Збекистон Республикаси
Download 1.14 Mb.
|
Жами Пленум қарорлари 25.12.2022 йил2 дил
Қ А Р О Р Қ И Л А Д И:
1. Иқтисодий судларнинг эътибори уларнинг қишлоқ хўжалиги соҳасида қонунийликни таъминлаш ва ердан фойдаланишда суиистеъмолчиликларнинг олдини олишдаги ролини ошириш зарурлигига қаратилсин. Иқтисодий судлар қишлоқ хўжалик ҳуқуқий муносабатларидан келиб чиққан низоларни кўриш жараёнида ташкилотлар, давлат органлари ва бошқа органлар мансабдор шахслари, шу жумладан фермер хўжаликлари бошлиқлари ва бошқа ердан фойдаланувчилар фаолиятида қонун ҳужжатлари талаблари бузилганлиги, сохта фермерлик орқали бойлик орттириш, ерлардан шартномада кўрсатилган мақсадда фойдаланмаслик ҳолатлари аниқланган тақдирда айбдор шахсларга нисбатан жиноят ишини қўзғатиш тўғрисидаги масалани ҳал қилиш учун тегишли материалларни илова қилган ҳолда бу ҳақда прокурорга хабар қилиш, маъмурий жавобгарлик чораларини қўллаш, келтирилган зарарни айбдор шахслар ҳисобидан қоплаш, раҳбар ва бошқа ходимларни эгаллаб турган лавозимларидан озод этишгача бўлган интизомий чоралар кўриш ҳақида хусусий ажрим ва тақдимномалар киритиш ваколатларидан фойдаланишлари лозим. (Олий хўжалик суди Пленумининг 2013 йил 5 декабрдаги 255-сонли қарори таҳририда.) 2. Иқтисодий судларнинг эътибори қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштирувчилар иштирокидаги низоларни ҳал этишда Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси, «Фермер хўжалиги тўғрисида»ги, «Деҳқон хўжалиги тўғрисида»ги, «Қишлоқ хўжалик кооперативи (ширкат хўжалиги) тўғрисида»ги, «Экологик назорат тўғрисида»ги қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 24 мартдаги «Қишлоқ хўжалигида ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг энг муҳим йўналишлари тўғрисида»ги ва 2003 йил 27 октябрдаги «2004-2006 йилларда фермер хўжаликларини ривожлантириш концепцияси тўғрисида»ги фармонлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 5 январдаги «Қишлоқ хўжалик корхоналарини фермер хўжаликларига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 8-сонли, 2003 йил 4 сентябрдаги «Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида шартномавий муносабатларни такомиллаштириш ва мажбуриятлар бажарилиши учун томонларнинг жавобгарлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 383-сонли, 2003 йил 5 ноябрдаги «Қишлоқ хўжалигида ижара муносабатларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 486-сонли қарорлари, 2003 йил 30 октябрдаги 476-сонли қарори билан тасдиқланган «Ер участкаларини фермер хўжаликларига узоқ муддатли ижарага бериш тартиби тўғрисида»ги Низом, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 31 январдаги «Фермер хўжалиги ер майдонини мақбуллаштириш ва уни тугатиш тартиби тўғрисида»ги Низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 22-сонли қарори ва бошқа қонун ҳужжатлари талабларига қатъий риоя этилиши лозимлигига қаратилсин. (Олий хўжалик суди Пленумининг 2013 йил 5 декабрдаги 255-сонли ва 2014 йил 28 ноябрдаги 271-сонли қарорлари таҳририда.) (Олий суд Пленумининг 2020 йил 19 декабрдаги 37-сонли қарори таҳририда.) 3. Иқтисодий судларнинг судловига ширкат, фермер ва деҳқон хўжаликларидан ер участкаларини қайтариб олиш, уларни давлат ва жамият манфаатлари учун олиб қўйиш, ер участкасига бўлган ҳуқуқларнинг бекор қилиниши, ер участкаларини ижарага бериш билан боғлиқ низолар тааллуқлидир. Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг фермер хўжалигига қишлоқ хўжалик маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва фаолият юритиш учун ер участкаси ажратиш, фермер хўжалигини давлат рўйхатига олишни рад этганлиги ёки белгиланган муддатда давлат рўйхатига олишдан бош тортганлиги устидан Ўзбекистон Республикаси «Фермер хўжалиги тўғрисида»ги Қонуни 7-моддасининг 3-қисмига ва Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексининг 26-моддасига мувофиқ маъмурий судга шикоят берилиши мумкин. (Олий хўжалик суди Пленумининг 2013 йил 5 декабрдаги 255-сонли қарори таҳририда) (Олий суд Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда) (Олий суд Пленумининг 2020 йил 19 декабрдаги 37-сонли қарори таҳририда) Фермер хўжалигининг ер участкасини ажратиш ҳақидаги аризаси маҳаллий давлат ҳокимияти органи томонидан «Ер участкаларини фермер хўжаликларига узоқ муддатли ижарага бериш тартиби тўғрисида»ги Низомда белгиланган тартибларда ва муддатларда кўриб чиқилмаганда, ҳокимликнинг бу ҳаракати (ҳаракатсизлиги) устидан фермер хўжалиги берган шикоятини иқтисодий суд иш юритувига қабул қилиб, мазмунан кўриб чиқишга ҳақлидир. Download 1.14 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling