Збекистон Республикаси


Download 1.14 Mb.
bet117/215
Sana10.04.2023
Hajmi1.14 Mb.
#1348243
1   ...   113   114   115   116   117   118   119   120   ...   215
Bog'liq
Жами Пленум қарорлари 25.12.2022 йил2 дил

Олдинги таҳрирга қаранг.
Иқтисодий судлар фаолиятида кўп учрайдиган шартномавий муносабатлардан келиб чиқувчи низоларнинг қонуний ҳал этилишини таъминлашда мазкур Қонун асосий ҳуқуқий манбалардан бири сифатида хизмат қилмоқда. Шу билан бирга, ушбу Қонунни иқтисодий судларнинг амалиётида қўллашда айрим муаммолар ҳам учрамоқда.
(муқаддиманинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қонуннинг суд амалиётида бир хилда қўлланилишини таъминлаш мақсадида, Олий хўжалик суди Пленуми «Судлар тўғрисида»ги Қонуннинг 47-моддасига асосан қуйидаги тушунтиришларни беришга қарор қилади:
(кириш қисмининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2015 йил 13 мартдаги 277-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Қонунни қўллашда Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси, тегишли қонунлар, Президент фармонлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва бошқа қонун ҳужжатларига риоя қилишлари лозим.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2015 йил 13 мартдаги 277-сонли қарори таҳририда)
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.10.00.00 Мажбурият ҳуқуқи / 03.10.05.00 Шартнома. Шартномаларни тузиш, ўзгартириш ва бекор қилиш]
2. Судлар шартнома тузиш, уни ўзгартириш ва бекор қилиш билан боғлиқ низоларни ҳал этишда Қонуннинг 10 — 15-моддалари, Фуқаролик кодексининг 364—385-моддаларига мувофиқ, шартнома тузиш ҳақидаги тарафнинг таклифи (оферта)га жавоб тўлиқ ва писандасиз бўлгандагина акцепт ҳисобланишига эътибор беришлари керак. Агарда иккинчи тараф офертани баъзи бир эътирозлар билан ёки қисман қабул қилса, у ҳолда бу акцепт бўлмайди ва қарши таклиф билдирилган деб ҳисобланади.
Офертани акцептлаш учун белгиланган муддатда уни олган шахснинг кўрсатилган шартнома шартларини бажариш юзасидан қилган ҳаракатлари (товарларни жўнатиши, хизмат кўрсатиши, ишларни бажариши, муайян суммани тўлаши ва ҳоказолар), агарда қонун ва офертада бошқача тартиб кўрсатилмаган бўлса, акцепт ҳисобланади. Агар шартнома тузиш ҳақидаги таклифни олган шахс белгиланган муддат давомида шартномада назарда тутилган шартларни қисман бажарган (товарларни қисман жўнатган, пул суммасини қисман тўлаган) бўлса, унинг ҳаракати акцепт деб баҳоланади. Бундай ҳолатларда судлар тарафлар ўртасида шартноманинг барча муҳим шартлари бўйича келишувга эришилган бўлса, хўжалик шартномасини тузилган деб ҳисоблаб, унга тегишли баҳо беришлари лозим.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.10.00.00 Мажбурият ҳуқуқи / 03.10.05.00 Шартнома. Шартномаларни тузиш, ўзгартириш ва бекор қилиш]
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Қонуннинг 11-моддаси ва Фуқаролик кодексининг 108-моддасига кўра, хўжалик шартномалари ёзма шаклда тузилади. Шартноманинг ёзма шаклига риоя этмаслик (оғзаки келишув) унинг ҳақиқий эмаслигига олиб келмайди (қонунда кўрсатилган ҳоллар бундан мустасно). Бироқ, судлар шартноманинг ёзма шаклига риоя этмаслик оқибатида низо келиб чиққан тақдирда, тарафларни битимнинг тузилганлиги, мазмуни ва бажарилганлигини гувоҳларнинг кўрсатмалари билан тасдиқлаш ҳуқуқидан маҳрум этса-да, ёзма ва бошқа далиллар билан тасдиқлаш ҳуқуқини сақлаб қолишига эътибор бермоқлари лозим.
(3-бандининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2015 йил 13 мартдаги 277-сонли қарори таҳририда)
Судлар шартноманинг тузилганлиги, мазмуни ва бажарилганлигини тасдиқлаш учун тақдим этилган далиллар (юк хати, товар-транспорт ҳужжати, ишончнома, далолатнома ва ҳоказолар)га ҳар томонлама баҳо бериб, шартноманинг ёзма шаклига риоя қилинмасдан (оғзаки келишув асосида) бажарилган мажбуриятлар бўйича келиб чиққан низоларни Қонунда белгиланган тартибда ҳал этмоқлари керак.
Бунда судлар ФКнинг 363-моддаси талабларидан келиб чиқиб, шартномани тузишга хизмат қилган барча ҳолатлар, жумладан, шартнома тузиш олдидан олиб борилган мунозаралар, ёзишмалар, ўзаро муносабатларда шаклланган амалиёт, иш муомаласи одатлари, тарафларнинг ўзларини тутишларини ўрганишлари ва баҳо беришлари лозим.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.10.00.00 Мажбурият ҳуқуқи / 03.10.05.00 Шартнома. Шартномаларни тузиш, ўзгартириш ва бекор қилиш]
4. Шартнома тузилиб, амалда бўлиш даврида унга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилишига фақат тарафларнинг розилиги билангина йўл қўйилади, шартномага бир томонлама ўзгартириш киритилиши мумкин эмас (қонун ҳужжатларида ёки шартномада кўрсатилган ҳоллар бундан мустасно).

Download 1.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   113   114   115   116   117   118   119   120   ...   215




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling