«Ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамаси тўҒрисида»ги ўзбекистон республикаси қонунига ўзгартиш ва қЎшимчалар киритиш ҳАҚида


-боб. Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари


Download 71.61 Kb.
bet17/23
Sana30.04.2023
Hajmi71.61 Kb.
#1404630
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   23
Bog'liq
вазирлар

6-боб. Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари
35-модда. Вазирлар Маҳкамаси ҳужжатларининг турлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Вазирлар Маҳкамаси конституциявий нормалар доирасида ва қонунчиликка мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида барча органлар, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, мансабдор шахслар ҳамда фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурий бўлган қарорлар ва фармойишлар чиқаради.
Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари Бош вазир томонидан имзоланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари Бош вазир томонидан имзолангунига қадар белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Президенти Aдминистрацияси билан келишилади.
(35-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 93-моддаси қоидаларидан келиб чиққан ҳолда Вазирлар Маҳкамасининг қарорларини, фармойишларини ва Бош вазирнинг фармойишларини бекор қилишга ҳақли.
Вазирлар Маҳкамаси ўзи қабул қилган ҳужжатларнинг бажарилиши устидан назоратни бевосита ёки вазирликлар, давлат қўмиталари ва бошқа давлат бошқаруви органлари орқали амалга оширади.
36-модда. Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари
Вазирлар Маҳкамасининг норматив-ҳуқуқий тусдаги ҳужжатлари қарорлар шаклида қабул қилинади.
Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари асосида ҳамда уларни ижро этиш учун қабул қилинади.
Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, агар уларнинг ўзида кечроқ муддат кўрсатилган бўлмаса, расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Вазирлар Маҳкамасининг норматив-ҳуқуқий тусга эга қарорлари «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами»да, «Ўзбекистон Республикаси қонунчилик тўплами»да, «Халқ сўзи», «Народное слово» газеталарида ва Ўзбекистон Республикасининг қонунчилиги маълумотлари миллий базасида эълон қилинади, зарур бўлган тақдирда эса бошқа оммавий ахборот воситалари орқали кенг омма эътиборига етказилади.

Download 71.61 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling