«Ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамаси тўҒрисида»ги ўзбекистон республикаси қонунига ўзгартиш ва қЎшимчалар киритиш ҳАҚида


-модда. Вазирлар Маҳкамасининг ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш соҳасидаги ваколатлари


Download 71.61 Kb.
bet9/23
Sana30.04.2023
Hajmi71.61 Kb.
#1404630
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   23
Bog'liq
вазирлар

17-модда. Вазирлар Маҳкамасининг ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш соҳасидаги ваколатлари
Вазирлар Маҳкамаси:
ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш соҳасида ягона давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлайди;
ахборот жамиятини шакллантириш, рақамли иқтисодиётни ривожлантириш, «Электрон ҳукумат» тизими жорий этилишини таъминлаш, аҳоли, бизнес ва давлат ўртасида самарали ҳамкорликни йўлга қўйиш учун зарур шарт-шароитлар яратади;
электрон давлат хизматлари ва телекоммуникация хизматлари спектрини кенгайтириш, телекоммуникация инфратузилмасини модернизация қилиш чораларини амалга оширади;
ахборот хавфсизлигини ва ахборот муҳофазасини таъминлаш, тармоқларни, дастурий маҳсулотларни, ахборот тизимлари ва ресурсларини ҳимоя қилишнинг замонавий технологияларини жорий этиш чораларини кўради.
18-модда. Вазирлар Маҳкамасининг жамоат тартибини сақлаш, давлат хавфсизлигини ва мудофаа қобилиятини таъминлаш соҳасидаги ваколатлари
Вазирлар Маҳкамаси:
давлат хавфсизлигини ва мудофаа қобилиятини таъминлаш, Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегарасини қўриқлаш, давлат манфаатларини ҳимоя қилиш, жамоат тартибини сақлаш чора-тадбирларини амалга оширишга кўмаклашади;
ҳуқуқбузарликлар профилактикасига доир давлат дастурларининг ишлаб чиқилишини, тасдиқланишини ва амалга оширилишини таъминлайди;
ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи ҳамда унда иштирок этувчи давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг ҳамкорлигини таъминлайди;
давлат ҳарбий ташкилотининг мудофаа вазифаларини ҳал этиш учун зарур молиявий, моддий ва бошқа ресурсларга бўлган эҳтиёжларини ҳар томонлама таъминлаш, мудофаа манфаатларини кўзлаб мамлакат ҳудудини тезкорлик билан жиҳозлаш масалаларини ҳал этади;
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг қурол-яроғ, ҳарбий техника ва бошқа моддий-техника воситалари билан жиҳозланиши ҳамда таъминланишини ташкил этади;
давлат мудофаа буюртмаларини шакллантириш ва мудофаа аҳамиятига молик ишлаб чиқаришни ташкил этиш соҳасида ягона давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлайди;
хорижий давлатлар билан ҳарбий ва ҳарбий-техникавий ҳамкорликни кенгайтириш чораларини кўради;
мамлакат иқтисодиётининг сафарбарлик тайёргарлигини ташкил этади, фуқаро муҳофазасига раҳбарликни амалга оширади.

Download 71.61 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling