«Ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамаси тўҒрисида»ги ўзбекистон республикаси қонунига ўзгартиш ва қЎшимчалар киритиш ҳАҚида


-модда. Вазирлар Маҳкамасининг аппарати


Download 71.61 Kb.
bet14/23
Sana30.04.2023
Hajmi71.61 Kb.
#1404630
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   23
Bog'liq
вазирлар

27-модда. Вазирлар Маҳкамасининг аппарати
Вазирлар Маҳкамасининг аппарати Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг фаолиятини ҳуқуқий, ташкилий-техник, ахборот-таҳлилий ва баённома жиҳатдан таъминлашни, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларини, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари лойиҳаларини тайёрлашни, мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор вазифаларини амалга оширишга қаратилган «йўл хариталарини», жадвалларни, ҳаракатлар дастурларини, амалий чора-тадбирларни ишлаб чиқишни амалга оширади.
Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг ва унинг таркибий бўлинмаларининг иш тартиби Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган тегишли низомлар билан белгиланади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори.
Бош вазир, Бош вазирнинг иқтисодиёт тармоқлари ҳамда ижтимоий соҳани ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосарлари ва маслаҳатчилари котибиятларининг мудирлари Ўзбекистон Республикаси Президенти билан келишилган ҳолда Бош вазир томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади.
Бош вазирнинг, Бош вазир ўринбосарлари ва маслаҳатчиларининг котибиятлари, Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмалари ишини мувофиқлаштириш Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчиси томонидан амалга оширилади.
28-модда. Вазирлар Маҳкамасининг мажлислари
Давлат бошқаруви, хўжалик ва ижтимоий-маданий ривожлантиришнинг энг муҳим масалалари Вазирлар Маҳкамасининг мажлисларида кўриб чиқилади.
Вазирлар Маҳкамасининг мажлислари ҳар чоракда камида бир марта ўтказилади.
Вазирлар Маҳкамасининг мажлисларини Бош вазир ўтказади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Вазирлар Маҳкамасининг мажлисларида раислик қилишга ҳақли.
Вазирлар Маҳкамасининг мажлисларида Бош вазир ўринбосарлари ва маслаҳатчилари, вазирлар, давлат қўмиталарининг раислари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, зарурат бўлганда эса вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари ҳамда бошқа давлат бошқаруви органлари раҳбарлари иштирок этади.
Вазирлар Маҳкамасининг мажлисларига зарурат бўлганда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчилари, Қонунчилик палатаси Спикери, Сенат Раиси, Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг раиси, Олий судининг раиси, Бош прокурори таклиф этилиши мумкин.
Вазирлар Маҳкамасининг мажлисларини оммавий ахборот воситаларида ёритиш мақсадида оммавий ахборот воситалари ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг вакиллари ҳам таклиф этилиши мумкин.

Download 71.61 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling