Збекистон Республикаси


Download 1.14 Mb.
bet130/215
Sana10.04.2023
Hajmi1.14 Mb.
#1348243
1   ...   126   127   128   129   130   131   132   133   ...   215
Bog'liq
Жами Пленум қарорлари 25.12.2022 йил2 дил

Қ А Р О Р Қ И Л А Д И:
1. “Банкротлик тўғрисида”ги Қонун барча юридик шахсларга (давлат корхоналарига ва нотижорат ташкилотларига нисбатан татбиқ этилмайди, бундан матлубот кооперативи ёки ижтимоий фонд шаклида иш юритаётган юридик шахслар мустасно) ва якка тартибдаги тадбиркорларга, шунингдек, агар пул мажбуриятлари ва мажбурий тўловлар бўйича қарздорлик аввалги тадбиркорлик фаолиятидан келиб чиққан бўлса, тадбиркор мақомини йўқотган жисмоний шахсларга нисбатан татбиқ этилади.
(Олий суд Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда.)
(Олий суд Пленумининг 2020 йил 21 февралдаги 05-сонли қарори таҳририда).
2. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги, шунингдек унинг ҳудудий органларининг (бундан буён матнда банкротлик тўғрисидаги ишлар бўйича давлат органи деб юритилади) банкротлик ишлари юзасидан берган аризалари ва илтимосномалари Қонунда белгиланган энг қисқа муддатларда кўриб чиқилиши лозим.
(Олий суд Пленумининг 2020 йил 21 февралдаги 05-сонли қарори таҳририда).
Банкротлик тўғрисидаги ишлар бўйича давлат органи, шунингдек давлат солиқ хизмати органи ва прокурорнинг қарздорни банкрот деб топиш ҳақидаги аризалари иқтисодий судлар томонидан давлат божи тўловисиз иш юритишга қабул қилинади. Иқтисодий суд томонидан ариза қаноатлантирилган тақдирда давлат божи қарздордан ундирилади. Банкротлик тўғрисидаги ишлар бўйича давлат органи, шунингдек давлат солиқ хизмати органи ва прокурорнинг қарздорнинг банкротлиги тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги аризалари иқтисодий судлар томонидан давлат божи тўловисиз иш юритишга қабул қилинади. Иқтисодий суд томонидан ариза қаноатлантирилган тақдирда, давлат божи қарздордан ундирилади. Давлат божи тўлашдан озод қилинган давлат органлари ҳамда бошқа шахслар томонидан кредиторнинг манфаатларини кўзлаб тақдим этилган аризани қаноатлантириш рад этилган тақдирда, давлат божи ариза қайси шахснинг манфаатларини кўзлаб тақдим этилган бўлса, шу шахсдан ундирилади.
(Олий суд Пленумининг 2020 йил 21 февралдаги 05-сонли қарори таҳририда).
Белгиланган тартибда ва миқдорда почта харажатлари тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилмаган бўлса, ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 155-моддаси биринчи қисмининг 5-бандига асосан қайтарилади.
(Олий суд Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда.)
3. Қарздор, агар унинг Қонуннинг 4-моддасида белгиланган муддатда пул мажбуриятларини қондиришга ва (ёки) мажбурий тўловлар бўйича ўз мажбуриятини бажаришга қодир эмаслигидан далолат берувчи ҳолатлар мавжуд бўлса, пул мажбуриятлари ва (ёки) мажбурий тўловлар бўйича мажбурияти юзага келган муддатдан қатъи назар, банкротлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги ариза билан иқтисодий судга мурожаат этишга ҳақли.
(Олий суд Пленумининг 2020 йил 21 февралдаги 05-сонли қарори таҳририда).
4. Давлат солиқ хизмати органи ва бошқа ваколатли орган (Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ва давлат мақсадли жамғармаларига солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг ундирилиши устидан назорат олиб борувчи ваколатли орган) нинг қарздорнинг банкротлиги тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги аризасига қонун ҳужжатларига мувофиқ мажбурий тўловлар бўйича қарзни олишга доир чоралар кўрилганлиги ҳақида далиллар илова қилиниши керак. Аризага қарзни ундириш тўғрисидаги суд қарори, ижро ҳужжати (ижро варақаси, қарздор томонидан акцептланган тўлов талаблари, нотариуснинг ижро хати ва бошқалар) ёки кредитор талаблари қарздор томонидан тан олинганлигини тасдиқловчи далиллар мавжуд бўлса, илова қилинади.
(Олий хўжалик суди Пленумининг 2015 йил 13 мартдаги 277-сонли қарори таҳририда.)
(Олий суд Пленумининг 2020 йил 21 февралдаги 05-сонли қарори таҳририда.)
Ҳисоб рақамга қўйилган ва қарздорнинг пул маблағлари йўқлиги учун банк бажармаган инкассо топшириқномаларининг аризага илова қилиниши давлат солиқ хизмати органи ёки бошқа ваколатли орган томонидан қарзни олишга доир чоралар кўрилганлигининг далили бўлиши мумкин.
Давлат солиқ хизмати органи қарздорнинг мол-мулки мавжуд бўлганда солиқ қарзини ундиришни қарздорнинг мол-мулкига қаратиш тўғрисидаги иқтисодий суднинг қарорини ва ундиришни мол-мулкка қаратиш натижасида солиқ қарзи тўланмаганлигини тасдиқловчи далилларни аризага илова қилиши шарт.

Download 1.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   126   127   128   129   130   131   132   133   ...   215




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling