Гиршспрунг касаллиги (туғма ичак аганглиози, туғма мегакалон) тўғри ва йўғон ичакдаги инстрамурал чигалликларининг туғма бўлмаслиги билан характерланади. Касаллик частотаси 1:5000. Касаллик 10% ҳолларда оилавий анамнезда мавжуд бўлади.


Этиологияси

  • Ноаниқ



Диагностикаси

  • Анамнез: Касаллик чақалоқлар ҳаётининг биринчи суткасидаёқ (меконий келмайди) ёки биринчи ҳафтасида (сафроли қусиш, қорин дам бўлиши) намоён бўлади. Кейинлик турғун қабзиятлар кузатилади.


Download 0.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   83




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling