Збекистон Республикаси


Download 1.14 Mb.
bet134/215
Sana10.04.2023
Hajmi1.14 Mb.
#1348243
1   ...   130   131   132   133   134   135   136   137   ...   215
Bog'liq
Жами Пленум қарорлари 25.12.2022 йил2 дил

(Олий суд Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда.)
17. Қонун 25-моддаси биринчи қисмининг олтинчи ва еттинчи хатбошиларига мувофиқ, банкротлик тўғрисидаги ишлар бўйича давлат органи устав фондида давлат улуши бўлган корхоналарнинг банкротлиги таомиллари жараёни ҳамда суд бошқарувчилари фаолияти устидан назоратни амалга оширади, суд бошқарувчисининг фаолиятида Қонун ҳужжатлари мунтазам равишда ёки бир марта қўпол равишда бузилган тақдирда уни вазифасидан озод қилиш ҳақида иқтисодий судга ариза билан мурожаат этади.
Қонун 26-моддасининг учинчи, тўртинчи, бешинчи ва олтинчи хатбошиларига кўра, банкротлик тўғрисидаги ишлар бўйича давлат органининг ҳудудий бошқармалари устав фондида давлат улуши бўлган ва (ёки) Ўзбекистон Республикаси олдида пул мажбуриятлари бўйича қарзи бор корхоналарнинг банкротлиги тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги ариза билан банкротлик тўғрисидаги ишлар бўйича давлат органининг кўрсатмасига биноан иқтисодий судга мурожаат этади, устав фондида давлат улуши бўлган корхоналарнинг банкротлиги таомиллари жараёни устидан назоратни амалга оширади, корхоналарнинг банкротлиги жараёнлари мониторингини юритади, суд бошқарувчилари фаолияти устидан назоратни амалга оширади, суд бошқарувчисини белгиланган тартибда вазифасини бажаришдан озод қилиш зарурлиги ҳақида банкротлик тўғрисидаги ишлар бўйича давлат органига илтимоснома билан мурожаат этади.
18. Судларга тушунтирилсинки, Қонуннинг 52 ва 53-моддаларига мувофиқ, эълон қилиниши лозим бўлган маълумотлар расмий нашр этиб белгиланган «Биржа» ва (ёки) «Солиқ инфо» газеталарида чоп этилади.
(Олий хўжалик суди Пленумининг 2011 йил 1 декабрдаги 235-сонли қарори таҳририда.)
19. Кредиторларнинг биринчи йиғилишини ўтказиш учун кредиторларнинг талаблари реестрига киритиладиган пул мажбуриятлари
ва мажбурий тўловларнинг миқдори иқтисодий суд томонидан қарздорга нисбатан банкротлик тўғрисидаги иш қўзғатиш ҳақидаги аризани қабул қилиш санасига белгиланади. Қарздорнинг банкротлиги тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги ариза иқтисодий суд томонидан қабул қилингунга
ва банкротликнинг тегишли таомилини жорий этишга қадар ижро муддати келган қарздорнинг кредиторлар олдидаги мажбуриятлари кредиторларнинг талаблари реестрига киритилади.
(Олий суд Пленумининг 2020 йил 21 февралдаги 05-сонли қарори таҳририда.)
Қарздорнинг банкротлиги тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги ариза иқтисодий суд томонидан қабул қилингандан кейин вужудга келган қарздорнинг кредиторлар олдидаги мажбуриятлари кредиторларнинг талаблари реестрига киритилмайди ва қарздорнинг улар олдидаги мажбуриятлари навбатдан ташқари бажарилади. Бунда мажбурият деганда, битим тузиш ёки воқеанинг содир бўлиши натижасида қарздорда муайян ҳаракатларни амалга ошириш мажбуриятининг вужудга келиши тушунилади (масалан, мол-мулкни бериш, пул маблағларини тўлаш ва бошқалар).
(Олий суд Пленумининг 2020 йил 21 февралдаги 05-сонли қарори таҳририда.)
Кредиторларнинг талаблари реестрига қарздор ва (ёки) суд бошқарувчиси томонидан тан олинган ёхуд қонуний кучга кирган суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарори, қарор, ҳукм, ажрим, суд буйруғи) билан тасдиқланган, шунингдек давлат органларининг ҳужжатлари билан аниқланган талаблар киритилади.
Кредиторларнинг талаблари реестрига, асосий қарздан ташқари, неустойка (жарима, пеня)ни ундириш ҳақидаги талаблар, шунингдек юқоридаги ҳужжатлар билан тасдиқланган бошқа ҳисобланган иқтисодий (молиявий) санкциялар (фоизлар) киритилади.
Банкротлик тўғрисидаги иш қўзғатилгунга қадар вужудга келган, аммо қарздорнинг банкротлиги тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги ариза иқтисодий суд томонидан қабул қилингандан кейин бажариш муддати келган пул мажбуриятлари ва мажбурий тўловларнинг миқдори тегишли банкротлик таомили (суд санацияси ёки ташқи бошқарув) жорий этилган санага белгиланади.
(Олий суд Пленумининг 2020 йил 21 февралдаги 05-сонли қарори таҳририда.)
Қарздор банкрот деб топилган ва тугатишга доир иш юритиш бошлангандан сўнг пул мажбуриятлари ва (ёки) мажбурий тўловлар бўйича талаблар миқдори барча ҳолларда пул мажбуриятларини бажариш ва мажбурий тўловларни тўлаш муддати юзага келганидан қатъи назар, тугатишга доир иш юритиш бошланган санага белгиланади, Қонун 134-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган талаблар бундан мустасно.
Қарздорнинг чет эл валютасида қарзи мавжуд бўлганда, агар кредитор ва қарздор ўртасида тузилган шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, кредиторларнинг биринчи йиғилишини ўтказиш учун кредиторларнинг талаблари реестрига киритиладиган кредиторларнинг талаблари миқдори қарздорнинг банкротлиги тўғрисида иш қўзғатиш тўғрисидаги ариза иқтисодий суд томонидан қабул қилинган санадаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган расмий курс билан, кейинги таомилларда эса Ўзбекистон Республикаси Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (22-сонли БҲМС) “Чет эл валютасида ифодаланган активлар ва мажбуриятларнинг ҳисоби”да назарда тутилган тартибда (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2004 йил
21 майда 1364-сон билан рўйхатга олинган) белгиланади.

Download 1.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   130   131   132   133   134   135   136   137   ...   215




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling