Збекистон Республикаси


Download 1.14 Mb.
bet133/215
Sana10.04.2023
Hajmi1.14 Mb.
#1348243
1   ...   129   130   131   132   133   134   135   136   ...   215
Bog'liq
Жами Пленум қарорлари 25.12.2022 йил2 дил

(Олий хўжалик суди Пленумининг 2013 йил 5 декабрдаги 255-сонли қарори таҳририда.)
(Олий суд Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда.)
Суд бошқарувчисини ўз вазифасини бажаришдан озод қилиш ва янги суд бошқарувчисини тайинлаш тўғрисидаги суд ажрими дарҳол ижро этилади. Ушбу суд ажрими устидан шикоят берилиши (протест келтирилиши) унинг ижросини тўхтатмайди.
13.1 Судлар, кредиторлар ва бошқа тарафлар сохта банкротлик, банкротликни яшириш ёки қасддан банкротликка олиб келиш аломатларини аниқлаган тақдирда, банкротлик тўғрисидаги ишлар бўйича давлат органига, шунингдек ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга хабар беришлари лозим.
(Олий хўжалик суди Пленумининг 2014 йил 28 ноябрдаги 271-сонли қарори таҳририда.)
13.2 Судларга тушунтирилсинки, банкротлик тўғрисидаги ишда иштирок этувчи шахслар банкротлик тўғрисидаги ишлар кўрилаётган ҳар қандай тартиб-таомил жараёнида иқтисодий судга сохта банкротлик, банкротликни яшириш ёки қасддан банкротликка олиб келиш аломатларини аниқлаш мақсадида экспертиза тайинлаш тўғрисидаги илтимоснома билан мурожаат қилиши мумкин.
(Олий хўжалик суди Пленумининг 2014 йил 28 ноябрдаги 271-сонли ва 2015 йил 19 июндаги 284-сонли қарори таҳририда.)
(Олий суд Пленумининг 2020 йил 19 декабрдаги 37-сонли қарори таҳририда.)
13.3. Банкротлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ суд бошқарувчиси банкротлик, банкротликни яшириш ёки қасддан банкротликка олиб келиш аломатларини аниқлашга доир ҳаракатларни амалга ошириши ва чора-тадбирлар кўриши ҳамда улар ҳақида кредиторлар йиғилишига, иқтисодий судга, банкротлик тўғрисидаги ишлар бўйича давлат органига, шунингдек ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга хабар бериши шарт.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил
14 августдаги 224-сонли қарори билан тасдиқланган Сохта банкротлик, банкротликни яшириш ва қасддан банкротликка олиб келиш аломатларини аниқлаш Қоидаларининг (бундан буён матнда Қоидалар деб юритилади) 9-бандига биноан, қарздорнинг аризасига кўра, банкротлик тўғрисида иқтисодий суд томонидан иш қўзғатишнинг барча ҳолатларида сохта банкротлик аломатларини аниқлаш суд бошқарувчиси томонидан амалга оширилади ҳамда кузатув тартиботи жараёнида рўёбга чиқарилади.
Шу муносабат билан судлар қарздорнинг аризаси бўйича банкротлик тўғрисида иш қўзғатилганда ва кузатув жорий этилганда, ажрим билан муваққат бошқарувчисига қарздорнинг сохта банкротлиги белгилари мавжуд ёки мавжуд эмаслиги тўғрисидаги хулосани судга тақдим этиш мажбуриятини юклаши лозим.
Қоидаларнинг 21-бандига мувофиқ, банкротликни яшириш аломатлари банкротлик тўғрисида иш қўзғатишдан олдинги давр мобайнида, шунингдек, банкротлик таомиллари жараёнида суд бошқарувчиси томонидан аниқланади.
(Олий суд Пленумининг 2020 йил 19 декабрдаги 37-сонли қарори таҳририда.)
14. Суд бошқарувчисининг ноқонуний ҳаракати (ҳаракатсизлиги) натижасида кредиторларга ёки қарздорнинг мол-мулкига зарар етказилган тақдирда, кредиторлар ва қарздор даъво билан умумий юрисдикция судига мурожаат этишга ҳақли.
15. Суд бошқарувчисига ҳақ тўлаш миқдори ва тартиби кредиторлар йиғилиши томонидан белгиланади ҳамда иқтисодий суднинг ажрими ёки ҳал қилув қарори билан тасдиқланади.
Суд бошқарувчиси ҳақининг миқдорини белгилашда қарздор мол-мулкининг қиймати, унинг амалга оширадиган ишлари ҳажми ҳисобга олиниши лозим.
Кредиторлар йиғилишининг қарори билан суд бошқарувчисига унинг фаолияти натижаларига қараб тўланадиган қўшимча ҳақ белгиланиши мумкин. Агар кредиторлар билан тузилган битимда бошқача­ қоида назарда тутилган бўлмаса, суд бошқарувчисининг ҳақи ва қўшимча ҳақ қарздорнинг мол-мулки ҳисобидан амалга оширилади.
(15-банд учинчи хатбошисининг биринчи жумласи Олий хўжалик суди Пленумининг 2013 йил 5 декабрдаги 255-сонли қарорига асосан чиқариб ташланган.)
16. Қонун 19-моддасининг биринчи қисмига асосан банкротлик таомилини амалга оширишда суд бошқарувчиси томонидан иқтисодий судга бериладиган даъво аризалари ва аризалар олдиндан давлат божи ҳамда почта харажатлари тўланмасдан қабул қилинади.

Download 1.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   129   130   131   132   133   134   135   136   ...   215




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling