Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси
Download 1.58 Mb.
|
КУЛЛАНМА Дунё динлари тарихи 26 12 2011 тахрир
Христианлик таълимоти
Христианлик ота-худо, ўғил-худо ва муқаддас руҳ – уч кўринишга эга худо тўғрисидаги таълимотни, жаннат ва дўзах, охират, Исонинг қайтиши ҳақидаги ва бошқа ақидаларни ўз ичига олади. Христиан жамоасининг шаклланиши, унинг ақидаларини тартибга солиниши, черков муносабатларининг ишлаб чиқилиши, диний табақалар тузумининг вужудга келиши милоднинг IV асри бошларида 324 йили христианлик Рим империясида давлат дини деб эълон қилинганидан сўнг амалга ошди. 325 йили тарихда биринчи марта Рим императори Лициния Никея шаҳрида I Бутун Олам Христиан Соборини чақирди. Унда пасхани байрам қилиш вақти белгиланган, 381 йили Константинополда II Бутун Олам Христиан Собори бўлиб ўтди. II Жаҳон собори “троица” ҳақидаги қоидани ишлаб чиққан ва “эътиқод тимсоли”ни қонунлаштирган. Константинополь патриархи Рим патриархи каби барча бошқа епископларга нисбатан имтиёзларга эга деган қоидани киритган. Бу соборда қабул қилинган “эътиқод тимсоли” 12 қисмда ифодаланди: Биринчи қисмда оламни яратган Худо ҳақида; Иккинчи қисмда христианликда Худонинг ўғли ҳисобланган Иисус Христосга имон келтириш ҳақида; Учинчи қисмда илоҳий мужассамлашув ҳақида сўз юритилиб, унга кўра, Исо Худо бўла туриб, бокира Биби Марямдан туғилган ва инсон қиёфасига кирганлиги ҳақида; Тўртинчи қисмда Исонинг азоб-уқубатлари ва ўлими ҳақида сўз кетади. Бу гуноҳларнинг кечирилиши ҳақидаги ақидадир. Бунда Исонинг тортган азоблари ва ўлими туфайли Худо томонидан инсониятнинг барча гуноҳлари кечирилади деб эътиқод қилиниши ҳақида; Бешинчи қисмда Исонинг хочга михланганидан сўнг уч кун ўтиб қайта тирилганлиги ҳақида; Олтинчи қисмда Исонинг мерожи ҳақида; Еттинчи қисмда Исонинг нузули (иккинчи маротаба ерга қайтиши) ҳақида; Саккизинчи қисм Муқаддас Руҳга имон келтириш ҳақида; Тўққизинчи қисм черковга муносабат ҳақида; Ўнинчи қисмда чўқинтиришнинг гуноҳлардан фориғ қилиши ҳақида; Ўн биринчи қисм ўлганларнинг оммавий тирилиши ҳақида; Ўн иккинчи қисмда абадий ҳаёт ҳақида сўз юритилади. Христианликнинг бундан кейинги фалсафий ва назарий ривожида авлиё Августиннинг таълимоти катта аҳамият касб этди. V аср бўсағасида у диннинг билимдан афзал эканлигини тарғиб қила бошлади. Унинг таълимотига кўра, борлиқ инсон ақли билишга ожизлик қиладиган ҳодисадир, чунки унинг ортида улуғ ва қудратли Яратувчининг иродаси яширинган. Авлиё Августиннинг тақдир ҳақидаги таълимотида айтилишича, Худога имон келтирган ҳар бир киши нажот топганлар сафидан ўрин эгаллаши мумкин, чунки имон тақдир тақозосидир. Христиан черковининг Католик ва Православ черковларига ажралиб кетиши Рим папаси ва Истанбул Патриархининг христиан оламида етакчилик учун олиб борган рақобати оқибатида вужудга келди. Ажралиш жараёни Рим ипериясининг ғарбий ва шарқий тафовутлари ўсиб чуқурлашиб бораётган жараёнлардаёқ бошланган эди. 867 йиллар орасида Папа Николай ва Истамбул патриархи Фетий орасида узил-кесил ажралиш рўй берди ва бу ажралиш 1054 йили расман тан олинди. XVI аср бошларида католикликдан бир неча Европа черковлари ажралиб чиқиши натижасида христианликда протестантлик ҳаракатлари вужудга келди. Бунинг доирасида лютеранлик, баптизм, англиканлик ва кальвинизм черковлари шаклланди.
Download 1.58 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling