¤збекистон республикаси


Download 0.85 Mb.
bet79/83
Sana14.12.2022
Hajmi0.85 Mb.
#1005131
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   83
Bog'liq
УМУМИЙ АМАЛИЁТ ШИФОКОРИ УЧУН ПЕДИАТРИЯ

Диагностикаси

  • Ювенил ревматоид артрит (ЮРА) – 3 ойдан ортиқ давом этадиган бўғимларнинг яллиғланиш касаллиги билан характерланадиган тизимли касаллик. Жиддий тиббий ва ижтимоий муаммо ҳисобланади. Касаллик 16 ёшгача бошланади.

ЮРА бошланишининг энг кўп кузатиладиган вариантлари:


Стилл синдроми. Ювенил ревматоид артрит ҳолатларининг 10% ни ташкил этади. 5 ёшгача бўлган кичик ёшдаги болаларда кузатилади. Клиник симптомлари: юқори қайталанувчи иситма, пушти рангдаги макуло-папуллёз тошма, артралгия, артритлар, миалгия ва генераллашган лимфаденопатия. Шунингдек гепатоспленомегалия, перикардит, плевритлар қайд этилади. Дифференциал диагностикаси ёмон сифатли ўсмалар (лейкемия, нейробластома); инфекция. Лаборатор ва серологик кўрсаткичлар: ЭЧТ ошиши, нейтрофиллар, тромбоцитлар, С-реактив оқсилнинг ортиши, антинуклеар антителалар (АНА) қайд этилади.


Олигоартрит (<4 та бўғим). ЮРА нинг энг кўп тарқалган (50-60%) шакли 1 ёшдан 5 ёшгача бўлган даврда пайдо бўлади. Беморларнинг 85% - қизлар. Дастлаб тизза бўғими ва болдир – панжа бўғими, кўпинча ассиметрик тарзда шикастланади. Беморларнинг 50% да сурункали иридоциклит ривожланади, ўз вақтида даволанмаса кўриш қобилиятининг йўқолишишга олиб келади. Лаборатор ва серологик кўрсаткичлар: ЭЧТ, нейтрофиллар, тромбоцитлар, С-реактив оқсилнинг ортиши, антинуклеар антителолар (АНА) беморларнинг 80% қайд этилади.


Серопозитив полиартрит (ревматоид омил (РО) иштирок этади). Касаллик бошланиш ёши 6-12 ёш. Беморларнинг 80% - қизлар. Ҳар қандай бўғим шикастланади. Серологик кўрсаткичлар: 75% беморларда АНА, 100% беморларда РО қайд этилади. Прогнози нохўш.


Серонегатив полиартрит (РО иштирок этмайди). Касаллик бошланиш ёши 1-1,5 ёш. Беморларнинг 90% - қизлар. Ҳар қандай бўғим шикастланади. Серологик кўрсаткичлар: Беморларнинг 25% да АНА қайд этилади. РО иштирок этмайди. Прогнози: Оғир артрит ривожланади.

Download 0.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   83




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling