«Ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамаси тўҒрисида»ги ўзбекистон республикаси қонунига ўзгартиш ва қЎшимчалар киритиш ҳАҚида


-модда. Вазирлар Маҳкамасининг мажлисларида кўриб чиқиладиган масалалар


Download 71.61 Kb.
bet15/23
Sana30.04.2023
Hajmi71.61 Kb.
#1404630
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   23
Bog'liq
вазирлар

29-модда. Вазирлар Маҳкамасининг мажлисларида кўриб чиқиладиган масалалар
Қуйидагилар фақат Вазирлар Маҳкамасининг мажлисларида кўриб чиқилади:
Давлат бюджетини тайёрлаш ва ижро этиш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати тасарруфидаги давлат мақсадли жамғармаларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш масалалари;
бошқарув тузилмасини такомиллаштириш масалалари, Ўзбекистон Республикасини ва унинг айрим ҳудудларини иқтисодий ва ижтимоий-маданий жиҳатдан ривожлантириш дастурлари лойиҳалари;
давлат қимматли қоғозларини чиқариш ҳажми ҳамда Ўзбекистон Республикасининг давлат ички ва ташқи қарзини ошириш чегаралари тўғрисидаги таклифлар;
солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар ставкаларини белгилаш ҳамда ўзгартириш тўғрисидаги таклифлар;
қатъий белгиланган давлат нархлари қўлланиладиган маҳсулотларнинг, товарларнинг ва хизматларнинг номенклатураси;
давлатлараро шартномаларни имзолаш тўғрисидаги таклифлар.
Вазирлар Маҳкамасининг мажлисларида Ўзбекистон Республикаси Президентининг топшириқларига ва Вазирлар Маҳкамаси Раёсатининг қарорларига мувофиқ бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилади.
30-модда. Вазирлар Маҳкамасининг мажлисларига тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш
Вазирлар Маҳкамасининг мажлисларида кўриб чиқиш учун масалаларни тайёрлашни Вазирлар Маҳкамасининг аппарати амалга оширади.
Зарур бўлган ҳолларда масалаларни тайёрлашни Вазирлар Маҳкамаси ёки унинг Раёсати томонидан ташкил этиладиган комиссиялар амалга оширади.
Вазирлар Маҳкамасининг мажлисида кўриб чиқиш учун киритиладиган ҳужжатлар лойиҳалари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти талабларига мувофиқ тайёрланади.
Зарурат бўлган тақдирда аниқ соҳалар ва йўналишларда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг боришини ўрганиш мақсадида Бош вазир томонидан маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, давлат бошқаруви ҳудудий органлари раҳбарлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари иштирокида ҳудудларда Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг мавзули сайёр мажлислари ўтказилиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг мавзули сайёр мажлисларини ўтказиш тартиби Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.

Download 71.61 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling