Иккиламчи профилактика.
Кўрсатма: Анамнезда ревматик хуруж кузатилганда. Юракнинг ревматик нуқсонларида ҳаёт давомидаги профилактик чоралар. Юракнинг ревматик нуқсонлари бўлмаганда 21-25 ёшгача профилактика тадбирлари ўтказилади.
Препаратлар ва дозалар. Бициллин-5, мактаб ёшгача бўлган болаларга 750000 бирлик, мактаб ёшидаги болаларга 1500000 бирлик ойига 1 марта ҳар ойда йил давомида.
Барча бемор болаларга баҳор ва кўз ойларида 6 ҳафта давомида 0,1 гр/ёш ҳисобида суткасига 1 гр дан оширмасдан 2-3 марта қабул қилган ҳолда аспирин тайинланади. Пенициллинга аллергия мавжудлигида эритромицинни қуллаш мумкин.
Юракнинг орттирилган ревматик нуқсонлари
Юракнинг ревматик шикастланиши – бир ёки бир неча ревматик хуружларнинг оқибатидир. Ревмакардит – бирламчи, қайталанувчи, миокард, эндокард перикард шикастланиши билан бирга, панкардит кузатилади.
Клапан аппарати нуқсонларисиз, юрак клапани нуқсонлари билан бирга ва юрак қон айланиши етишмовчилиги билан бирга кечади. Болаларда энг кўп кузатиладиган касаллик митрал клапан етишмовчилиги. Ундан кейин аортал клапан етишмовчилиги туради. Митрал стенози нисбатан кам ривожланади ва одатда – бир неча ревматик хуружларнинг натижаси ҳисобланади. Аорта равоғининг стенози – энг кам учрайдиган шикастланиши. Уч табақали клапан ва упка артерияси клапани болалар ёшида деярли шикастланмайди.
Касаллик белгилари клапан шикастланиш даражасига бевосита боғлиқ бўлади.
Болаларда бЎҒим ва бойламларнинг шикастланиши
Билак суягининг бошчаси чала чиқиши.
1 ёшдан 5 ёшгача бўлган болаларда кузатиладиган типик шикастланиш.
Шикастланиш болани қўлидан тортиш ёки кўтариш оқибатида пайдо бўлиши мумкин.
Репозиция
Янги шикастланишларни тузатиш осон – олдинига қўлни супинация ҳолатига қайтарилади ва сўнгра билак суяги бошчасига босилади ва ҳалқасимон бойлам орқали итарилади.
Шу пайтда қирсиллаган овоз эшитилади ва бирдан касаллик белгиларнинг намоён бўлиши камаяди. Эски шикастланишларда репозиция кўпинча муваффақиятсиз кечади. Бундай ҳолатда даволаш палоқмонсимон боғлам қўйишдан иборат бўлади. Касаллик белгилари, аста-секин йўқолади.
Do'stlaringiz bilan baham: |