Медикаментоз терапия. Трициклик антидепрессантлар – имипромин, 10-25 мг (6-12 ёшгача бўлган болаларга 50 мгдан ошмаслиги, 12 ёшдан катта болаларга 75 мг дан ошмаслиги керак) ётишдан олдин ичилади. Фақат 6 ёшдан катта болаларга тезда ва қисқа муддатда белгиларни бартараф этиш учун (ёзги лагерга ёки таътилга чиқишдан олдин) тавсия этилади. Қайталаниш частотаси юқорилигача қолади, доза ошириб юборилганда қўшимча жиддий токсик таъсирлар ҳам бўлиши мумкин.
Назал спрей кўринишдаги десмопрессин вақтинчалик даво (саёҳат даврида) сифатида қўлланилади.
Ота-оналарга маслаҳатлар. Агар сийиб қўйишнинг органик сабаблари бўлмаса, ота-оналарга болани койимаслик, кўпроқ уни мақташ, суюқлик ичишни чекламаслик, кечқурун болани сийиш учун турғизмаслик тавсия этилади.
Боланинг кечаси туришда учун қўрқмаслиги учун хонасида тунги чироқ ёқиб қўйиш керак. Болага таглик кийдирманг. Бола ҳар куни эрталаб душ қабул қилсин.
Юрак шовҚинлари ва болаларда
кЎп тарҚалган туҒма юрак нуҚсонлари
Туғма юрак нуқсони
Асосий ҳолатлар ва статистика маълумотлари
Нуқсонлар турли хил бўлади ва якуний ташхис қўйиш учун кардиолог консультацияси талаб этилади. Бироқ касалликни аниқлаш ва беморларни мутахассисга юбориш учун УАШ энг кўп тарқалган юрак нуқсонлари ҳақида тушунчага эга бўлиши лозим. ТЮН нинг умумий тарқалганлиги 1000 тирик туғилган чақалоқдан 6 тасида кузатилади.
Этиологияси
ТЮН сабаби ҳар бир конкрет ҳолатда одатда ноаниқ бўлади.
ТЮН спорадик тарзда кузатилади. Бироқ туғма юрак нуқсонлари оилада пайдо бўлади, кимдир нуқсон билан оғриган бўлади; шундай оилалар борки ТЮН оиланинг бир неча аъзоларида бўлади.
ТЮН ва тератоген омиллар: Тератоген таъсири маълум ёки тахмин қилинадиган дори воситалари: талидомид, фолат кислотаси антагонистлари, Д-амфитемин тиришишга қарши воситалар, литий, эстрогенлар, варфарин.
Do'stlaringiz bilan baham: |