«Ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамаси тўҒрисида»ги ўзбекистон республикаси қонунига ўзгартиш ва қЎшимчалар киритиш ҳАҚида


Download 71.61 Kb.
bet2/23
Sana30.04.2023
Hajmi71.61 Kb.
#1404630
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   23
Bog'liq
вазирлар

1-боб. Умумий қоидалар
1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади
Ушбу Қонуннинг мақсади Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг (бундан буён матнда Вазирлар Маҳкамаси деб юритилади) фаолиятини тартибга солишдан иборат.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2-модда. Вазирлар Маҳкамаси тўғрисидаги қонунчилик
Вазирлар Маҳкамаси тўғрисидаги қонунчилик Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, ушбу Қонун ва бошқа қонунчилик ҳужжатларидан иборатдир.
(2-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси фаолиятини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 24 февралдаги ПҚ-4612-сон қарори.
3-модда. Вазирлар Маҳкамасининг мақоми
Вазирлар Маҳкамаси — Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ижро этувчи ҳокимиятнинг олий органи бўлиб, иқтисодиёт, ижтимоий ва маънавий соҳаларнинг самарали фаолият кўрсатишига раҳбарлик қилишни, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари ижросини таъминлайди.
Вазирлар Маҳкамаси Ўзбекистон Республикасида ижро этувчи ҳокимиятнинг ягона тизимига раҳбарлик қиладиган коллегиал органдир.
4-модда. Вазирлар Маҳкамаси фаолиятининг асосий принциплари
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларининг устунлиги, инсон ҳамда фуқаронинг ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлаш, коллегиаллик, ҳокимият тармоқларининг бўлиниши ва ҳамкорлиги, шунингдек очиқлик ва шаффофлик Вазирлар Маҳкамаси фаолиятининг асосий принципларидир.
2-боб. Вазирлар Маҳкамасининг таркиби ва уни шакллантириш тартиби
5-модда. Вазирлар Маҳкамасининг таркиби
Вазирлар Маҳкамаси Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг аъзолари — Ўзбекистон Республикаси Бош вазиридан (бундан буён матнда Бош вазир деб юритилади), унинг ўринбосарларидан, вазирлардан, давлат қўмиталари раисларидан иборатдир. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси Вазирлар Маҳкамаси таркибига ўз лавозими бўйича киради.

Download 71.61 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling