Ўзбекистон Республикасида дон ишлаб чиқаришнинг ҳолати ва истиқболлари


жадвал Бошоқли, дуккакли ва гречиха донларининг кимёвий таркиби


Download 124.5 Kb.
bet3/4
Sana15.02.2023
Hajmi124.5 Kb.
#1199367
1   2   3   4
Bog'liq
1480321290 66239

жадвал
Бошоқли, дуккакли ва гречиха донларининг кимёвий таркиби






Миқдори, % қуруқ мода ҳисобида

оқсил

крах-мал

қанд

клет-чатка

гемицел-люлоза

липид-лар

минерал моддалар

Буғдой

15,0

68,0

2,9

2,2

7,5

2,3

1,9

Жавдар

13,5

63,0

6,0

2,2

9,0

2,0

1,9

Маккажўхори

12,5

65,0

3,5

2,0

7,2

6,0

1,7

Арпа

14,0

57,0

5,0

5,5

10,0

3,0

3,0

Сўли

15,0

45,0

2,5

12,0

12,5

6,0

4,0

Тариқ

13,0

58,0

1,3

11,0

6,0

4,5

3,7

Гречиха

13,0

59,0

2,0

12,5

8,0

2,7

2,4

Горох

28,5

48,0

4,0

5,5

7,0

2,0

3,5

Соя

43,0

-

13,5

5,0

10,0

21,0

4,6

Бу жадвал маълумотлари шундан далолат берадики, доннинг асосий таркиби қисмини крахмал ташкил этади (45-68%). Дуккакли донлар бошоқли донлардан оқсилга бойлиги билан ажралиб туради.
Агар оқсилнинг миқдори бошоқли ва гречиха донларида 13,0-15,0% ини ташкил этса, дуккакли донларда эса 28,5-43,0% ини ташкил этади. Ҳеч бир озиқ-овқат маҳсулоти оқсил миқдори бўйича сояга тенглаша олмайди. Бошоқли донлардан оқсилга бой сули ва буғдой ҳисобланса, маккажўхори, сули ва тариқ эса ёғларга бойлиги билан ажралиб туради. Сули, гречиха донлари эса клетчаткага бойлиги билан алоҳида диққатга сазовордир.
Донларнинг кимёвий таркибига нави, тупроқ-иқлим шароити, ўғитлаш, суғориш ва агротехника жараёнларининг ўтказилиши катта таъсир кўрсатади. Буғдой ва арпа донларининг таркибида оқсил миқдорининг тўпланишига тупроқ намлиги ва ўғитлаш даражаси катта таъсир кўрсатар экан. Тупроқда намликнинг ошиши донларда оқсил тўпланишини камайтиради. Дон етиштиришда азотли ўғитлардан фойдаланиш донда оқсил миқдорининг ортишини таъминласа, калий ўғитлари эса, аксинча, оқсил миқдорлари камайиши ва крахмалнинг ортишини келтириб чиқаради. Клетчатканинг миқдори эса донларнинг тўла пишиб етилганлигига бирмунча боғлиқдир. Тўла етишмаган донларда тўлиқ етишган донлардагига қараганда клетчатка миқдори кўпроқ бўлиши аниқланган. Донларда тўпланадиган минерал моддаларнинг миқдорига эса тупроқ таркиби, суғориш даражаси ва ун нави катта таъсир кўрсатар экан.
Азотли моддалар доннинг энг қимматли қисмларидан бири ҳисобланади. Донларда азотли моддалар асосан оқсиллар ҳолида учрайди. Донлар таркибида учрайдиган оқсил бўлмаган азотли бирикмаларга аминлар киради ва уларнинг миқдори жами азот бирикмаларининг 2-8 фоизинигина ташкил этади. Дон оқсилларининг кўпчилик қисмини оддий оқсиллар ташкил этади, фақат дон муртагида кам миқдода мураккаб оқсиллардан липопротсид ва нуклеопротеидларни учратиш мумкин. Қуйидаги 4-жадвалда бошоқли, гречиха ва дуккакли донлар оқсилларининг фракцион таркиби келтирилди.



Download 124.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling