Диагностикаси
Анамнез ва физикал текширувлар: қорин пальпацияси – ичак тугунларининг кенгайганлиги ёки қаттиқ ахлат массалари пайпасланади, анал тешиги соҳасини кўриш туғма аномалия ёки бошқа нуқсонлар, шу жумладан жароҳатлар йўқлиги аниқланди, тўғри ичакни бармоқ билан текшириш – сфинктерни текшириш ва ампуладаги ахлат массаси миқдорини аниқлаш учун ўтказилади. Қабзиятда ич келиш частотаси ҳар хил бўлади: баъзида ич ҳар куни келади, лекин дефекация оғриқ билан кечади, ахлат жудаям қаттиқ ёки кўп бўлади. Шу билан бирга ич келиши жўда сийрак, 3-7 суткада 1 марта, фақат аралашмалар ёки кўкрак сути берилганда кузатилади.
Симптомлари: қоринда оғриқ, метеоризм ва ичак шишиб кетгандек сезгиси, иштаҳанинг йўқолиши. Камдан-кам ҳолларда ахлатда қон аралашмалари кузатилади. Катта ёшдаги болаларда ўткир қабзият иситмали ҳолатлар: қориндаги оғриқ, анорексия, қусиш, сийдик йўллари инфекциясига мойиллик каби бирга кечувчи симптомлар билан кечиши мумкин. Узоқ кечувчи қабзиятларда бола суюқ ахлатни тута олмаслик – энкопрез ривожланиши мумкин, энкопрез одатий қабзият ривожланган болаларнинг 50% да кузатилади.
Лаборатор текширувлар: умумий қон таҳлили (лейкоцитоз), гипонатриемия, гипокалиемия, темир етишмовчилиги анемияси. Копрология: қон аралашмаси, шиллиқ.
УАШ тактикаси
Ота-оналарни ўргатиш: болаларда ҳар куни ҳожатхонага кириш кўникмасини шакллантиришда ота-оналарнинг роли. Ҳар куни, бир вақтда, овқатланишдан кейин болани тувакка ўтирғизинг (дефекацияга қистов бўлса - бўлмаса). Мунтазам равишда тоза ҳавода югуриш, ҳаракат ўйинларини ўйнаш лозим. Суюқлик истеъмол қилишни кўпайтириш. Рационга олхўри шарбати, зайтун ёғи, помидор шарбати, клетчаткага бой маҳсулотлар киритиш зарур. Сурункали қабзиятларда – кепак ва яхлит дон маҳсулотлари тавсия этилади.
Эмизикли болаларни даволаш – глицерин шамлар, сут - кўкрак сути ёки сигир сутини чеклаш (кунига 900 мл дан ортмаслиги керак), олма ва нок шарбати тавсия этилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |