¤збекистон республикаси


Алкоголь. Ҳомиладор аёлнинг спиртли ичимликлар ичиши. Онадаги бузулишлар


Download 0.85 Mb.
bet73/83
Sana14.12.2022
Hajmi0.85 Mb.
#1005131
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   83
Bog'liq
УМУМИЙ АМАЛИЁТ ШИФОКОРИ УЧУН ПЕДИАТРИЯ

Алкоголь. Ҳомиладор аёлнинг спиртли ичимликлар ичиши.
Онадаги бузулишлар. Тизимли қизил югурик (волчанка), диабет.
Онадаги инфекция. Антигенитал даврда ўтказилган қизилчанинг тератоген таъсири исбот қилинган. Онадаги цитомегаловирус инфекция ёки онанинг Коксаки вируси билан зарарланиши, шунингдек вирусли грипп ҳомила юрак-томир тизими шаклланишидаги нуқсонларга олиб келиши мумкин.


Диагностикаси

  • Диагностикаси анамнез йиғишдан ва физикал текширув ўтказишдан бошланади. ТЮНнинг асосий клиник белгилари - цианоз, юракда шовқин ва юрак етишмовчилигининг бўлиши (13-жадвал). Шовқин моҳиятини баҳолаш лозим: функционла шовқин ёки органик шовқин.

Функционал шовқин: Юрак зарарланиши бўлмаганида кузатилади. Кейинчалик юрак-қон томир касалликлари ривожланиш белгиси бўлиб хизмат қилмайди. Аксарият болаларда (деярли 30%) эшитилади. Шовқин одатда систолик, қисқа, қўпол эмас. Одатда кўчмайди (иррадиацияланмайди), диастолик компонентга эга эмас. Товуш тана ҳолатига боғлиқ равишда ўзгариши мумкин, зўриқишда камайишии мумкин ва нафас фазасига боғлиқ бўлмайди. Титраш бўлмайди, болада патологик симптомларсиз кечади. ЭКГ ва рентгенологик текшириш натижалари нормал ҳисобланади.
Органик шовқин: клапанлар зарарланиши, деворчалардаги нуқсонларга боғлиқ. Қўпол, узоқ, аускультациянинг барча нуқталарига ўтказилади (иррадиацияланади). Жисмоний зўриқишдан сўнг кучаяди, патологик тонлар билан, цианоз билан, юрак етишмовчилиги, ЭКГ ва рентгенограммадаги ўзгаришлар билан бирга кечади.
Доимий систолик ва диастолик бўлиши мумкин.
Шунингдек кўкрак қафаси рентгенографияси, ЭКГ ва Нв кислород билан тўйинганлигини текшириш, эхокардиография ва юрак катетеризацияси ўтказиш лозим.


УАШ тактикаси

  • Бактериал эндокардит профилактикаси. ТЮН мавжуд болаларда тиш даволаш манипуляциялари, нафас аъзоларида ОИТ да сийдик йўллари аъзоларидаги операция вақтида, ўткир ёки сурункали инфекция мавжудлигида эндокардит ривожланиши мумкин.

Антибактериал профилактика. Тишлардаги кариесни ўз вақтида даволаш, жарроҳлик аралашувларида (аппендэктомия, оториноларингик аралашувларда) муолажадан олдин ва кейин антибиотиклар тайинланишдан иборат. Оғир юрак нуқсонларини радикал даволаш жарроҳлик аралашувини талаб этади.

13-жадвал



Download 0.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   83




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling