Збекистон Республикаси


Download 1.14 Mb.
bet128/215
Sana10.04.2023
Hajmi1.14 Mb.
#1348243
1   ...   124   125   126   127   128   129   130   131   ...   215
Bog'liq
Жами Пленум қарорлари 25.12.2022 йил2 дил

(Олий суд Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда.)
Бундай битимларни тузишда айбдор деб топилган шахслар қонунчиликка мувофиқ жавобгарликка тортилади.
12. Иқтисодий судлар Ўзбекистон Республикасининг «Банкротлик тўғрисида»ги Қонуни қишлоқ хўжалик корхоналарига, шу жумладан фермер хўжаликларига нисбатан ҳам татбиқ этилишини, ушбу Қонун
162-моддасининг 4-қисми талабларига кўра, фермер хўжаликлари ва юридик шахсни ташкил этган ҳолдаги деҳқон хўжаликларига нисбатан ташқи бошқарув таомили жорий этилмаслигини назарда тутсинлар.
Фермер хўжаликларини банкрот деб эътироф этиш тўғрисидаги ариза билан иқтисодий судларга ҳар қандай кредитор, шу жумладан банк, солиқ идоралари, фермер хўжалигининг ўзи, шунингдек прокуратура органлари ҳам мурожаат қилиши мумкин.
13. Иқтисодий судлар эътиборларини шу ҳолатга қаратсинларки, фермер хўжалигини банкрот деб эътироф этиш уни тугатишга олиб келади. Бундай ҳолларда Ўзбекистон Республикаси «Фермер хўжалиги тўғрисида»ги Қонуни 12-моддасининг еттинчи қисмига кўра, фермер хўжалиги тугатилган тақдирда, уни юритиш учун берилган ер участкасининг ижара шартномаси қонунда белгиланган тартибда бекор қилиниши керак.
Иқтисодий судлар бундай тоифадаги ишлар бўйича қабул қилинган қарорлар ҳақида тегишли маҳаллий давлат ҳокимияти органларини хабардор этиб, уларга фермер хўжалигини тугатиш билан боғлиқ чора-тадбирларни амалга ошириш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 36-моддаси 3-бандига мувофиқ, фермер хўжалигининг ер участкасига бўлган ҳуқуқини бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилиш мажбуриятини юклатиши мумкин.
14. Иқтисодий судлар шуни эътиборга олсинларки, “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 9-моддаси биринчи қисмининг 18-бандига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг
“Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини янада ривожлантириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида” 2017 йил
10 октябрдаги ПҚ-3318-сонли қарорининг 3-бандига кўра, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва туманлар фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари - фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг манфаатларини кўзлаб қилинган даъволар юзасидан давлат божини тўлашдан озод этилганлар.
Бунда даъво аризасини қаноатлантириш рад этилганда манфаати кўзлаб даъво аризаси киритилган фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа
ер эгаларидан давлат божи ундирилмайди.
(Олий суд Пленумининг 2020 йил 19 декабрдаги 37-сонли қарори таҳририда)
15. Иқтисодий судлар қишлоқ хўжалигида ерлардан фойдаланиш билан боғлиқ низоларни сайёр суд мажлисларида, имкони борича дала шийпонлари ва хўжаликларда, ушбу ҳудуддаги фермерлар, деҳқонлар, маҳаллий давлат ҳокимияти ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари вакиллари ҳамда бошқа манфаатдор шахсларнинг иштирокида кўришни кенгроқ жорий этиш, уларнинг тарбиявий ролини ошириш мақсадида оммавий ахборот воситалари орқали кенг жамоатчиликка етказиб боришни таъминлаш чораларини кўрсинлар.
(Олий суд Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)







Download 1.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   124   125   126   127   128   129   130   131   ...   215




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling