¤збекистон республикаси


Download 0.85 Mb.
bet81/83
Sana14.12.2022
Hajmi0.85 Mb.
#1005131
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   83
Bog'liq
УМУМИЙ АМАЛИЁТ ШИФОКОРИ УЧУН ПЕДИАТРИЯ

Йиқилишнинг олдини олиш

    • Тусиқлар (зинапоядаги панжаралар, деразага қўйилган панжаралар ва қулфлар).

Болаларни, ҳаттоки озгина муддатга ҳам кроватда ёки йўргаклаш столида қаровсиз қолдирмаслик лозим.
Тўшакдан, кроват тепасига бўлган баландлик 54 см дан юқори бўлиши керак.
Хонадан ўткир қиррали ва бурчакли столларни чиқариб ташлаш керак.


Чўкиш - болаларда шикастланишдан ўлиш ҳолатларининг кўп кузатиладиган сабаби. Ўсмирлар орасида чўкиш оқибатида ўлиш частотаси 2-ўринда туради.
Чўкишнинг олдини олиш:

  • 4 ёшгача барча болалар ваннада чўмилиш пайтида қаттиқ назорат остида бўлишлари лозим.

Сузиш ҳавзалари (бассейнлар) ёпиладиган эшикли тусиқлар билан тўсилиши керак.
Болага шўнғишга рухсат беришдан олдин, бассейн чуқурлигини текшириш лозим.
Болаларга сузишни ўргатиш керак, бироқ бу уларни назорат қилишни чекламайди.
Ҳамма ота-оналар реанимация ёрдамини кўрсатиш бўйича инструктаж ўтишлари лозим.


Йўл-транспорт травмалари – болалар ўртасидаги ўлимнинг етакчи сабабларидан бири. Болалар ўлими улар ҳаётининг иккинчи ойида максимум даражасига етади, мактаб ёшида аста-секин камаяди ва ўсмирлик даврига келиб яна ошади.
Йўл транспорт травмаларини олдини олиш.

  • Автомобилда бола ўриндиғи ва хавфсизлик камарларидан фойдаланиш.

Йўл ва кўчаларни рухсат этилган ҳаракатланиш тезлигини эслатиб турувчи белгилар ва светофорлар билан жиҳозлаш лозим.
Йўловчилар йўлаклар ёки тротуарларда юриши лозим.
Кечаси ёруғликни акс эттирувчи ёрқин, очиқ рангли кийимларни кийиш лозим.


Куйиш - йўл-транспорт травмалари ва чўкишдан кейин 3-ўринда турадиган шикастланиш сабаби.
Куйишларни олдини олиш

  • Уйларни тутун датчиклари ва ўт учириш мосламалари билан таъминлаш.

Иситиш асбобларини имкон қадар болалардан узоқ қўйиш лозим. Электр асбобларидан фойдаланиб бўлгандан сўнг вилкани розеткадан чиқариб қўйиш керак. Розеткаларга эҳтиёт қалпоқчалари ўрнатиш лозим.
Катталар қайноқ ичимликлар истеъмол қилаётганда болаларни қўлларига олмасликлари керак.
Овқат пишираётган пайтда болаларни хавфсиз жойда қолдириш зарур.



Download 0.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   83




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling