«Ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамаси тўҒрисида»ги ўзбекистон республикаси қонунига ўзгартиш ва қЎшимчалар киритиш ҳАҚида


-модда. Вазирлар Маҳкамасининг маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари билан ҳамкорлиги


Download 71.61 Kb.
bet21/23
Sana30.04.2023
Hajmi71.61 Kb.
#1404630
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   23
Bog'liq
вазирлар

43-модда. Вазирлар Маҳкамасининг маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари билан ҳамкорлиги
Вазирлар Маҳкамаси ўз ваколатлари доирасида:
ҳудудларни иқтисодий ва ижтимоий-маданий ривожлантиришни таъминлаш билан боғлиқ масалаларда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг фаолиятини мувофиқлаштириб боради;
вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг Вазирлар Маҳкамаси томонидан ҳал этилиши талаб қилинадиган масалаларга доир таклифларини кўриб чиқади, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва фармойишлари бажарилишининг боришини назорат қилади, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларини таклиф қилишга ҳамда ушбу қарорлар ва фармойишлар амалга оширилишининг бориши тўғрисидаги ҳисоботларни эшитишга ҳақли;
вазирликлар, давлат қўмиталари ҳамда бошқа давлат бошқаруви органларининг вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари билан ҳамкорлигини таъминлайди, бунда юзага келадиган низоли масалаларни ҳал этади;
ҳудудларни иқтисодий ва ижтимоий ривожлантиришнинг асосий кўрсаткичларини тасдиқлайди, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият девонлари ходимларининг чекланган сонини ва ушбу девонларнинг намунавий тузилмасини белгилайди;
LexUZ шарҳи
Олдинги таҳрирга қаранг.
вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг қонунчиликка зид бўлган қарорлари ва фармойишлари ижросини тўхтатиб туришга ҳамда уларни бекор қилишга ҳақли.
44-модда. Вазирлар Маҳкамасининг нодавлат нотижорат ташкилотлари, сиёсий партиялар ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан ҳамкорлиги
Олдинги таҳрирга қаранг.
Вазирлар Маҳкамаси ўз ваколатига кирувчи масалалар юзасидан нодавлат нотижорат ташкилотлари, сиёсий партиялар ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан ҳамкорлик қилади, қонунчиликка мувофиқ уларга зарур ёрдам кўрсатади.
(44-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Вазирлар Маҳкамаси ўз ваколатига тааллуқли масалалар юзасидан нодавлат нотижорат ташкилотларининг, сиёсий партияларнинг ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг таклифларини кўриб чиқади.

Download 71.61 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling