«Ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамаси тўҒрисида»ги ўзбекистон республикаси қонунига ўзгартиш ва қЎшимчалар киритиш ҳАҚида


-модда. Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Президенти ва унинг Администрацияси билан ҳамкорлиги


Download 71.61 Kb.
bet19/23
Sana30.04.2023
Hajmi71.61 Kb.
#1404630
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   23
Bog'liq
вазирлар

39-модда. Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Президенти ва унинг Администрацияси билан ҳамкорлиги
Вазирлар Маҳкамаси Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳамда унинг Администрацияси ҳужжатлари ва топшириқлари ижросини таъминлайди.
Вазирлар Маҳкамаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига Мурожаатномасида баён этилган топшириқларнинг самарали ижро этилишини таъминлаш чора-тадбирларини кўради.
Вазирлар Маҳкамаси вазирликлар, давлат қўмиталари ва бошқа давлат бошқаруви органларини тузиш ҳамда тугатиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентига тақдимномалар киритади.
Бош вазир Ўзбекистон Республикаси Президентига вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларини лавозимга тайинлаш ҳамда лавозимидан озод этиш тўғрисида тақдимнома киритади.
Вазирлар Маҳкамасининг айрим масалаларга доир ҳужжатлари мажбурий тартибда Ўзбекистон Республикаси Президенти билан келишилган ҳолда қабул қилинади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти билан мажбурий тартибда келишиб олинадиган масалалар рўйхати Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари билан белгиланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Президенти ва унинг Администрацияси билан ҳамкорлиги қонунчиликда назарда тутилган бошқа масалалар бўйича ҳам амалга оширилади.
40-модда. Вазирлар Маҳкамасининг суд ҳокимияти органлари билан ҳамкорлиги
Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга ошириладиган судлар фаолиятини молиялаштириш, моддий-техник ва бошқа жиҳатдан таъминлаш, уларнинг биноларини қўриқлаш ва сақлаш учун маблағларнинг миқдори Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Вазирлар Маҳкамаси Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судига унинг ваколатига тааллуқли масалаларни кўриб чиқиш учун киритиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ҳужжатларининг Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқлигини аниқлайди.
Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг мажлисида Бош вазир ва Ўзбекистон Республикаси адлия вазири иштирок этиши мумкин.

Download 71.61 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling