Збекистон Республикаси


Download 1.14 Mb.
bet127/215
Sana10.04.2023
Hajmi1.14 Mb.
#1348243
1   ...   123   124   125   126   127   128   129   130   ...   215
Bog'liq
Жами Пленум қарорлари 25.12.2022 йил2 дил

(Олий хўжалик суди Пленумининг 2013 йил 5 декабрдаги 255-сонли қарори таҳририда.)
(Олий суд Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори билан 3-банднинг тўртинчи хатбошиси чиқариб ташланган.)
Ер муносабатлари билан боғлиқ низолар иқтисодий судлар томонидан қисқа муддатларда, тезкорлик билан кўриб чиқилиши лозим.
4. Иқтисодий судлар фермер хўжаликларини ташкил этиш, уларга ер участкалари ажратиб бериш бўйича «Ер участкаларини фермер хўжаликларига узоқ муддатли ижарага бериш тартиби тўғрисида»ги Низомда назарда тутилган қоидалар, жумладан танлов ўтказиш, ер участкалари бериш ҳақидаги аризаларни кўриб чиқиш, фермер хўжалигининг ер участкасига бўлган ҳуқуқини расмийлаштириш тартиби бузилишига йўл қўйилган ҳар бир ҳолатга ҳуқуқий баҳо бериб, айбдор мансабдор шахсларга нисбатан тегишли таъсир чораларини қўлласинлар.
5. Иқтисодий судлар шу ҳолатни эътиборга олсинларки, фермер хўжалиги билан ер ижараси шартномасини тузган қишлоқ хўжалик кооперативи (ширкат хўжалиги) тугатилган ҳолларда ер ижараси шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги ишлар бўйича Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 6-моддасига мувофиқ, туман ҳокимликлари даъвогар сифатида қатнашишлари мумкин.
6. Ер ижараси билан боғлиқ низоларни ҳал этишда иқтисодий судлар фермер хўжалигига берилаётган ер участкаси бошқа ердан фойдаланувчиларнинг ерлардан фойдаланиши учун ноқулайликлар вужудга келтирмаслиги, фермер хўжаликлари томонидан ер участкалари ижарага олинишида мазкур ҳудудда яшовчи шахслар бошқа тенг шароитларда устувор ҳуқуқдан фойдаланишларини инобатга олсинлар. Шуни назарда тутиш лозимки, ер участкаси фермер хўжалигига имкон борича ягона мавзе бўйича, контурлар яхлитлиги сақлаб қолинган ҳолда берилиши, участка чегаралари суғориш тармоқлари, коллекторлар, йўллар ва бошқа топографик элементлар бўйича белгиланиши, фермерларга узоқ муддатга ижарага бериладиган бу ер участкалари қишлоқ хўжалик кооперативи (ширкат хўжаликлари) балансидан чиқарилиши шарт.
Фермер хўжалигига берилган ер участкаси бошқа ердан фойдаланувчиларнинг ерлардан фойдаланиши учун ноқулайликлар вужудга келтирганлиги тўғрисидаги низоларни, жумладан пахта, ғалла етиштирувчи фермер хўжаликлари ер участкаларига туташ, бошқа экинлар етиштиришга ихтисослашган фермерлар ўртасида айнан шу асосда келиб чиққан низоларни ҳал этишда хўжалик судларидан тегишли қишлоқ хўжалик мутахассисларининг хулосаларини олишлари талаб этилади.
7. Фермер хўжаликлари томонидан тузилган контрактация шарт­номалари бўйича ўзига олган мажбуриятларга кўра пахта ва дон экишга мўлжалланган ерларга бошқа экинлар экиш ҳамда қишлоқ хўжалигига мўлжалланган экин майдонларидан бошқа мақсадларда фойдаланиш, яъни бу ерлардан ўзбошимчалик билан шахсий томор­қа сифатида фойдаланиш, уй-жой, иморатлар ёки бошқа иншоотларни қуриш, ўзга шахсларнинг фойдаланишига бериб юбориш, пахта ва ғалла етиштириш учун берилган бўнак пуллари, техника, ёнилғи ва минерал ўғитлардан фойдаланиш, лекин маҳсулот топширмаслик, давлат буюртмасига оид мажбуриятларни бажармаслик фермер хўжаликлари фаолиятини тартибга солувчи қонун ҳужжатлари талабларини, шу жумладан ер ижараси шартномасини қўпол равишда бузиш деб баҳоланиши, бу эса ўз навбатида, Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 36-моддаси, Фуқа­ролик кодекси 382-моддасининг 2-қисмига кўра, фермер хўжалигининг ер участкасига бўлган ҳуқуқи ва ер ижараси шартномасини бекор қилиш учун асос бўлиши иқтисодий судларга тушунтирилсин.
Шунинг билан бирга фермер хўжалиги томонидан контрактация шартномалари бажарилмаганлиги, ернинг экологик ва мелиоратив ҳолати ёмонлаштирилганлиги, ер участкасидан оқилона фойдаланилмасдан, ҳосилдорлик нормативдан (кадастр баҳосига кўра) паст бўлганлиги сабабли ер ижараси шартномасини бекор қилиш тўғрисида киритилган даъво аризаларини кўришда иқтисодий судлар бу талаблар қандай сабабларга кўра фермер хўжалиги томонидан бажарилмаганлиги ҳолатларини чуқур ўрганиб чиқишлари, контрактация шартномаларини бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун жавобгарликка тортишда тегишли мутахассисларни жалб этиб, давлат буюртмаси ернинг ҳосилдорлигига мос равишда белгиланганлигига, тайёрловчи ва хизмат кўрсатувчи ташкилотлар ўз шартнома мажбуриятларини қай даражада бажарганлигига, табиий шароитлар ёки бошқа форс-мажор ҳолатларга эътиборларини қаратсинлар.­
8. Ер участкаларини қайтариб олиш тўғрисидаги низоларни кўриш жараёнида иқтисодий судлар ер тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талаблари бузилишининг олдини олиш бўйича маҳаллий ҳокимликлар, ер тузиш хизмати, табиатни муҳофаза қилиш органлари, қишлоқ ва сув хўжалиги бўлимлари, тайёрлов ва хизмат кўрсатувчи ташкилотлар, банк ва солиқ идоралари ходимлари томонидан амалга оширилган ишлар, шартноманинг лозим даражада бажарилишига оид кўрилган чораларга ҳам эътибор беришлари, бу органлар томонидан қонун бузилишига йўл қўйганлик ҳолатлари аниқланганда, тегишли жавобгарлик чораларини қўллашлари лозим.
9. Иқтисодий судлар низоларни кўриш жараёнида терилган пахта хом ашёсини ўғирлаш, уни сотиш мақсадида республика ташқарисига ноқонуний равишда олиб чиқиб кетиш ҳамда етиштирилган маҳсулотни сақлаш чораларини кўрмаслик, ғалла, пахтани пайҳон қилиш, бошқа йўллар билан талон-торож қилиш ҳолатлари аниқланган тақдирда айбдор шахсларга нисбатан қонун ҳужжатларида белгиланган жавобгарлик чораларини қўллаш масаласини муҳокама этишлари шарт.
10. Иқтисодий судлар Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 36-моддасига мувофиқ, ер участкаси ижарага берилган муддатнинг тугаганлик ҳолати ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг бекор бўлишига асос бўлишини эътиборга олсинлар. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 553-моддасида назарда тутилган мулк ижараси шартномасининг муддати тамом бўлганидан кейин ҳам ижарага олувчи мулкдан фойдаланишни давом эттирса ва ижарага берувчи бунга эътироз билдирмаган бўлса, шартнома аввалги шартлар асосида номаълум муддатга қайта тузилган деб ҳисобланиши тўғрисидаги қоидалар ердан фойдаланиш билан боғлиқ муносабатларга нисбатан татбиқ этилмайди. Аммо, ижарага олувчи ер участкалари ижара шартномасининг амал қилиш муддати тугаганидан кейин шартномани янгилашда бошқаларга нисбатан тенг шароитларда устун ҳуқуққа эга бўлади.
11. Иқтисодий судлар шуни эътиборга олишлари лозимки, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг фермер хўжалиги юритиш учун ер участкаси ажратиш тўғрисидаги қарорининг ўзигина ер участкасига бўлган ҳуқуқни вужудга келтирмайди. Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 31-моддасига мувофиқ, юридик ва жисмоний шахсларнинг ер участкасига бўлган ҳуқуқи жойнинг ўзида чегаралар белгиланганидан, ер участкаларининг планлари (чизмалари) ва тавсифлари тузилиб, ер участкаларига бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатига олинганидан кейин вужудга келади.
Ўзбекистон Республикаси «Фермер хўжалиги тўғрисида»ги Қонунининг 7-моддасига кўра, фермер хўжалиги ҳамда ер участкасини ижарага олиш шартномаси белгиланган тартибда давлат рўйхатига олинган пайтдан эътиборан фермер хўжалиги ташкил этилган ҳисобланади.­
Қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун бериб қўйилган ёки ана шу мақсадлар учун белгиланган ерларнинг эгалари, бу ердан фойдаланувчилар ва ижарага олувчилар ўртасида тузилган ер участкаларини олди-сотди, ҳадя, гаров, иккиламчи ижарага бериш, ўзбошимчалик билан алмаштириш шартномалари ўз-ўзидан ҳақиқий эмас деб ҳисобланади ва Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 113-моддасининг учинчи қисмига кўра, иқтисодий судлар ўз ташаббуслари билан бу шартномаларнинг ҳақиқий эмаслик оқибатларини қўллашга ҳақлидирлар.­

Download 1.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   123   124   125   126   127   128   129   130   ...   215




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling