¤збекистон республикаси


Болаларда бўғимлардаги оғриқнинг дифференциал диагностикаси


Download 0.85 Mb.
bet80/83
Sana14.12.2022
Hajmi0.85 Mb.
#1005131
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   83
Bog'liq
УМУМИЙ АМАЛИЁТ ШИФОКОРИ УЧУН ПЕДИАТРИЯ

Болаларда бўғимлардаги оғриқнинг дифференциал диагностикаси

  • Ювенил ревматоид артрит (ЮРА); инфекциялар (бруцеллёз, туберкулёз, қизилча); ревматизм, Шейнлех-Генох касаллиги, травматик артрит; гипермобиллик синдроми, лейкемия, ўроқсимон ҳужайрали анемия; тизимли қизил югурук касаллиги ва бошқа бириктирув тўқима касалликлари.



УАШ тактикаси

  • Болаларда артрит белгилари аниқланганда жараённинг эртачи сурункали кўринишини олиши ва беморнинг ногирон бўлиб қолишини олдини олиш учун педиатр-ревматолог қабулига юбориш лозим. Артрит билан оғриган беморларни парваришлаш комплекс ёндошувни талаб этади: медикаментоз терапия, физиотерапевтик тадбирлар, даволаш физкультураси ва меҳнат терапияси, ўқитиш ва руҳий мадад (болаларга ҳам, ота-оналарга ҳам).

Медикаментоз терапия: НЯҚП, кортикостероидлар ва иммуносупрессорлар (кўрсатма бўйича), касаллик авж олган даврда беморлар эмланмасликлари керак.


Болалар травматизми ва бахтсиз Ҳодисалар профилактикаси

Бахтсиз ходиса тушунчаси – кутилмаган ва тасодифий ҳолатни англатади ва бу тушунча муаммо моҳиятини янада аниқроқ акс эттирувчи травма атамаси билан аста-секин суриб чиқарилмоқда.




Асосий ҳолатлар

  • Травмалар – сўнгги 40 йил давомида болалар ўртасида ўлим ҳолатларининг етакчи сабабларидан бири бўлиб қолмоқда. Травмадан ўлиш ҳолатларининг сони бошқа сабаблардаги летал якунлар сонидан 4 марта кўпдир.

Касалхонага келтирилган шикастланган ҳар 30 та боладан биттаси нобуд бўлади. Травма характери шикастловчи омил турига боғлиқ ва ёшга боғлиқ муайян ўзига хосликка эга.



  • Йиқилишлар – энг кўп учрайдиган шикастланишлар тури бўлиб, болалар ўртасида травмадан ўлиш сабабларининг тўртинчиси ҳисобланади. Йиқилишдан шикастланишнинг максимал частотаси бола юришни бошлаган даврга тўғри келади, кейинчалик эса бу кўрсаткич камаяди. Йиқилишлардаги ўлим ҳолатлари частотаси 2-даврда авж олади. Биринчиси бола юришни бошлаган давр, иккинчиси ўспиринлик даврида.


Download 0.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   83




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling